Нетаняҳу: Араб давлатлари билан ҳамкорлигимиз мисли кўрилмаган даражага етди

602
1

Нетаняҳу: Араб давлатлари билан ҳамкорлигимиз мисли кўрилмаган даражага етди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу яҳуд вужуди билан Яқин Шарқ минтақасидаги Араб давлатлари ўртасида юритилаётган муносабатлар “мисли кўрилмаган” тараққиётни намоён қилаётганини маълум қилди.

Исроил бош вазирлигининг матбуот котиби Офир Генделман Исроил ташқи ишлар вазирлигидаги расмийларга мурожаат қилиб, бош вазир Нетаняҳунинг “Араб давлатлари билан алоқаларимиз ривожи мисли кўрилмаган даражага етди”, деганлигини билдирди.

Генделман Нетаняҳунинг сўзларига таяниб айтишича, яҳуд аскарлари фаластинликларга нисбатан амага ошираётган зулмлар араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражада давом этишига таъсир қилмаган.

“Араб давлатлари билан ўртамиздаги ҳамкорлигимизнинг ҳажми ҳали аниқ белгилаб олинмаган, лекин ҳар доимгидек жуда улкан ҳажмда давом этмоқда. Бу улкан ҳамкорликлар фаластинликларга (қилган муомаламизга) қарамай давом этмоқда. Афсуски, фаластинликлар эса ҳар қандай ечимга еришиш учун ҳали ҳам фикрларини ўзгартиришгани йўқ”, деган Исроил бош вазири.

Нетаняху ўтган ойларда ҳам Исроил билан Араб давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳажмини ва муносабатларни ривожлантиришга эътибор қаратганлигини айтиб, бироқ бу масала бўйича батафсил маълумот бермаган эди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари 2014 йил апрел ойида тўхтатилганлиги эълон қилинган эди. Бунга Исроилнинг 1967 йилда белгиланган чегараларни ва кўчиб кетишга мажбур қилинган фаластинликларнинг ортга қайтиш ҳуқуқларини тан омаганлиги ҳамда яҳудий босқинчи кучларининг уй-жой қуришларига чек қўйишга рози бўлмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган эди.

1 COMMENT

  1. Сен улардан улар сенларданда ифлос Аллохни ва мусулмонларни душманни !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here