Саудия Арабистонида “радикал фикр”га қарши кураш маркази очилди
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда халқаро “радикал фикр”га қарши кураш олиб борадиган «меъёр» номли марказнинг очилиши бўлиб ўтди. Бу ташаббус АҚШ бошчилигида 55та Исломий ўлкалар иштирокида ўтказилган Араб ва Исломий давлатлар саммити ортидан амалга оширилди. Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси мазкур марказнинг очилиши муносабати билан дунё глобуси устига қўлларини қўйишди. Бу уч раҳбарнинг дунё глобуси устига қўлларини қўйиб турганлиги акс этган фото суратлар ижтимоий тармоқларда қўрқинчли филмлар каби изоҳлар қолдирилишига сабаб бўлди.
Саудия матбуотидан ўрин олган хабарларга кўра, бу марказ “радикал фикр”нинг манбасига қарши кураш олиб борадиган ва радикал инсонлар орасида кенг истеъмол қилинадиган тиллар ва лаҳжаларни ўрганиш ҳамда радикал ғоялар тарқалишининг олдини олиш учун ҳаракат юритадиган биринчи халқаро ташкилот бўлиши билан бошқаларидан ажралиб туради. Марказда радикал фикрларга қарши халқаро экспертлар иш олиб бориши кутилмоқда.
Туркистон:
АҚШ ва Ғарб “Радикал фикр”, дея қарши курашаётган нарса – бу Исломий ҳаётни қайта бошлашга бўлган мусулмонларнинг талабидир. Сўнгги йилларда мусулмонлар Халифалик давлатини тиклаш ва Шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ошкоро талаб қила бошлади. Бундан саросимага тушиб қолган АҚШ ва Ғарб давлатлари бунинг олдини олиш учун ҳаракатга киришди. Улар Ислом ўлкалари раҳбарларидан агар бирор киши ёки ҳизб Ислом Шариатини ижро қилиш ҳақида сўз юритадиган бўлса, радикализм номи билан давлат миқёсида бунга қарши кураш олиб боришларини талаб қилмоқда. Ўз навбатида Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ҳам хўжайинларининг талабига бир оғиздан “Лаббай”, деб жавоб беришмоқда.
Шу ерда бир савол туғилади: Агар Ислом ўлкаларининг раҳбарлари АҚШнинг Исломга қарши талабини рад қилса нима бўлади? АҚШ Ислом оламига қарши жанг бошлаб юбориши мумкинми? Йўқ Асло. Барча Исломий ўлкалар аскарларини қўйиб туринг, биргина Туркия ёки Покистон каби давлатларнинг ҳарбийлари ҳам АҚШни ер тишлатишга қодирдир.
Тўғри, АҚШ Ислом ўлкаларига нисбатан бир неча маротаба ҳарбий устунликка ва замонавий жиҳозларга эга. Буни АҚШ Пентагон учун бюджетидан қанча маблағ ажратаётганлигидан ҳам билиб олиш мумкин. Лекин АҚШ ўша замонавий қуролларни ишлатадиган ҳақиқий эркак жангчиларга эга эмас. 1,5 миллион АҚШ аскарларидан 950 мингтаси руҳий касалликлар шифохонасининг рўйхатида туради.
Масалан АҚШ шунчалик замонавий қурол аслаҳага эга бўлишига қарамай, Афғонистонда 16 йил жанг қилиб, Толибон ҳаракати устидан ғалаба қозона олмади. Ваҳолангки Толибон бир давлат эмас, бир жамоа холос. Яна бир мисол: Сурияда жиҳод олиб бораётган гуруҳлар бир давлатнинг аскарлари эмас, оддий алоҳида-алоҳида ҳарбий гуруҳлардир. Ўрни келганда бир-бирлари билан ҳам уришиб кетишлари мумкин. Шундай бўлса-да, АҚШ мана шу гуруҳларни беш йилдан буён мағлуб қила олмаяпти. Нафақат АҚШ, балки Россия, Эрон ва бошқа коалиция давлатлари бир бўлиб ҳам, йўқ қила олмаяпти. Энди бир ўйлаб кўринг, дунёнинг етакчи ҳарбий кучлари сафидан ўрин олган Туркия ёки Покистон каби давлатларнинг аскарлари оёққа турса нима бўлади?! Шунга кўра айта оламизки, бугунги кунда Ислом уммати замонавий қурол аслаҳалардан кўра кўпроқ шер юракли раҳбарга, яъни Халифага мухтождир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ислом ўлкаларининг ҳозирги раҳбарларидан АҚШга рад жавоб қайтариши кутилмайди. Чунки бу раҳбарлар АҚШ ёки Ғарб давлатларининг кўмаги билан ҳозирги мансабларни эгаллаб туришибди. Улар ўз мансабларидан фойдаланиб, умматнинг бошига не-не кулфатлар ёғдиришмади. Агар АҚШ ва Ғарб давлатлари Ислом ўлкаларидан даф бўладиган бўлса, бу ҳокимларга ҳам сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетиши табиий.