Атамбаев сиёсатда қоладиган бўлди

561
0

Атамбаев сиёсатда қоладиган бўлди

 Сўнгги икки йил мобайнида президентликдан кетганидан сўнг сиёсатда қолмаслигини, ижод ва тадбиркорлик билан шуғулланишини билдириб келаётган Алмазбек Атамбаев 28 феврал куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашганидан сўнг қарорини ўзгартириб, сиёсатда қолишига шаъма қилган эди.

Бугунга келиб эса президентликдан кетганидан сўнг ҳам сиёсатда қолишини очиқ баён қила бошлади.

“АКИpress” сайтининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев 24 март куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сиёсатда қолиш учун албатта бирор мансабда бўлиш шарт эмаслигини айтган.

““Сен сиёсат билан шуғулланмасангсиёсат сен билан шуғулланади” деган иборани унитмаслик керак. Мен Бош вазир ёки спикер бўлмайман. Агар мен бирор мансабда қолишни истаганимда умуман бошқача референдум ўтказган бўлар эдим. Қўшни мамлакатлар президентлари мени кўндирмоқчи бўлганлари каби, аҳолининг 80 фоизи ҳам Атамбаев иккинчи муддатга президент бўлиб сайлансин деб овоз беришган бўлар эди. Агар мен қолишни хоҳлаганимда, қолар эдим. Аммо мен, бизда бош вазир, спикер бўлишни хоҳлаган кучли сиёсатчилар етарлича бор деб ўйлайман. Мен шуни ўзи етарли деб ўйлайман”,- деди Атамбаев.

Унинг сўзларига кўра, у ўзининг Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) масалалари билан шуғулланади.

“Унга жуда катта куч сарфланди. Уни тозаланиши ва янгиланишини истар эдим. Аммо мен бирор мансабни эгаллашим шарт эмас”,- дея қўшимча қилди Атамбаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here