Тиллерсон: Сизга икки ой муҳлат

0
558

Тиллерсон: Сизга икки ой муҳлат

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон НАТО ҳарбий блогига аъзо давлатларни огоҳлантирди. Тиллерсоннинг таъкидлашича, НАТО иттифоқчилари мудофаа харажатларини оширишлари ёки икки ой давомида иттифоқнинг бюджет эҳтиёжларини қоплаш учун режа тайёрлашлари лозим.

Рекс Тиллерсон АҚШ ташки ишлар вазирлиги вазифасини бошлаши ортидан биринчи марта НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан Брюсселда учрашди. Асосан мудофаа харажатларини ошириш, терроризмга (Исломга) қарши кураш, Шимолий Америка билан Европа ўртасидаги алоқалар ва Россия масалалари муҳокама қилинган йиғилишда Тиллерсон иттифоқ аъзоларини танқид қилди. Бошқа давлатлар билан таққослаганда АҚШ ҳукумати мудофаа учун “анчагина” маблағ сарфлаб қўйганлигини қайд этган Тиллерсон АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам иштирок этадиган 25 майдаги НАТО саммитига қадар бу масаланинг ечимини кутаётганлигини билдирди.

“Май ойидаги саммитдан мақсадимиз шуки, иттифоқчилар йил якунига қадар барча мажбуриятларини бажаришлари ёки аниқ ҳаракатлар орқали ўз мажбуриятларини қандай амалга оширишини очиқ изоҳлаган режалар тузган бўлишлари шарт”, деди Тиллерсон.

Бироқ АҚШ давлат котиби НАТОнинг Европадаги иттифоқчилари зиммаларидаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда нима бўлиши ҳақида ҳеч нарса демади. Фақат ўз зиммаларига тушган харажатларни тўламаган иттифоқчиларни ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкинлиги борасидаги Трампнинг сўзларига ишора қилди.

“Биттамизга қарши қилинган таҳдид барчамизга қарши таҳдид эканлигини биламиз ва шунга кўра жавоб қайтарамиз. Иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун тузилган шартномаларга амал қилишни давом эттирамиз” деди у.

Тиллерсон НАТО иттифоқчиларини ИШИД ва шунга ўхшаш “экстримист” кучларга қарши жанг қилиш учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилишга чақирди. Хусусан онлайн хабар дастурлари ва ташвиқотларга қарши кураш аҳамиятига эътибор қаратди.

NO COMMENTS