Ўзбекистон ва Россия қуролли кучлари ҳамкорликда машғулот ўтказади

604
0

Ўзбекистон ва Россия қуролли кучлари ҳамкорликда машғулот ўтказади

  Россия ва Ўзбекистон қуролли кучлари сўнгги 12 йилда илк қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказишга тайёрланмоқда.

 “РИА Новости” ахборот агентлиги марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси, полковник Яровслав Рощупкинга асосланиб хабар беришича, 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида Россия қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари бўлиб ўтади.

 “2005 йилдан бери илк марта Россия федерацияси ва Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари ҳарбий бўлинмалари 2017 йил октябрида Фориш полигонида қўшма тактик ўқув машғулотлар ўтказишади”,- деган Рощупкин.

 Бундан аввалроқ Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентдаги учрашувида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишга келишиб олингани хабар қилинган эди.

 Қайд қилинишича, 2017 йил охирига қадар икки мамлакат ўртасида минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ва бошқа тадбирлар борасида штаб музокаралари ўтказилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here