Туркияда муҳожирларга нисбатан тазйиқ кучаймоқда
Туркиянинг Истамбул шаҳри Зайтунбурни провинциясида “террорга қарши кураш” (TEM) гуруҳи тарафидан тозалаш амалиёти ўтказилди. Амалиёт чоғида 21 нафар мусулмон уйғурлар қўлга олиниб, Зайтунбурни хавфсизлик идорасига олиб кетилди. Ҳозирда уларни ўз юртларига депортация қилиниши айтилмоқда. Қамоққа олинганларнинг деярли барчаси аёллар ва ёш болалардир. Уларнинг паспортлари бор ва ҳатто кўпчилигининг Туркияда доимий яшаш учун рухсатномаси (иқома изни) ҳам мавжуд.
Хабарда айтилишича, нодавлат ташкилотлар вакиллари Зайтунбурни хавфсизлик идорасига бориб, масъуллар билан учрашган. Бироқ улар мазкур амалиёт “TEM” гуруҳи тарафидан амалга оширилганлиги боис бу мавзуда бирор маълумот бера олмаслигини айтишган. Қамоққа олинган шахсларнинг номлари сўралганда эса, “фақатгина адвокатга маълумот берамиз, ҳозир фавқулодда ҳолат мавжуд, шунинг учун улар билан учраштириш ҳам мумкин эмас”, деб жавоб беришган.
Нодавлат ташкилотлар вакиллари мавзуга доир Истамбул хавфсизлик департаментига ҳам мурожаат қилишган ва юқоридаги жавобни олишган. Хавфсизлик идоралари фавқулодда ҳолат сабабли бу борада беш кунгача ҳеч қандай маълумот бера олмасликларини билдиришган.
Туркистон:
Қамоққа олинганларнинг кўпчилигининг Туркияда доимий яшаш учун рухсатномаси (иқома изни) борлиги уларнинг кимлиги ва қаерда яшашлари давлатга маълум демакдир. Шундай экан уларни ИШИДга алоқадорликка айблаш ақлга тўғри келмайди. Бунинг устига ёш болалар ва муслима аёллар қандай террорист бўлиши мумкин?!
Агар мана шу кишилар Хитойнинг хансу бутпарастларидан бўлганида, ТЕМ гуруҳи уларни ҳам қўлга олган ва давлат уларни депорт қилган бўлармиди?! Асло! Шундоғам минглаган хансулар Туркияда бемалол ишлаб, тинчгина яшаб юришибди. Ҳеч ким уларни қамоққа олмаяпти. Бироқ ўша хансуларнинг зулмидан қочиб, Мусулмонлар юртига паноҳ излаб келган мазлум мусумонлар учун эса сичқоннинг ини минг танга. Аммо қачонгача???