Европа суди муслималарни дискриминация қилишга рухсат бермоқда

457
0

Европа суди исломий либос кийганлари учун муслималарни дискриминация қилишга рухсат бермоқда

2017 йил 14 март сешанба куни Европа суди қабул қилган қарорга кўра, иш берувчилар бундан буёғига ишчиларнинг ишда диний кўринишдаги либосда юришларини, жумладан, муслималарнинг исломий рўмол ўрашларини тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлганлар. Суд баёнотида ҳар қандай ширкатнинг диний рамздаги кийимни тақиқлаш учун чиқарган ички қонуни бевосита дискриминация ҳисобланмаслиги айтилган. Бу ҳукм Франция ва Белгияда икки муслиманинг рўмолни ечишдан бош тортганлари сабабли ишдан бўшатилиши воқеасига жавобан чиқарилди. Европа суди ушбу ажнабийларни дискриминация қилувчи ҳукм орқали илмонийликнинг диний озчилик ҳуқуқини ҳимоя қилишга яроқсиз тузум эканини яна бир бор исботлади. Ҳақиқатдан ҳам бунга ўхшаш дискриминация ва диний тоқатсизлик илмоний идеологиянинг генетикасида мавжуд. Бунга далил, ҳижоб кийиш, ниқоб тақиш ва масжид мезаналари каби бир неча исломий эътиқодлар дунё бўйлаб бир неча илмоний давлатларда тақиқланганидир. Навбатдаги Европа суди қарори Европадаги муслима аёлларга нисбатан, айниқса, уларнинг ишга жойлашиши билан боғлиқ қийинчиликларни туғдирмоқда ҳамда агар муслималар Ислом аҳкомларига мувофиқ кийинишни истасалар, ишдан бўшатилади, деган муждани бермоқда. Бундан очиқ кўриниб турибдики, муслима хотин-қизларга зулм қилиб, жамиятда фаол ролга эга бўлиш ҳуқуқидан уларни маҳрум этаётган Ислом эмас, аксинча, репрессиячи илмоний тузумдир. Айнан шу тузум хотин-қизларни икки нарсадан бирини, ё ўзларидаги диний ишонч ва қаноатларини ёки меҳнат қилиб, рўзғор тебратиш ҳуқуқини танлашга мажбур қилмоқда.

Илмоний ҳукуматлар ва муассасаларнинг одатига айланиб қолганидек, Европа суди ҳам мусулмонларга нисбатан халқ тоқатсизлигига рухсат бериб, уни қабул қилмоқда. Аслида эса, унинг бу нарсаларга қарши куршиши лозим эди. Бу эса, илмоний тузумда хавф-хатарлар яширинганини, олдиндан бир нима деб бўлмаслигини, чунки диний озчилик ҳуқуқи ҳокимият ва суддаги мутаассиб-тоқатсиз раҳбарларнинг раҳм-шафқатига боғлиқ қилиб қўйилганини, улар ўзларининг золим нафс-ҳаволарига кўра, бу ҳуқуқларни рад қилишлари мумкинлигини кўрсатиб турибди.

Муслима аёлларни ўз исломий эътиқодларини тарк қилишга ва илмоний шахсга айланишга мажбур қилаётган бундай илмоний жамият «муҳандислиги» Ғарбдаги кучли исломий манзараларга қарши курашиш учун Ғарб ҳукуматлари ва муассасалари томонидан амалга оширилаётган омадсиз чора-тадбирларнинг навбатдагиси, холос. Албатта, бу каби диний исломий қоидаларни тақиқлаш ва дискриминация қонунлари чириб бораётган илмоний тузумнинг фикран заифлигини фош қилмоқда. Бу тузум кучли ҳужжатни ўртага ташлаб, ўзининг эътиқодига мусулмонларни ишонтириш-қаноатлантиришда омади чопмади. Шунинг учун ҳам мана шундай тақиқларга ўтишга мажбур бўлмоқда. Европа судининг ушбу қарори Европа давлатларида яшовчи муслима хотин-қизларга тамға ёпиштиришдан бошқа нарса эмас. Чунки бу нарса уларга қарши содир этилаётган нафрат жиноятларининг кенг тарқалишига ҳисса қўшмоқда. Хўш, қандай қилиб бирор бир тузум диний озчиликни дискриминация қилувчи жазоларга рухсат беради, қандай қилиб, аёлларни диний эътиқодлари сабабли жамиятдан ажратиб, уларнинг асосий диний ҳуқуқларини ажнабийларга душманлик кайфиятидаги халқ истакларига мослаштиришга уринади?! Бундай режимнинг жамиятни бошқара олишига қандай қилиб ишониш мумкин?!

Бунинг мутлақо акси ўлароқ, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда ғайримусулмонлар ҳақ-ҳуқуқлари Шоре Субҳанаҳу ва Таоло нусусларда айтганидек ҳимоя қилинади, бирорта ҳам инсоний ақл ажратиш ва дискриминация деган нарсани ҳатто ўйламайди ҳам, мусулмонлар қандай ҳуқуққа эга бўлсалар, ғайримусулмонлар ҳам шундай ҳуқуққа эга бўладилар, уларга ўз диний ибодат ва анъаналарига амал қилишларига қўйиб берилади, бу хусусда давлат томонидан ҳам, бирор мусулмон томонидан ҳам уларга тазйиқ ўтказилмаслиги таъминланади. Чунки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати зиммасига ғайримусулмонларни ҳимоя қилиб, уларга эътиқодлари сабабли бирор озор етишига йўл қўймаслик мажбурияти юкланган. Шунинг учун ҳам мана шундай давлатнинг одиллиги ва инсофлилиги сабабли ғайримусулмонлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирадилар, улар Исломга мажбур қилиниш ёки диний ишларига амал қилишдан ман этилиш сабабли кирмайдилар. Шундай экан, «диний озчилик», дейишаётган инсон ҳуқуқлари қай бир тузумда ҳимоя қилинган экан, Аллоҳнинг ҳузуридан келган тузумдами ёки инсон ўзи ўйлаб топган тузумдами? Башариятни бошқаришда ҳақ ва адолатни рўёбга чиқарган қайси тузум экан? Шубҳасиз, у Роббул оламин тузумидир, бошқа тузум эмас.

Бугунги қийин замонда биз Европада ва барча Ғарб давлатларида яшаётган опа-сингилларимизни исломий либосга риоя қилишда ҳам, бошқа исломий фарзларни бажаришда ҳам маҳкам собит туришга ва берилажак мукофотларга кўз тикишга даъват қиламиз. Зеро, бу мукофотларни тасаввур қилиб бўлмайди ва бу мукофотлар динларида сабот билан турган муслималарни жаннатда мунтазир бўлиб кутиб турибди.

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here