Қозоғистон ЕОИИ ҳуқуқ меъёрларига риоя қилмаяпти
Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлигининг таъкидлашича, Қозоғистон томони Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) хуқуқ меъёрларига риоя қилмаяпти. Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктларида юзага келган вазият ҳамда мамлакат юк ташувчилари ва тадбиркорлари тўқнаш келаётган муаммолардан сўнг вазирлик шу баёнотни берди.
Қозоғистон томонидан барча ўтиш пунктларида жорий этилган қўшимча назорат ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг асосий принцип ва мақсадларига мос келмайди ҳамда Евроосиё иқтисодий интеграцияси мақсадларини таҳдид остига қўяди. Қозоғистон товарларнинг эркин ҳаракатланишини чекламоқда, шу тариқа ЕОИИ ягона бозори фаолияти принципларидан бирини бузмоқда.
Шу муносабат билан Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги ЕИК Ҳайъати раиси Тигран Саркисян номига тегишли мактуб йўллади. Мактубда ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг амал қилиш тўғрисидаги 2014 йил 29 майда қабул қилинган қоидаларига Қозоғистон томони риоя этилиши юзасидан огоҳлантириш берилиши ва мазкур масала ЕИК Ҳайъатининг яқин орадаги мажлисларидан бирида кўриб чиқилиши сўралаган.
Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, йирик ва ҳамиша гавжум бўладиган “Ақжол” ва “Ақ-Тилек” автойўл ўтиш пунктларида Қозоғистон томонидан чекловлар жорий қилингунга қадар бир кунда ўртача 8 176 киши, 662 та транспорт воситаси ўтарди. 10 октябрдан бошлаб мазкур назорат-ўтиш пунктлари орқали бир кеча-кундузда Қирғизистондан Қозоғистонга 3 446 киши ва 357 та транспорт воситаси ўтмоқда.
Туркистон:
Бундан ташқари Қирғизистон бутун дунё савдо уюшмасига (ВТОга) ҳам мактуб йўллади. Бу ташкилотга ҳар иккала давлат ҳам аъзо эканлиги сабабли, чегара тартиби ҳақидаги резолюциялар Қозоғистон томонидан бузулаётганидан шикоят қилди. Лекин юқоридаги ташкилотлар томонидан ҳозиргача бирор жўяли натижа ёки муносабат ё бир иш ҳаракат сезилгани йўқ.
Аслида бу ташкилотлар юз бераётган жараёндан аввалдан хабардор. Уларнинг бу қонунбузарликка аралашишлари учун уларга арз билан мурожаат қилишнинг ҳам ҳожати йўқ эди. Чунки халқаро ташкилотлар ўз қонун қоидаларини ўзлари ҳимоя қилишлари керак. Негаки улар бир неча давлатлар ўрталарида шу хизматни, яъни ўзаро алоқа ва муносабатларни енгиллатиб бериш учун тузилган. Бу халқаро ташкилотларнинг деярли барчаси, ўзига аъзо давлатлар учун тенг ҳуқуқли шартларини кафолатлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Лекин воқеда ундай эмас. Аксинча ҳар бир халқаро ташкилот қайси етакчи давлат тарафидан тузилган бўлса, ўша давлатга тобедир. Масалан: “БМТ” АҚШ томонидан бошқарилади. АҚШнинг оламий нуфузи кучли эканлиги сабабли, бу ташкилот ҳам дунёда энг таъсирли ташкилот бўлиб турибди. Табиийки бу ташкилот фақат АҚШнинг манфаатлари асосида иш олиб боради. АҚШнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун оламий системани ва халқаро сиёсатни йўналтиришга ҳаракат қилади. Янги мустамлака давлатларни қўлга киритиши учун АҚШга йўл очиб беради. БМТга аъзо давлатлар ичида бир қатор йирик, қувватли мустақил давлатлар ҳам бор. АҚШ уларга халқаро сиёсатда бир қатор имтиёзлар бериш билан уларни ўзига тобе қилиб келади. Уларнинг оламда олиб бораётган қабиҳ ва ифлос мустамлака ҳаракатларига ва ўзларига тобе бўлган заиф давлатларга қарши олиб бораётган жирқанч сиёсатларига эътибор бермайди. Ҳатто бу давлатлар БМТ резолюцияларини ва халқаро инсон ҳуқуқ нормаларини бузиб келишаётган тақдирда ҳам.
Қирғизистон Қозоғистон устидан ҳар хил халқаро ташкилотларга шикоят қила бошлади. Халқаро ташкилотлар эса, расмиятчилик учун бирор хат ёзиб қўйиш билан норозилик билдириб қўйиши мумкин. Лекин Қозоғистоннинг Россия учун аҳамияти ва таъсири ўта кучли. Қозоғистон Қирғизистондан ҳар томонлама бир неча баробар кучли ва стротегик аҳамиятга эга. Демак ҳар қандай халқаро ташкилот унга шу аҳамиятидан келиб чиқиб муомала ва муносабат билдиради. Ёки шунчаки расмиятчилик билан чекланади.
Бу каби муомалаларга дунёда сон саноқсиз мисоллар келтириш мумкин. Американинг Ироққа ва Авғонистонга асоссиз бостириб кириши, Рус ҳарбийларининг Сурияни қатлиомм қилиши, Фаластинда Яҳудлар мусулмонларни таҳқирлаб келишаётгани ҳақида Фаластин мамурияти томонидан юзлаган шикоятларнинг этиборсиз қолдирилиши, Мяньмадаги мусулмонларни қатли омм қилиниши! Буларнинг барчаси БМТ томонидан этиборсиз қолдирилди. Чунки бу босқинчилик ва қатлиоммлар етакчи давлат ёки харқаро сиёсатга нисбатан таъсир қувватига эга йирик давлатлар томонидан уюштирилган!!
Халқаро сиёсат боши берк кўчага кириб қолган. Демократияга асосланган капиталистик оламий бошқарув системаси издан чиқиб, ўз қадриятларини ўзи топтай бошлади. Яъни оламий бошқарув системаси, ўз мафкураси билан дунёни бошқара олмай қолди. Ғарб давлатлари билан бошқа юртлар ўртасидаги имтиёзлар ва инсонларнинг яшаш даражасида катта фарқнинг пайдо бўлиб бораётгани ҳамда тенг ҳуқуқлилик асоси бузулиб, зулмлар ҳаддан зиёд кучайиб бораётгани уларнинг ақидалари, шу ақидасига асосланган мафкура ва система (мабда)ларининг яроқсиз эканлигидан келиб чиқяпти. Улар эса, буни яширмоқчи бўлишяпти.
Демак, Қирғиз Қозоқ чегара муаммоси, чегаранинг мавжуд бўлиб туришининг ўзидан келиб чиқмоқда. Яъни исломий мамлакатлар ўрталарида чегара бўлиши жоиз эмас! Бу сунъий чегаралар, куфр системаси ўзининг чириб битган тузимига дунёни бўйин сундириб туришда ўта аҳамиятли ва жуда кучли рол ўйнайди. Юқорида шунга мисол сифатида, Қирғизистон билан Қозоғистон бир бири билан келиша олишмай куфр ташкилотларига мурожаат қилишаётганини кўриб турибмиз. Демак, халқаро сиёсат, мустамлака давлатлар устидан ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун хоҳлаган пайтида улар ўрталаридаги чегаралар муаммосини чиқариши ва ҳатто бу ишни улар ўрталарида ҳарбий уруш пайдо қилишгача олиб бориши мумкин. Қозоқ ва Қирғиз президентлари эса, ўзларидаги кибр ва шахсий амбицияларини жиловлай олмай, халқининг иқтисодий қийинчиликларини янада кучайтириб бориш билан бир қаторда, мамлакатларини куфр системасига тобелигини ошириб боришяпти!