Азимов Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган

601
0

Петербургдаги терактга алоқадор Азимов Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган

 Санкт-Петербург метросидаги теракт иши бўйича гумонланувчи Акром Азимовнинг адвокати Ольга Динзенинг таъкидлашича, Азимов   шифохонадан Москвага ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган, унинг Россияда гўёки қўлга олиниши видеоси саҳналаштирилган.

 Динзе Москвадаги Басман туман судида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги “Хосият” шифохонасидан олинган маълумотномани тақдим қилди. Унга кўра, Азимов 15 апрелда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шифохонанинг жонлантириш бўлимидан олиб чиқиб кетилган ва шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган. Азимов шифохонада операция қилинганди.

 “19 апрелда Азимов Москвадаги автобус бекатида сумкада граната ва кроссовкаларининг боғичисиз ушлангани видеоси саҳналаштирилган”,- деб айтди адвокат.

 Унинг маълум қилишича, Азимов уни кузатиб борган киши билан Москвага самолётга ўтказилган. Россияда Азимовни маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари кутиб олган.

 Адвокат РИА “Новости” ахборот агентлигига Қирғизистонда олинган маълумотномани кўрсатган. Унинг айтишича, бу маълумотнома адвокат сўрови билан олинган.

Ахборот агентлиги терговнинг ушбу тасдиқлар бўйича изоҳларига эга эмас.

 Россия тергов қўмитасида маълум қилинишича, терактнинг тахминий ташкилотчисининг укаси Акром Азимов терактни содир этган худкуш Акбаржон Жалилов билан қўнғироқлашиб турган ва унга Туркияда қандайдир халқаро террорчилик ташкилоти аъзосидан олган пулни ўтказиб турган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here