Туркиядаги студентлар Чубак ҳожига мурожаатнома йўллашди

563
0

Туркиядаги студентлар Чубак ҳожига мурожаатнома йўллашди

Бу хақида “азаттык радиосу” 15 июлдаги сонида хабар тарқатди. “Азаттык радиосу”га Туркиядаги Қирғиз дипломати Кубангази Бугубаев мурожаат қилган. Унда айтилишича, Чубак хожининг диншунос Фетхуллах Гулен билан учрашуви Туркиядаги студентлар ва ишчи мигрантлар тақдирига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Мурожаатномага 300та чамаси студент қўл қўйган.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилги Туркияда омадсизликка учраган харбий давлат тўнтариш учун уюштирилган харакатларда Туркия Гуленни айбдор деб топиб, унга 2000 йил қамоқ муддати тайинланган. Шунга қарамай, АҚШ Гуленни Туркияга топширишдан бош тортиб келади.

Туркистон:

Охирги вақтда, Чубак ҳожининг АҚШга бориб, у ерда Фатҳулла Гулен билан учрашгани жамоатчилик орасида кенг ва ҳар томонлама муҳокамага сабаб бўлмоқда. Исломий уламоларнинг ҳатти ҳаракатлари жамоатчилик назарида бу қадар эътиборли ва таъсирли бўлиб бораётгани яхши кўринишдир. Бу эса, жамиятни исломийлашиб бораётганидан ва уммат ўзининг етакчилигини исломий шахсиялар ичидан қидира бошлаганидан дарак беради. Лекин, исломий шахсия ва уламолар ҳам умматнинг мана шу уйғониб бораётган ҳолатини ҳис қилиб, ўзларининг шу кундаги мартабаларини жавобгарлик, амонат ва масулият деб ҳис қилишяптими ёки ўз обруйларини суистимол қилиб, ғойриисломий ҳаракатлар олиб боришяптими?!! Муаммо ва ечим мана шу нуқтада.

Исломий шахсия деб – ўзининг ақли ва нафсини тушуниш ва қаноат ҳосил қилиш билан Ислом манфаатига бўйин сундирган ва ҳар бир ҳаракатидан фақат Ислом ва мусулмонлар манфаатини кўзлаб иш юргизадиган шахсларга айтилади. Яъни бундай одам ҳар бир ҳаракатини фақат шаръий ҳукмга мувофиқ уммат манфаатидан келиб чиқиб режалаштиради. Шахсий манфаатларини иймоний муҳит билан жиловлаб, риёкорликдан келиб чиқувчи обруйпарастлик ва бошқа шахсий моддий манфаатларни мақсад қилмайди.

Демак, исломий уламоларнинг поклиги ва уларнинг исломий шахсия сифатига эга бўлишлари исломий муҳитни покизалигидан дарак беради. Аксинча, уламоларнинг нопок шахсия эканликлари сабабли исломий муҳит ҳам бузулади. Шунинг учун куфр олами уламоларимизни биздан тортиб олиш учун ҳар қандай маблағ ва имкониятларидан фойдаланишга қаттиқ ҳаракат олиб боришяпти. Фатҳулла Гулен биздан тортиб олинган уламо тимсоли сифатида аввалги ўринлардан бирини эгаллаб турган қалбаки ва сохта уламолардан бири ҳисобланади. Динни ниқоб қилиб иш олиб боришда ундан ҳам юқори пағонани эгаллаб турган шахс эса, Туркиянинг ҳозирги президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғандир.

Ғарб оламий бошқарув системаси Фатҳулла Гулен ва Тоййиб Эрдоғандан фойдаланиб, Турк мусулмон фуқороларини узоқ йиллар мобайнида динидан, сиёсатидан ва ўзлигини таниш имкониятларидан чалғитиб келяпти! Бу икки – бир бирига рақиб кўринаётган, куфр томонидан исломий ниқоб билан сиёсатга олиб киритилган ва шу кунгача ҳар иккиси ҳам куфрнинг қўллови ва ҳимояси остида фаолият олиб боришаётган кимсалар бузуқи шахсиялар бўлиб, уларнинг аслида Исломга алоқаси йўқ. Бор-йўғи, куфр етакчилари юртларимизда ва оламда мусулмонларни чалғитиш, қолоқлаштириш каби ўз манфаатларини рўёбга чиқаришда улардан фойдаланиб келяпти.

Қирғизистон уламоларининг ҳолатига тўхталиб ўтадиган бўлсак, АҚШ Қирғизистондаги исломий муҳитни кучайиб бораётганини ва у илмоний муҳитни деярли сиқиб жамиятдан чиқариб юбораётганини кўриб келяпти. Шунинг учун Ғарб системаси Қирғиз уламоларини ҳам ўз домига тортиб, Қирғизистонда кичикроқ бўлса ҳам Гулен сингари қўлбола уламо пайдо қилиб олмоқчи бўляпти. Шу мақсадда Максад ҳожи бошчилигидаги бир исломий делегация АҚШга таштиф буюрди. Сўнг юқорида айтиб ўтиган Чубак ҳожининг таштифи амалга оширилди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ғойриоддий ва кераксиз муносабатлари билан жамоатчилик этиборини ўзига тортадиган ҳаракатлар қилишди. Мақсат ҳожи черковда азон айтди. Чубак ҳожи эса, Гулен билан учрашди ва шу кунгача бу учрашувдан тайинли бир мақсад бор эканлигини айта олмаяпти.

Вокеда юз бераётган ҳодисалардан фойдаланиб, Қирғиз уламоларига мурожат қилиб ўтмоқчимиз. Мисрдаги Мурсий ва унга эргашган мусулмон биродарларнинг ҳозирги аҳволига бир қаранг. Минглаган Ўзбекистон исломий уламоларининг шу кундаги аҳволи сизларга ёқадими?! Тарихда барча хоин ёки сарой уламоларининг аҳволини ўрганиб чиқинг! Буларнинг барчаси фақат Аллоҳнинг динидан бузуқ манфаатларда фойдаланмоқчи бўлганлари учун шу дунёда ҳор бўлишяпти. Улар қаср ва кошоналарда, ўзлари истеъмол қила олмайдиган миллионлаган долларларга эгалик қилиб турган ҳолларида ҳор бўлишяпти! Наҳотки сизлар саҳобаларнинг йўлини тарк қилиб, арзимас дунё устида куфр билан битим тузиб, Ислом ва мусулмонлар манфаатларига хиёнат қилишга рози бўлсангиз? Негаки куфр олами сизлардан фақат шуни кутяпти. Шу мақсадда сизларга, ҳатто исломий китобларингизни жуда кўп нашралар билан босиб чиқаришингизга рухсат беряпти! Куфр оламига бемалол бориб, у ерда ўз қўл остидаги сарой уламолари билан учрашишга имкон яратиб беряпти. Наҳотки саҳобаларнинг ҳаётларидан шунга ўхшаш воқеликни, шароитни топа олган бўлсаларинг?. Ёки сизлар Пайғамбаримиз САВни ёки саҳобаларнинг ҳаётий суннатларига эътибор бермай, ўзларинг ўйлаб топиб олаётган йўлларинг билан Аллоҳнинг динини дунёда олий қилмоқчи бўляпсизларми?! Валлоҳи, ҳар бир ўзбошимчалик осийликдандир. Аллоҳ эса, бизларнинг ислоҳотларимизга муҳтож бўлган зот эмас! Аксинча биз унинг нусратига муҳтожмиз! Барча ислоҳий ҳаракатларимиз эса, фақат Унинг буюргани учундир! Демак ислоҳий ҳаракатларимиз ҳам фақат Аллоҳ ва Росулининг кўрсатган тариқатидан борсагина ҳақиқий мақсадга олиб бора олади! Бошқача ҳаракатларимизнинг барчасини охири кесик ва натижасиз!

Шунинг учун сизларни исломий меъёрларга қайтишга ва куфрнинг моддий меъёрларини жамиятга олиб киришга ҳисса қўшиб қўйишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Исломий меъёрлар ҳаром ва ҳалол асосида бўлади. Шунинг учун умматга бирор шахс ёки воқеликни ёритиб бераётиб, фақат исломий манфаат ва ўлчовлардан фойдаланиб баҳо беришингиз вожиб. У шахснинг куфр оламидаги мартабаси ёки унинг куфр олами олдида топган қадр қиймати ё бир шахсни куфр олдида обруйсизланиб бораётгани учунгина таҳқирлаб бориш каби куфр ўлчови ва қадриятларини улоқтириб юборишингиз вожиб! Акс ҳолда куфр олами сизларни ислом ниқоби остида ўз сиёсатлари гирдобига тортиб олиб кириб кетишга ҳаракат қилади. Улар “Исломда сиёсат йўқ” деган шиорларини сизларга сингдириш орқали исломий сиёсатдан йироқлаштириб, сизларни воситангиз билан куфр сиёсатига исломни мойиллаштиришга уринишяпти. Улардан юз ўгиринг ва йироқлашинг! Барчамиз Аллоҳнинг ҳукми остидамиз!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here