Ислом давлати йўқ пайтда закот кимга берилади?

1091
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Муҳаммадодил Жамил Ғовлийнинг (محمد عادل جميل الغولي) Ислом давлати йўқ пайтда закот кимга берилиши тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй шайхимиз, бир ихтилоф бор: закот кимга берилади? Ҳукуматга бериладими? Биламиз, ҳукумат уни махсус кўрсатилган ерларига сарфламайди! Ёки фақир ва мискинларга тақсимланадими?! Атрофлича далиллари билан тушунтириб берсангиз, деган умиддамиз, Аллоҳ биз туфайли сизни яхшилик ила тақдирласин.

Биродарингиз Муҳаммадодил Жамил

Жавоб:

Саволингизни салом билан бошлашни унутибсиз. Лекин биз сизга яхшиликни раво кўриб, юқорида ўрнингизга ўзимиз ассаломни қўйиб қўявердик! Кўриб турганингиздек, сизга алик олмоқдамиз:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Закот Исломда қуйидаги тарзда адо этилади:

  • Олтин ва кумуш (пул)ларнинг закотини давлатдаги закот билан шуғулланувчи кишига бериш жоиз. Давлат уни ўз ҳақдорларига етказади. Шунингдек, Закот берувчининг ўзи ҳам уни ҳақдорларга бериши жоиз. Ҳақдорлар ушбу ояти каримада айтилган саккиз синфдан иборатдир:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» [Тавба 60]

  • Чорвалар, экин маҳсулотлари, мевалар закоти давлатдаги закот билан шуғулланувчи кишига берилади. Давлат уни ҳақдорларига етказади. Бу турдаги нарсалар закоти давлат орқали эмас, закот берувчининг ўзи орқали берилиши жоиз эмас.
  • Лекин буларнинг ҳаммаси қачон Ислом давлати мавжуд бўлган пайтда шундай. Аллоҳ Таоло Уммати Исломияни ёруғ кунларга етказиб, рошид Халифалик барпо этиш билан нусрат берса, ана шунда чорвалар, экин маҳсулотлари, мевалар закотини шахслар орқали эмас, давлат орқали бериш вожиб бўлади. Олтин ва кумуш (пул)дан, тижоратдан закот чиқариш эса, давлат воситасида ҳам, бевосита закот эгаси орқали ҳам чиқариш мумкин.
  • Бугун эса, шаръий аҳкомларни татбиқ қилувчи Халифалик давлати йўқ. Бундай пайтда шахслар ўз моллари закотини, хоҳ чорвадан бўлсин, хоҳ экин маҳсулотлари бўлсин, хоҳ тижорат моллари бўлсин, хоҳ олтин ва кумуш моллари бўлсин, улардан чиқарилган закотларни бевосита шахсларнинг ўзи ҳақдорларга адо этишлари жоиз. Бундан шаръий аҳкомларга мувофиқ ва бу борада аниқ ишонч билан адо этмоқлари лозим, Аллоҳ тавфиқ берсин.

«Ислом давлатида моллар» китобида закотни халифага бериш бобида бундай дейилган: «Закот нимадан бўлишидан қатъий назар, хоҳ чорвадан бўлсин, хоҳ экин маҳсулотлари бўлсин, хоҳ тижорат моллари бўлсин, хоҳ олтин ва кумуш моллари бўлсин, уни халифага ёки халифа тайинлаган волийга ёки халифа тайинлаган закот йиғувчиларга берилади. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ إِنَّ صَلاَتَكَ سَكَنٌ لَّهُمْ

«(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг. Албатта, сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур» [Тавба 103]

Аллоҳ бу оятда Росулига мол эгаларидан закот ундиришни буюрди. Росулуллоҳ A узум ва хурмони чамалаш учун чамаловчиларни тайинлаганларидек, мол эгаларидан закот олиш учун закотга волий, ҳоким ва закот йиғувчиларни тайинлар эди. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ A замоналарида одамлар ўз закотларининг ул зотнинг ўзларига ёки ул зот тайинлаган кишиларга, омилларга, чопарларга берардилар».

Дарҳақиқат, олтин-кумуш, яъни пулдаги закотни шахснинг ўзи тарқатиши ва ўз ўрнига бериши жоизлигига саҳобалар ва тобеинлардан ривоятлар келган. Абу Убайда ривоят қиладики, Кайсон Умарга икки юз дирҳам закот олиб келиб, «Эй мўминлар амири, бу молим закоти», деди. Умар унга «Буни ўзингиз олиб бориб тарқатинг», деди. Яна Абу Абуйда Ибн Аббоснинг бундай деганини ривоят қилади: «Агар закотни ўз ўринларига берсангиз сиз бу ўринлардаги бирортасини бирор нарсага муҳтож, деб ҳисобламасангиз ҳам зарари йўқ».

Иброҳим билан Ҳасаннинг ҳам «Закотни ўз ўрнига беринг ва яширинг», деганлари ривоят қилинади. Бу олтин-кумуш, яъни пулдаги закот ҳақида. Энди, чорва ҳайвонлари, экин маҳсулотлари ва меваларга келсак, булар албатта халифага ёки унинг ёрдамчисига берилиши лозим. Масалан, Абу Бакр G закотни ман қилганларга қарши жанг қилдилар, улар ўз закотларини волийларга ва волийлар юборган чопарларга тўлашдан бош тортганлар. Ўшанда Абу Бакр бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, агар мени Росулуллоҳ Aга бериб келишган биргина эчки боласидан ман қилишганида, бу борада албатта уларга қарши жанг қилган бўлардим». (Абу Бакр томонидан муттафақун алайҳи).

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

22 рамазон 1438ҳ

17 июн 2017м 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here