Афғонистонда ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди

561
0

Афғонистонда ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди

 “Пажвак” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг ғарбий қисмида авиазарбалар натижасида камида 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 20га яқин инсон жароҳатланди.

 Ҳодиса Фарах вилоятидаги Бола Булук округида жума куни юз берган. Маҳаллий шифохона вакилининг хабар беришича, болалар ҳалок бўлган, жароҳатланганлар орасида аёллар бор, уларнинг аҳволи анча оғир.

 Маҳаллий губернатор ўринбосари Муҳаммад Юнус Расули эса ҳалок бўлганлар бўйича умуман бошқа маълумотларни келтирган, у тўрт қурбон ва беш жароҳатланган инсон ҳақида хабар қилди. Бироқ у зарбалар айнан ким томонидан берилганига ойдинлик киритмади. Агентликнинг Twitter’да ёзишича, зарба афғон ҳарбийлари томонидан амалга оширилган.

 “Ҳодиса жума куни рўй берди. “Толибон” ҳаракати тўқнашувлар вақтида ўзини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролардан қалқон сифатида фойдаланди”, – дея маълум қилди Расули. Унинг таъкидлашича, охирги уч кун давомида хавфсизлик кучлари вилоятда кенг кўламли амалиёт ўтказган.

 Ҳодиса оқибатида жабрланган Аҳмад Шоҳ агентликка батафсил маълумот берди. “Биз Жар Охунд туманига етганимизда иккита вертолёт келди, биз машинадан барча аёлларни чиқардик, бу оддий фуқаролар эканлигимизни кўрсатиш мақсадида қилинди, бироқ улар бизга қарата ўт очишди”, – дея хабар берди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here