Тошкентда ШҲТ давлатларида диний экстремизмга қарши курашиш муҳокама қилинди

578
1

Тошкентда ШҲТ давлатларида диний экстремизмга қарши курашиш муҳокама қилинди

 “sputnik.kg” сайтининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида пайшанба, 30 март куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МААТ) кенгашининг ўттизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда экстремистик йўналишдаги диний оқимлар фаолиятига қарши курашиш бўйича қўшма чоралар муҳокама қилинди.

“ШҲТ аъзо-давлатлари тегишли идораларининг экстремистик йўналишдаги диний оқимлар фаолияти туфайли келиб чиқувчи чақириқ ва хавфларга қарши ҳаракат қилиш бўйича қўшма чоралар ҳақида келишиб олиш таклиф этилмоқда”, – дея хабар беришди ШҲТ МААТда журналистларга.

Кун тартибида шунингдек, ШҲТ давлатларининг терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан кураш бўйича ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини ташкил этиш масалалари ҳам бор.

Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Хитой, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон киради. 2016 йилнинг июнидаги Тошкент саммитида ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қабул қилиниши ҳақида меморандумлар имзоланди. Айни дамда Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон ШҲТ кузатувчи-давлатлари саналса, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка – шерик-мамлакатлар ҳисобланади. Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий террорчиликка қарши кураш тузилмаси 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашган.

 Туркистон: 

ШҲТ ташкилоти халқаро сиёсатда таъсирли қувватга эга бўла олмади. У ҳам оламда юзлаган таъсирсиз харқаро ташкилотлар сафидан жой олди.

 Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг муваққияти ва мавқейи уни тузган етакчи давлатнинг халқаро сиёсатдаги ўрни ва вазнига боғлиқ бўлади. Етакчи давлатнинг халқаро сиёсатдаги даражаси эса, унинг мабдаий ва мафкуровий принципларидан келиб чиққан халқаро обрўсига боғлиқдир. ШҲТ ташкилотининг асосчилари ва етакчилари бўлмиш Хитой ва Россиянинг ҳар иккисида ҳам, юқоридаги оламий етакчиликка асос бўла оладиган омилларнинг бирортаси мавжуд эмас. Шунинг учун бу каби ташкилотлар фақат расмиятчиликка ва арзимас ишлар билан кифояланишга маҳкум бўлади.

 Тарихда НАТОга қарши тузилган “Варшава шартномаси давлатлари” номи остида саккиз давлатдан иборат ташкилот мавжуд эди. Уларни собиқ СССР давлати бирлаштириб, капиталистик лагерга қарши социалистик принципларга асосланган коммунистик мабда (система) билан муайян минтақани улардан ҳимоя қилиб туришар эди. СССР билан бирга коммунистик мабда ҳам қулади. “Варшава шартномаси” ташкилоти ҳам, ўз ўзидан йўқ бўлиб кетди.

 Россиянинг ҳозирги аҳволи ўта ночор. У суяниши мумкин бўлган бирор мафкураси ҳам йўқ. Россия капиталистик система билан кетаётганини даъво қилгани билан, иқтисодини социалистик принциплардан олган ноаниқ бир тузум асосида олиб бораяпти. Худди мана шу бетайин башқарув системаси Россияни иқтисодий бўҳрон ва инқироз ҳолатига солиб қўйди.

 Хитой эса бунинг акси. У коммунистик мабдани ўз сиёсатига асос қилгани билан, иқтисодий системасини капиталистик асосга қуриб олган. Бу ҳам ўта хавфли система бўлиб, худди бўғизланган ҳўкизни эслатади. Хитой ҳам яқин келажакда жуда кучли иқтисодий бўҳронни бошидан кечиради.

 Бу икки давлатнинг сиёсатлари хунаса одам мисоли, бетайинликни пайдо қилди. Энди бу икки қудратли давлат халқаро сиёсат майдонида ўз мавқеъларининг бир қисмини бўлса ҳам сақлаб қолиш учун жон бериб ҳаракат қилишяпти. Улар мағлубиятларини тан олишди. Энди ўз юртларини сақлаб қолиш мақсадида, ҳар хил ташкилотлар пайдо қилиб, исломий мафкуравий, оламий ҳаракатни тўхтатиб қолиш учун салмоқли ҳисса қўшаётгандек кўринишяпти. Чунки куфр олами мавжуд оламий система воситасида бирдамлик ва ҳамфикрлик билан, фақат исломий мабдаий ҳаракатга қарши бир томонлама ҳаракатланиша олишади.

 Шунинг учун бу каби мувоффаққиятсиз ташкилотлар фақат “терроризм” ва “экстремизм” каби муаммоларни кўтариб олиб, ўзларини бу муаммоларни бартараф қилиш учун нималардир қилишаётгандек кўрсатишга ҳаракат қилишади. Аслида  булар ўзларининг халқаро сиёсатда ҳеч қандай таъсирга эга эмасликларини яширишмоқчи бўлишяпти. Шунингдек, АҚШ олиб бораётган Ислом ва мусулмонларга, уларнинг исломий мабдаий уйғонишига қарши уруш майдонида ўзларини иштирокчи қилиб кўрсатишмоқчи бўлишади. Шу мақсадда Россия Сурияни АҚШнинг рухсати билан, у кўрсатиб берган тинч аҳоли яшовчи минтақаларни бомбардимон қиляпти.

 Россия билан Хитойнинг мавқейи ва иқтисодий ҳолатлари, яқин келажакда юксалмайди. Аксинча тубанлашиб бораверади. Демак ШҲТ каби уларга кўз тиккан ташкилотларнинг барчаси, инқироз ва муваффаққиятсизликка учраши муқаррар. Унга аъзо бўлаётган давлатлар ҳам буни билишади. Лекин расмиятчилик ва ўзгариб турувчи дунёдан яна бир умид уларни бу ташкилотга аъзо бўлишга ундайди. Бу ташкилотга аъзо бўлиш билан, етакчи давлатни ўзларига эътиборини тортмоқчи бўлишади.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here