Лавров ва Киссинжер Россия-АҚШ муносабатларини муҳокама қилди

516
0

Лавров ва Киссинжер Россия-АҚШ муносабатларини муҳокама қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер билан Москва шаҳрида ўтказган музокаралар чоғида АҚШ-Россия муносабатларининг истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Учрашувда АҚШ-Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, баъзи долзарб минтақавий муаммолар ва жаҳон ривожининг асосий йўналишлари билан боғлиқ фикрлар алмашилди”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан учрашув натижалари ҳақида берилган баёнотда.

1970 йилда АҚШ давлат котиби бўлган Генри Киссинжер АҚШ-Россия ўртасидаги муносабатларда мулойимлик сиёсатиинг меъморларидан бири сифатида танилган сиёсатчидир. Киссинжер сўнгги йилларда ўзи ҳақида АҚШнинг ташқи сиёсати масаласида энг самарали мутахассисларидан бири сифатида таассурот уйғотмоқда. Россия ҳам уни Америка-Россия алоқалари соҳасида чуқур тажрибага эга, деб билади.

Туркистон:
Киссинжер ҳозирда – кексайиб қолганига қарамай – АҚШ-Россия ўртасидаги муносабатларни яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. У бундан аввал худди шу масала хусусида Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашган эди. Бундан кўзланган мақсад Хитойга қарши русларнинг ҳарбий кучидан фойдаланишдир. Чунки Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдар юксалиб бораётгани АҚШни ташвишга солмоқда. Бугунги кунда Хитойнинг ҳарбий сарф-харажатлари Россия, Британия ва Франция каби давлатларнинг сарф-харажатларини битта қилиб ҳисоблаганда ҳам улардан анча ортиқдир. Бундан ташқари Хитойнинг махфий ҳарбий программаларга эгалиги ҳам АҚШнинг хавотирланишига сабаб бўлмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here