МХДҚ: ўзини портлатмоқчи бўлган худкуш террорчи қўлга олинди
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизматининг хабар қилишича, МХДҚ ходимлари халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган ва ўзини ўзи портлатмоқчи бўлган худкуш террорчини қўлга олишди.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилтеррорчилик тадбирлари давомида террорчилик хуружини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси М.А.ни қўлга олди. У террорчилик ташкилоти раҳбарлари кўрсатмаси билан кишилар гавжум бўлган ерда ўзини портлатиши лозим бўлган”, – дейилади хабарда.
Махсус хизматлар маълумотига кўра, жиноятчи “худкуш сифатида мина-портлатиш ва махсус мафкуравий тайёгарликдан ўтган”.
Таъкидланишича, у қўлга олиш пайтида қўлбола портловчи қурилмани йиғаётган бўлган. Унинг уйидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари, экстремистик адабиёт ва қурол-аслаҳа топилган.
Туркистон:
Қирғизистон МХДҚ қўмитаси Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг махсус кординаторлари томонидан бошқарилиши бугунга келиб ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бу ҳақда собиқ муваққат ҳукумат вакили ва Иссиқ кўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаев ҳам айтиб чиқиб, “МХДҚнинг ҳар бир тармоғида биттадан рус ФХХ кординатори ўтирибди”, деган эди.
Ачинарли томони шундаки, қирғиз МХДҚ ходимлари ўз мамлакати хавфсизлиги ва манфаати йўлида мустақил иш кўра олиш қобилиятини йўқотиб, Россия талабларини бажарувчи органга айланиб қолди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Қирғизистонда барча стратегик ва тактик амалиётлар рус кординаторлари томонидан ишлаб чиқилади.
Куни кеча интернет тармоқлари орқали тарқатилган гўёки Сурияда жанг қилаётган мужоҳиднинг “тавба қилаётган видиоси” бугун эса ўзини портлатишга тайёрланаётган худкуш террорчини қўлга олиниши ҳам Россия ФХХ томонидан режалаштирилган ишлар бўлиб, Путин асос солган “ўз халқини портлатиб юбориш ва бу қўпорув амалиётида мусулмонларни айбдор деб топиб, халқини ўз атрофида унга суяниб ялиниб яшашга мажбур қилиш” асосидаги мақсад сари йўналтириляпти.