Эммануэль Нахшон: Усмонли империясининг куни битганига анча бўлди

724
0

Эммануэль Нахшон: Усмонли империясининг куни битганига анча бўлди

Босқинчи яҳудийлар Қуддусдаги мусулмонларга зулм ўтказишда давом этмоқда. Яҳудий полициячилар фақатгина намоз ўқиш учун Масжид ул-Ақсога келган мусулмонларга қарата кўздан ёш оқизувчи газлар, резина ўқлари ва гоҳида ҳақиқий ўқлар билан ҳужумлар уюштиряпти. Кеча хуфтон намози ортидан уюштирилган ҳужумда ўнлаб одамлар танжароҳати олди. Мусулмонлар жароҳатланганига қарамай, қамоқларга ташланмоқда.

Бундай пайтда Ислом ўлкаларининг раҳбарлари Мусулмонларнинг жонлари, мол-мулклари ва шарафларини ҳимоя қилиш йўлида “яхшигина” жойлашиб олган тахтларидан қўзғалгиси келмаяпти. Баъзиларнинг назарида мусулмонларнинг халоскори бўлиб кўринган Туркия президенти ва бош қўмондони Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам танқид қилишдан нарига ўтмади. У Қуддусни ва Мусулмонларнинг бошқа қадриятларини ҳимоя қила оладиган барча имкониятларга эга бўлган бир давлат президенти бўлишига қарамай, Туркия олий мажлисида қилган нутқида масжид ул-Ақсо муаммосига ечим сифатида мусулмонларни Қуддусга саёҳат қилишга чақирди.

“Биз мусулмонлар учун муқаддас шаҳарларимизни ҳимоя қилишимиз имкон масаласи эмас, иймон масаласидир. Фаластинлик ва бошқа халқлардан бўлган биродарларимиз ҳам бу заминнинг муқаддаслигини бутун оламга эълон қилмоқда. Бу ердан мен барча ватандошларимга ва барча мусулмонларга нидо йўллайманки, имконияти бўлган ҳар бир киши, илтимос, Қуддуси шарифни зиёрат қилсин. Қодир бўлмаганлар у ердаги биродарларимизга ёрдам жўнатсинлар. Биз Масжидул Ақсога қанчалик эгалик қила олсак, кўзларини у ерга олайтираётганларнинг ишлари шунчалик қийинлашади. Агар бугун Исроил аскарлари арзимаган баҳоналар билан Масжид-и Ақсо ҳудудига бостириб кириб, мусулмонларнинг қонини осонлик билан тўкаётган бўлса, демак бу – биз Қуддусни етарли даражада ҳимоя қила олмаётганлигимиздан дарак беради”, деди Эрдоған.

Президент Эрдоғаннинг бу сўзларига яҳудийлар Бош вазири Бенямин Нетаняху “Эрдоған Исроилга насиҳат қиладиган сўнгги кишидир”, дея жавоб қайтарди. Исроил ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Эммануэль Нахшон ҳам ўзининг Тwиттер саҳифасида Эрдоганнинг сўзларини танқид қилар экан, Усмонли империясининг куни битганига анча бўлганлигини эслатиб ўтди.

 “Эрдоған ўз мамлакатининг муаммолари билан шуғулланса яхшироқ бўларди. Усмонли империясининг куни битганига анча бўлди. Яҳудий халқининг пойтахти Қуддусдир ва шундай бўлиб қолади. Қуддус ўтган йиллардан фарқли равишда хавфсизлик, эркинлик ва барча озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мажбуриятини олган давлатнинг пойтахтидир. Шиша уйда яшаётган Эрдоған бошқаларнинг уйига тош отмаслиги керак”, деди Эммануэль Нахшон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here