Лавров: Сурия мухолифатига маслаҳат берди

686
0

Лавров: Сурия мухолифатига маслаҳат берди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия мухолифат гуруҳларини Женева музокараларида бирлашишга чақирди ва уларга музокара чоғида аввалги шартларини қўймасликни маслаҳат берди. Лавровнинг таъкидлашича, мухолифат вакиллари аввалги музокараларда қўйган ҳар қандай шартларни қўйишлари музокаранинг ижобий ўтишига халақит беради.

Сергей Лавровнинг Сурия мухолифатига берган маслаҳати Россия кучларининг Суриядаги қирғинни ўта кучайтириши ортидан янграмоқда. Хабарларда айтилишича ўтган сентябр ойида Россия ва Асад кучлари тарафидан Идлиб шаҳрига 767 маротаба ҳужум уюштирилган. Бунинг оқибатида тинч аҳолидан 247 киши ҳаётдан кўз юмган.

Россия Ташқи ишлар вазири қозоқ ҳамкасби Хайрат Абдураҳмонов билан Остонада берган матбуот анжуманида Сурия мухолафатини бирлаштириш мақсадида Саудия Арабистони ўйнайди ролга ҳам тўхталиб ўтди. Лавровга кўра, ҳозирда Сурия режими билан тўғридан-тўғри мулоқот бошлаган ва “терроризм”га қарши жанг қилиш учун тайёр бўлган қуролли тўдаларнинг музокарада иштирок этишини таъминлаш устида иш кетяпти.

Ўз навбатида, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Хайрат Абдураҳмонов ҳам келгусида Сурия инқирози бўйича Остона музокараларининг еттинчи раундида баҳс қилинадиган муҳим масалаларни эълон қилди. Абдураҳмоновга кўра, музокаралар жараёнида кафил давлатлар, яъни Россия, Туркия ва Эрон давлатлари Суриянинг 4 минтақасида тарангликни юмшатиш бўйича батафсилроқ иш олиб боришни режалаштирмоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here