Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олади

642
0

Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олади

  “Фарғона” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия президенти Режеб Тойиб Эрдўғон 25 июлда Россиядан С-400 русумидаги зенит-ракета комплексларини сотиб олинишини расман эълон қилди.

 “Шартнома имзоланди. Худо хоҳласа, мамлакатимизда С-400 ракеталарини кўрамиз ва биргаликда ишлаб чиқара бошлаймиз”,- деди президент парламент депутатларига қилган мурожаатида.

 Июл ойи ўрталарида Bloomberg агентлиги ўзаро келишувнинг қиймати 2,5 млрд. долларга тенг экани ҳақида хабар тарқатган эди. Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик Федерал хизмати бошлиғи Дмитрий Шугаев ўтган ҳафтада “МАКС” авиасалонида Москва ва Анқара ҳақиқатан ҳам С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш борасида музокаралар олиб борганлигини тасдиқлади. “Томонлар ўртасида принципиал қарор қабул қилинди”,- деди у.

 Ўтган ҳафтада Пентагон Россиянинг С-400 ни ўрнатишда техник жиҳатдан турк ҳарбийлари муаммоларга дуч келишидан Туркияни огоҳлантирган эди. АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис баёнот бериб, НАТО тизими ҳеч қачон Россия техникасига мос тушмаслигини таъкидлади.

 Бунга жавобан Эрдўғон, НАТО аъзоси бўлган Греция анчадан бери Россиянинг С-300 ЗРМдан фойдаланаётганини ва ҳарбийларда бу борада муаммо йўқлигини таъкидлаган эди.

 Ракета тизимлари стратегик ва тактик авиация самолётларини, баллистик ракеталарни, гипертовушли нишонларни ва бошқа қуролларни уриб тушириши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here