Путин: Туркия ва Эроннинг ёрдами билан муваффақият қозондик

574
0

Путин: Туркия ва Эроннинг ёрдами билан муваффақият қозондик

Россия президенти Владимир Путин Туркия ва Эроннинг ёрдами билан Идлибда ва яна 3та минтақада “Хавфсиз минтақа” ташкил қилинганлигини билдирди. Путин халқаро ҳамжамиятни урушдан кейин Сурияни янгидан қайта тиклаш мавзусига эътибор қаратишга чақирар экан, минтақа давлатлари ҳам бу борада фаол рол ўйнашлари кераклигини қўшимча қилди.

“Минтақа давлатлари ҳам бу борада Суриядаги муассасаларини жумладан, ижтимоий-иқтисодий ва қонунчилик муассасаларини мустаҳкамлаш учун фаол рол ўйнашлари керак”, деди Путин.

Парламентлараро иттифоқ (ПИ)нинг 137 бош ассамблеяси очилишида сўзга чиққан Путин Астана музокараларида Туркия ва Эрон билан Сурияда хавфсиз тўртта минтақа ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланганлигини эслатиб ўтди. Путиннинг таъкидлашича, Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида суҳбат шартлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254 сонли фармонига мувофиқ амалга ошган.

“Қўйилган қадамлар туфайли Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва терроризмни (Исломни) бартараф этиш учун йўл очилди”, деди Россия президенти.

Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш деган сўздан мақсад АҚШ назорати остида Туркия ва Эрон тарафидан Астанада имзоланган “Хавфсиз минтақа” шартномаси Идлиб ва ​​яна уч минтақада амалга ошадиган ҳолатга келиши ҳамда бу минтақаларни Исломий талаблар қўяётган гуруҳлардан тозалаб, илмоний Асад режимига топширишдир. Путинга кўра, мана шунда Суриянинг ҳудудий яхлитлиги муҳофаза қилинган бўлади.

Шунингдек, Путин терроризмга (Исломга) қарши курашда икки стандартли ҳаракат олиб боришга ишора қилиб, “Россия ҳақиқий ҳамкорлик таркибида терроризмга қарши курашда давом этади”, дея таъкидлаб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here