Британия вазири: Туркия бизнинг воз кечиб бўлмас ҳамкоримиздир

531
0

Британия вазири: Туркия бизнинг воз кечиб бўлмас ҳамкоримиздир

2016 йил 15 Июл Туркияда муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариши ташаббусидан кейин Туркия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун дарҳол Анқарага йўл олган Британия вазири Алан Дункан орадан бир йил ўтиб, яна Туркияга ташриф буюрди. Бирлашган қироллик Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва АҚШ бўйича масъул вазири Дункан пойтахтга боришдан аввал Истамбул шаҳрида фуқаролик жамияти ташкилотларининг вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзолари билан учрашди.

Дункан Туркияга йўл олишидан аввал Туркия Британиянинг ажралмас ҳамкори эканлигини ва ундан асло воз кечиб бўлмаслигини таъкидлади.

 “Туркияга беш марта расмий сафар қилаётганимдан мамнунман. Туркия Буюк Британиянинг яқин ҳамкоридир. Ундан асло воз кечиб бўлмайди. Хавфсизлик, тижорат ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлигимиз ҳар икки давлат учун ҳам катта фойдалар келтирмоқда. Англия яқин дўст сифатида, Туркиянинг демократияни ҳимоя қилиш учун қилаётган ҳаракатларида уни қўллаб-қувватлашга тайёрдир”, деди Дункан.

Британия вазири Истанбулдаги учрашувлардан сўнг, Анқарада Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Европа Иттифоқи бош музокарачиси Омер Челик ва мухолифат масъуллари, хусусан ЖХП (жумҳурият халқ партияси)нинг раҳбари Камол Қиличдорўғли билан учрашди.

Алан Дункан ва Киличдароғли ўртасидаги учрашув 30 дақиқа давом этди. Хабарларга кўра, Дункан Қиличдорўғлининг фаолиятларини олқишлаган. Қиличдорўғли ҳам демократия учун жон-жаҳди билан курашаётганлигини ва демократия учун керак бўлса бор-йўғини қурбон қилишга ҳам тайёрлигини таъкидлаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here