Ўзбекистон Туркиядан зирҳланган машиналар сотиб олади
“Sputnik” берган хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Туркиядан бир партия зирҳланган машиналарни харид қилишни режалаштирмоқда.
Ушбу келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган.
“Ўзбекистон Nurol компаниясининг EJDER 4х4 русмли енгил зирҳланган автомобилларини харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томон ўз шароитида 2017 йилнинг июл ойида автомобилни синовдан ўтказди ва олинган натижалардан мамнун бўлди. Айни вақтда республика Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учу ушбу ҳарбий техникадан ўн дона харид қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”,- деб таъкидлади ҳарбий муассаса вакили.
Вакилнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томон Туркия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни бундн кейин ҳам ривожлантиришга тайёр. Бунинг учун айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида шу турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш ва бунинг учун Туркия томоннинг сармояларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Зирҳланган EJDER 4х4 автомобили икки нафар экипаж учун мўлжалланган бўлиб саккиз нафаргача десантларни ташиш имконига эга. Автомобилга турли хилдаги қурол-аслаҳалар ўрнатилиши мумкин.
Туркистон:
Бундай ихчам десант ташувчи машиналар одатда гражданлар урушида ёки фуқоролар тўпалонларини бостириш амалиётларида ишлатилади.
Ўзбекистон ҳокимятининг етакчилари нимага таёрланишаяпти!? Балки, Каримовдан кейинги режим етакчилари ўртасидаги зиддият жиддий тус олиб бораётгани боис ҳарбийлар вазиятни ўз қўлларига олишга таёргарлик кўришаётгандир!