МХДҚ: Икки нафар жангари йўқ қилинди

525
0

МХДҚ: Икки нафар жангари йўқ қилинди

  Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Чуй вилоятидаги аксилтеррор амалиётининг тафсилотларини эълон қилди. МХДҚ маълумотларига кўра, икки нафар тахмин қилинаётган террорчи йўқ қилинган, яна биттаси яраланган. Куч ишлатар органлар ходимлари орасида йўқотишлар ва яраланишлар йўқ. Бу ҳақида “Азаттык” радиоси хабар берди.

 Хабарда айтилишича, 24 августга ўтар кечаси Бишкекда патрул милицияси ходимлари “Ниссан Пресаж” автомобилини тўхтатишган. Ҳужжатларни текшириш вақтида йўловчилар “Макаров” тўппончасини ва жанговар гранатани чиқаришган ва патрул милицияси ходимларига дўқ-пўписа қилган ҳолда номаълум йўналишда ғойиб бўлишган.

 28 августда ИИВ ва МХДҚнинг Бишкекдаги тезкор чора-тадбирлари вақтида ушбу ташкилотнинг аъзоларидан бири қўлга олинди, унинг машинасида ва яшаш жойи манзилида револьвер, турли калибрдаги патронлар, “Макаров” тўппончаларининг магазинлари ва турли электрон ахборот ташувчилари топилган.

 29 августда МХДҚ террорчи гуруҳнинг қолган аъзоларининг жойлашишини аниқлади. Жайил туманида ўтказилган махсус амалиёт давомида жиноятчилар қўршовга олинган ва улардан қуролни ташлаш талаб этилган. МХДҚ ходимлари талабига жавобан жиноятчилар ўт очишган. Жавоб тариқасида берилган ўт очишда МХДҚ махсус бўлинмалари ходимлари томонидан иккита жангари йўқ қилинди, учинчиси яраланди.

 Маҳкама маълумотларига кўра, воқеа жойи кўздан кечирилганида РГД-5 гранатаси, “Макаров” тўппончаси ва пичоқлар топилган. Аниқланган граната жойида зарарсизлантирилди.

Туркистон:

МХДҚ, ҳукуматга мухолиф бўлган барча сиёсий кучларга қарши курашда, яна Ислом ва мусулмонлар номидан ёлғон ваҳималар пайдо қилиш амалиётларини кучайтира бошлади!

Тўғрироғи бу ишни, Россиядан атайин келган ФСБнинг махсус бўлинмалари бошқариб боряпти. Бу бўлинма, ўзининг расмий ходимлари билан Қирғиз хавфсизлик хизматининг деярлик барча тармоқлари тизгинини ўз қўлларига олишган. Бундан ташқари уларнинг яширин ташкилоти ҳам Қирғизистонда эркин иш олиб боряпти. Улар Қирғизистонда барча деверсантлик ва атайин қўпорув ишларини уюштириш билан шуғулланишади. Бунга биз, шу йилнинг апрел ойида, Қирғизистонда туғилган Акром Азимовнинг Россия ФСБси томонидан Москва кўчаларининг бирида қўлга олинган пайтда аниқ ишонч ҳосил қилган эдик. Чунки Акром Азимов Москвада қўлга олинишидан бир неча кун аввал қирғиз хавфсизлик кучлари томонидан Қирғизистоннинг Ош вилояти касалхонасидан олиб чиқиб кетилгани шубҳага ўрин қолдирмайдиган даражада исботланди. Яъни, ФСБнинг махсус деверсант кучлари Қирғиз МХДҚ кучларининг устидан тўла назоратни ўз қўлларига олишганига ўшанда ишонч хосил қилган эдик. Москва кўчасида Азимовнинг қўлга олинганини расмий матбуотлар орқали кўрган унинг онасининг талаби билан, Қирғизистонда журналистлар атайин текширув иши олиб боришди улар текширув жараёнида МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулаймановдан вазият ҳақида баёнот сўрашганида, у “менинг хабарим йўқ, мендан бу ҳақда сўраманглар” деган манода жавоб бериб, бирор жўяли сўз айта олмай қолди. Демак ФСБ Қирғизистонда ҳатто МХДҚни огоҳлантирмай жиддий амалиётлар уюштира бошлаганига анча бўлган, деган хулосага келдик. Эътиборли жойи шундаки, Азимовга алоқадор бу ишга, ҳанузгача аниқлик киритилмади ва ўз ечимини ҳалигача топгани йўқ!

Энди, юқорида яна қандайдир икки нафар инсон ҳақида гап кетмоқда. Ким билади, балки қайсидир томондан атайин олиб келиниб, хиёбонда отиб ўлдирилгандир. Ҳозир буларни қайси террор гуруҳига ёпиштирсак экан, деб бош қотиришяпти. Россия ФСБсининг бу ғаламис кучлари аввал Қирғизистон жанубида иш бошлашган эди. У ерда ҳам қандайдир қуролли шахслар қўлга олинди деган баёнотлар тарқата бошлашди. Режалари бўйича бирор ёлғон амалиётлар уюштириб, уни Қорасув районидан Сурияга жўнаб кетган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳининг етакчиси Абу Саллоҳга юкламоқчи бўлишган эди. Шундан сўнг қуйидаги

https://www.facebook.com/duinokechebugunjanaerten/videos/1071052213031443/

линк остида  Абу Саллоҳнинг видио баёноти тарқади.  Бу баёнот уларнинг режаларини бутунлай бўлмасада, қисман парчалаб юборди.

Лекин бу ифлос мақсадли кучлар ғаламис ниятларидан воз кечганлари йўқ. Улар иш услубларини ва ўзларича танлаган “террорчи” гуруҳни ҳамда амалиёт майдонини ўзгартириб, ишни Қирғизистон шимолида кучайтириб  юборишди.

Шу ўринда Қирғизистон халқига, мусулмонларга, сиёсий элитасига, тасирли исломий уламоларга ва Қирғизистон куч тизимлари вакилларига мурожаат қилиб ўтмоқчимиз! Қирғизистонда шаклланиб бораётган бу ҳолат жуда ёмон оқибатларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Яъни, мавжуд ҳокимият етакчилари ва унга интилиб бораётган етакчи гуруҳ вакиллари ўзларининг, фақат ўзларининг манфаатлари учун Қирғизистонни Россия ихтиёрига топшириб қўйишяпти! Миллионлаган мусулмонларнинг эътиқодларини русларга топтатиб, уларнинг оёқлари остига ташлаб беришяпти! Улар Қирғиз халқини, 1916 йилда исломий эътиқодлари учун Уркунда геноцид (миллатга қарата оммавий қирғин) қилган Россиянинг махсус фитнакаш ва деверсант ҳарбийларига топшириб қўйишяпти.

Эй Мусулмон биродарлар, юқоридаги каби қотилликлар энди бошланяпти. Бу ишлар – агар биз уларга ишониб бораверсак – ҳали кўп давом этади! Лекин биз, уларнинг бу найрангларига ишончсизлик билдириб, русларни бизнинг ички ишларимизга аралашишларига қаршилик билдирсак ва шу фаолиятда жиддийлик ва шижоат кўрсатсак, ҳар икки дунёда азизликка эришамиз инша Оллоҳ! Шунинг учун биз сизларни, ўз бойликларини асраб қолиш мақсадида ҳокимия креслоларига қаттиқ ёпишиб олган ёки шу креслога интилаётиб мамлакат манфаатларидан воз кечиб, мусулмон халқини кофирлар қўлига топширилишига рози бўлиб турган сиёсатчиларни муҳосаба қилишга, уларни хизматларини инкор қилишга ва рус деверсантлари билан ҳамкорлик қилиш ва ёрдам беришдан бош тортишга чақирамиз! “Ҳаммамиз Оллоҳникимиз ва албатта Унга қайтамиз”! Оллоҳдан тақво қилайлик! Бирорта ҳам, ҳатто адашган мусулмон биродаримизни ҳам куфрнинг қўлига топшириб қўйиш билан Оллоҳга осий бўлиб қолишдан қўрқайлик! Ассаламу алайкум.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here