Рожерс: Ғарб тизими бутунлай қулайди

560
0

Рожерс: Ғарб тизими бутунлай қулайди

Жаҳон бозорларининг энг машҳур сармоядори Жим Рожерс Дунёнинг етакчи ахборот агентликларидан бири “Business Insider”га берган интервюсида яқин йиллар ичида Ғарб тизимининг бутунлай қулашини билдирди. Афсонавий сармоядорнинг тахминига кўра, шу йилнинг охирида ёки кейинги йилда бозорларда мисли кўрилмаган энг катта инқироз юз беради ва бу Ғарб ҳазоратининг қулашига сабаб бўлади.

“Америка Қўшма Штатларидаги айрим қимматли қоғозлар кўпикка ва пуфакчаларга айланиб бормоқда. (Бунинг оқибатида) тизим қулайди. Давлатларнинг инқирозларини кўрасиз. Исландия каби бошқа мамлакатлар ҳам бу сафар инқирозга юз тутади. Ғарб ҳазорати қулайди. Бу сиз ҳаётда кўрган энг катта қулаш бўлади”, “2007 йилда Исландия банкрот бўлди. Ҳамма ҳайрон бўлди. “Уларнинг бозори борми?” деб сўраганлар ҳам чиқди. Ундан сўнгра Ирландия ва Беар Стернс қулади, ундан кейин Леман Бразерс. Айланиш ҳар доим шундай бўлган. Ҳар сафар кутмаган тарафимиздан келади”, деди Рожерс.

Дунё давлатларининг, хусусан АҚШнинг қарз миқдори ҳеч қачон бунчалик кўп бўлмаганлигига эътибор қаратган Рожерс “2008 йили инқироз юз берган пайтда Хитойнинг қўлида ёмон кунлари учун сақлаб қўйган катта миқдорда ортиқча захиралари бор эди. Оғир кунлар келди ва улар ҳам пул сарфлашни бошлади. Айни пайтда ҳатто Хитойнинг ҳам қарзи бор. АҚШ федерал резервининг баланси 2008 йилга нисбатан беш баробар катта”, дея қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here