Туркия-Исроил ўртасидаги қувур шартномаси жорий йилда ниҳоясига етади

0
501

Туркия-Исроил ўртасидаги қувур шартномаси жорий йилда ниҳоясига етади

Туркиянинг энергетика ва табиий манбалар вазири Барот Албайрак 22 Жаҳон нефт Конгресси доирасида Истанбулга келган вазирлар ва саноат вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Конгрессда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон, Россиянинг энергетика вазири Александр Новак ва бошқа бир қанча давлатларнинг вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказган Албайрак энергия дипломатияси орқали Туркиянинг энергия соҳасидаги ролини мустаҳкамлаётганлигини даъво қилди.

Шунингдек Албайрак учрашувлар доирасида Исроил энергетика вазири Ювал Штайниц билан ҳам учрашиб, Туркия-Исроил ўртасидаги энергия лойиҳаларини муҳокама қилди. Штайниц учрашувдан сўнг қилган нутқида Туркия ва Исроил ўртасидаги икки томонлама алоқаларни нормаллаштириш ва ривожлантириш контекстида энергетика соҳаси муҳим рамзга айланганлигини билдирди.

“Келгуси даврда Шимолий денгиздаги ресурсларнинг ўрнини Шарқий Ўрта ер денгизи эгаллашига ишончимиз комил. Европа Шарқий Ўрта ер денгизидан табиий газ олади ва ушбу минтақа ишончли манбага айланади. Биз икки муҳим қувур лойиҳаси устида қизғин музокаралар олиб бормоқдамиз. Улардан бири Туркиядир, Туркиянинг ички истеъмоли учун ҳамда Европага табиий газ узатиш учун Исроилдан Туркияга чўзилган бир қувур ётқизиш истагимиз бор. Иккинчиси Жанубий Кипр ва Юнонистон орқали Италиягача чўзиладиган қувурдир”, деди Штайниц.

Штайниц икки қувурни ҳам таъминлаш учун Исроил етарли миқдорда табиий газ ресурсларига эга эканлигини билдирар экан, Туркия-Исроил ўртасидаги музокараларни жадаллаштириш учун турк ҳамкасби Албайрак келгуси ойлар ичида Исроилга сафар қилишини билдирди.

“Турк ҳамкасбим жаноб Барот Албайрак билан самарали учрашув ўтказдик. Тўртинчи тур музокаралар натижасига кўра, ўзаро музокараларни тезлатишга ва шу йилнинг ўзида Туркия ва Исроил ўртасидаги қувурининг қурилиши борасида ҳукуматлараро қатъий битимни ниҳоясига етказишга қарор қилдик. Умид қиламанки, жаноб Албайрак шу йилнинг охирига қадар бу музокараларни жадаллаштириш учун Исроилга сафар қилади”, деди Исроил энергия вазири Ювал Штайниц.

NO COMMENTS