Рима Халаф: БМТ Исроилнинг ирқчилигига кўз юмиб келмоқда

0
537

Рима Халаф: БМТ Исроилнинг ирқчилигига кўз юмиб келмоқда

БМТга оид Ғарбий Осиё Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг ижрочи котиби Рима Халаф ўз вазифасидан истефо берди. Унинг истефосига мазкур комиссия тарафидан далиллар асосида тақдим қилинган Исроилнинг ирқчилиги ҳақидаги ҳисобот сабаб бўлди.

Комиссиясининг ижрочи котиби Рима Халаф Ливан пойтахти Байрутда журналистлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида БМТ Бош котиби Гутеррес ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳалей Исроилни ирқчиликда айблаган ҳисоботни қайтариб олишликни талаб қилганлиги сабабли истефо берганлигини маълум қилди.

“Мана шу ҳисобот туфайли сўнги пайтларда менга ўтказилаётган босимларни қабул қиладиган даражада эмасман. Менинг вазифам очиқ-ойдин жиноятни яшириш эканлигини билганлигим учун истефо бермоқчиман”, деди келиб чиқиши фаластинлик ва ҳозирда Иордания фуқароси бўлган Халаф.

Халафга кўра, Исроил танқид қилинган ҳисботни қайтариб олиш учун унга икки ой олдин буйруқ берилган. БМТ Бош котиби Гутеррес ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳалей ҳисоботнинг дарҳол қайтариб олинишини қаттиқ талаб қилган.

Исроилни очиқ-ойдин шаклда ирқчи давлат сифатида айблаган мазкур ҳисобот БМТ тарихида биринчи марта юз бермоқда. Рима Халаф илмий тадқиқотлар ёрдамида тайёрланган ҳисоботда Исроилнинг Фаластин халқига қарши мунтазам ирқий камситишлари далиллар билан исботлаб берилганлигини билдирди.

Маркази Ливаннинг пойтахти Байрутда жойлашаган БМТнинг Ғарбий Осиё Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси 17 Араб давлатлари, жумладан Миср, Ливан, Иордания, Ироқ ва Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши мамлакатларини ўз ичига олади.

Изоҳ: БМТ ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотлар мустамлакачи давлатларнинг – бугунги кунда АҚШнинг – сиёсатига қонуний тус бериб, амалга ошириб берадиган ташкилотлардир. Шунинг учун БМТнинг иш юритиш сиёсати дунё сиёсатига таъсир ўтказаётган давлат тарафидан белгиланган тамойиллардан ўзгача бўлиши мумкин эмас. БМТ доирасида юритилган тадқиқотлар ҳар қанча “тарафсиз, мустақил” олиб борлатёгани даъво қилинса-да, аслида мустамлакачи давлатларнинг манфаати учун хизмат қилади.

NO COMMENTS