Россия ҳарбийлари Ўзбекистон тоғларида машғулот ўтказади

515
0

Россия ҳарбийлари Ўзбекистон тоғларида машғулот ўтказади

 “Sputnik” сайти берган хабарга кўра, Россия марказий ҳарбий округнинг Тува тоғ мотоўқчи боғланмаси ҳарбийлари 3-7 октябр кунлари Ўзбекистоннинг Фориш тоғ полигонида бўлиб ўтадиган Россия-Ўзбекистон ўқув машғулотларида иштирок этишади.

 Ҳарбий ўқув машғулотлари давомида тоғлардаги ноқонуний қуролланган гуруҳларни тўхтатиш ва йўқ қилиш бўйича ҳамкорликдаги машқлар бўлиб ўтади.

 Машғулотларда Россиядан 150 нафарга яқин ҳарбий ўз қуроллари ва алоқа воситалари билан қатнашишади.

 Маълумот ўрнида, Фориш полигони 2000 йилда Нурота тизмасининг Ҳаётбоши чўққиси (денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда) қурилган. Ушбу полигонда 2005 йилда шу кунгача ягона бўлиб турган Ўзбекистон-Россия антитеррористик машғулотлари ўтказилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here