Давлат раҳбарлари БМТ бош ассамблеяси сессияси очилишида иштирок этади

585
0

Давлат раҳбарлари БМТ бош ассамблеяси сессияси очилишида иштирок этади

  Жаҳон мамлакатларининг етакчилари БМТнинг қароргоҳида тўпланмоқда. Улар БМТ бош ассамблеясининг йиллик мунозаралари очилишида иштирок этишади.

 19 сентябр куни АҚШ президенти Дональд  Трампнинг чиқиши кутилмоқда. Бу унинг 193та аъзо давлатни бирлаштирган БМТдаги илк чиқиши бўлади. Франция президенти  Эммануэл Макрон ҳам давлат раҳбари сифатида илк бор БМТда чиқиш қилади.

  Бу учрашувда Россия ва Германия ташқи ишлар вазирлари даражасида  иштирок этади. Россия президенти  Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг бу учрашувда иштироки режалаштирилмаган. Мазкур тадбирда чиқиш  БМТ бош котиби Антониу Гутерриш учун ҳам дебют бўлади. 25 сентябрда якунланадиган бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясига  бош котиб  раислик  қилади.

  БМТ сессиясида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам илк бор қатнашмоқда.

  Учрашув иштирокчилари жаҳондаги кескинлик ўчоқлари ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар. Биринчи рақамли масала сўзсиз, Шимолий Корея ядро дастури ва баллистик ракеталарига нисбатан БМТ томонидан эълон қилинган тақиқларга Пхеньяннинг  ҳақоратли муносабати экани айтилмоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here