بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Муборак рамазон ойи табриги
Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Сарвари олам Муҳаммад Мустафога, у кишининг аҳли оилаларига, улуғ саҳобаларига ва қиёмат кунига қадар ул зотга гўзал тарзда эргашган зотларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қадрли мусулмонлар!
Биз Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ушбу кириб келаётган улуғ рамазон ойи муносабати билан сизларни муборакбод этамиз. Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи бўлмиш рамазон ойида дўзахдан озод этилган бандалар жумласидан қилишини ҳамда Лайлатул Қадрга етказиб унинг ажрига эришган зотлардан қилишини сўраймиз.
Бу ойнинг улуғ ойлигига далил сифатида Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини зикр қилмоқчимиз:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنْ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ
«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб, ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинган» [Бақара 185]
Росулуллоҳ A ҳам бу ой шаъни ҳақида Ҳадиси Қудсийда бундай дедилар:
«قَالَ اللهُ: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ، إِلاَّ الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ…»
«Аллоҳ деди: одам фарзандининг ҳар бир амали ўзи учундир, фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман…».
Келаси йил Рамазон ойига қай биримиз шоҳид бўламиз, қай биримиз унга етиб боролмаймиз, бу ёлғиз Ҳақ Таолога аён. Шунинг учун, келинг, шу кунларда кириб келаётган Рамазоннинг ҳаққи ҳурмати, бизни унга етказгани учун Аллоҳ Таолога беадад ҳамд айтайлик, унинг фазилатларини юксак қадрлаб, саноқли кунларини ғанимат билайлик. Фақат ажр учун рўза тутиб, Аллоҳга яқин бўлиш учун қиёмул лайлда бўлайлик, хатми Қуръон қилайлик, солиҳ амалларни кўпайтирайлик. Солиҳ амалларнинг гултожиси бўлган амалларни зиёда қилайлик. Дарвоқе, солиҳ амалларнинг гултожиси, исломий даъватни етказишдир. Бугун исломий даъватни етказишдаги энг долзарб иш мусулмонларни тақдирларини ҳал этувчи масалага, яъни Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни қайта татбиқ ўрнига қўйишга чақиришдир. Аҳкомларни татбиқ қилиш тариқати Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. Шунинг учун, Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга чақириш энг долзарб ишдир. Ушбу энг долзарб амални адо этиш учун аввало яқин қариндошларни шунга даъват қиламиз. Чунки Аллоҳ Таоло
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ
«Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!» [Шуаро 214]
деган. Бундан тушуниладики, агар мусулмонлар айни дамда ўзларидан талаб қилинаётган фарзлар гултожиси бўлмиш Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилмасалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.
Эй мусулмонлар!
Бугун ер юзидаги куфр кучлари Ислом ва мусулмонларга қарши жамланди. Улар Шом заминидаги Уммат қўзғолонига барҳам беришга, Ислом билан яшашни талаб қилаётган мусулмонларни бостиришга, бошқа мусулмонларни Ислом билан яшаш ҳақиқатини тушунишдан чалғитишга, уларга мўътадил иломни зўрлаб ўтказишга тил бириктиришди. Айни нопок мақсадларини амалга ошириш учун барча услублардан фойдаланишяпти, қўлларидан келган ҳамма ишни қилишяпти. Эркагу ёлларимиз, болаларимиз ва қарияларимизни ажратмай қатли ом қилиб, юртларимизни вайрон этишяпти… бу қилмишларини санаб битириш, таърифлаб баҳолаш амри маҳол.
Бас, шундай экан, эй Мавароуннаҳр мусулмонлари! Нусрат ва фатҳлар ойи Рамазондан фойдаланиб қолайлик-да, айни аҳволимизни ўнглаш учун қаттиқ ҳаракат қилайлик. Чунки буни ўнглаш бизнинг бурчимиз. Аллоҳ Таоло бундай деган:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ҳаргиз ўзгартирмас» [Раъд 11]
Яна бундай деган:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва кадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]
Аллоҳим, ушбу муборак ойни бизларга ҳақ-рост баракотли ой қил, унда барча мазлум бечораларимизга ёрдам бер, солиҳ амалларимизда, хусусан, даъватимизда Ўзинг мададкор бўл, тоат-ибодатларимизни қабул, дуоларимизни ижобат айла, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг ювиндихўрлари устидан ғолиб келишимизга ҳамда буюрилган фарзлар тожини амалга оширишимизга Ўзинг ёрдам бер, зотан, бу Сенга асло мушкул эмас.
Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон
29 шаъбон 1438ҳ
26 май 2017м