Генерал Дўстум Афғонистонни тарк этди
Афғонистон биринчи вице-президенти Абду Рашид Дўстум атрофида бўлган кишилар хабарига кўра, у Туркияга даволаниш учун учиб кетган.
Бундан бироз олдин маҳаллий ОАВларда Афғонистоннинг Жаузжан вилояти собиқ губернатори Ахмад Эшчи ва генерал Дўстум орасида можаро келиб чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Эшчи Дўстумнинг тан қўриқчиларини уни дўппослашда ва ҳақоратлашда айблаган эди.
Бошқа манбааларда айтилишига кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани генерал Дўстумни мажбуран мамлакатдан чиқариб юбормоқчи бўлган. Бу борада у Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан телефонда музокаралар ўтказган ва генерал Дўстум учун икки маротаба Туркиядан самолёт чақирган.