Россия мусулмонларга қарши жиноят оламидан ҳам фойдаланмоқчими?
Россиянинг Тува вилоятида жойлашган қамоқхоналарининг бирида “кичик шляпа” номи билан танилган “қонундаги ўғри” Руслан Гегечкори чечен миллатига мансуб мусулмондан калтак еб қолгани учун масжидни вайрон қилди. Унинг Ислом ва мусулмонларга қарши бу жинояти МДҲ давлатларидаги мусулмонларини ғазабини жунбушга келтирди.
“Советлар Иттифоқи” даврида пайдо бўлган “Ўғрилар идеяси” номи билан машҳур робита (боғловчи) шу кунгача давом этиб келмоқда. Бу робита 1930 – йилларда Сталин томонидан атайин пайдо қилингани айтилади. Уша даврларда Советлар ҳукумати ички иқтисодий муаммолар сабабли ўта қийин аҳволга тушиб қолган эди. Бунинг устига жиноят олами ҳам авж олиб, давлатчилик издан чиқиб кетиш хавфи пайдо бўлди. Ҳукумат қамоқхонари сиёсий маҳбуслар билан тўлиб кетди. Қамоқхоналарда сиёсий мухолиф шахслар учун ўз дунёқарашларини тарқатиш имкони пайдо бўла бошлади. Сталин ўзининг аввалги ҳамтавоқлари бўлган жиноий тўда етакчилари билан бирга янги бир тизим, сиёсий синдикат сингари идея (тартиб) ўйлаб топишди. Буни улар “ўғри идеяси” деб номлашди ва бу идеяни мамлакатдаги барча жиноий тўдалар учун фикрий асос ва мажбурий тартиб интизомга айлантириб олишди. Натижада ҳокимиятга қарама қарши тартиб билан ҳаракатланаётган, лекин аслида унинг яширин ҳамкори бўлган бошқарув тизими пайдо бўлди.
Жиноий тўдалар чор Россияси даврида ҳам Россияда жуда кучли тасирга эга эди. Лекин СССР ўзининг коммунистик мафкураси билан инқилоб қилган пайтда халқ уни яхши қабул қилмади. Шунда бу янги шакилланиб келаётган давлат ҳар қандай қувватни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Тарихчилар Лениндан кейин Сталиннинг ҳокимиятга келишини ҳам шу жиноий элементнинг Совет давлатига таъсири ўта кучли бўлганига мисол сифатида келтирашади.
Бугунги кунга келиб ҳам бу жиноий тўда ва унинг “ўғри идеяси” деб номланган робитаси йўқ бўлиб кетмади. Тўғрироғи ҳозирги сиёсий элита СССРдан қолган сарқитлардан тўлиқ қутула олган эмас. Яъни ҳозирги МДҲ давлатларида ҳали ҳам собиқ СССРнинг сиёсий элитаси ҳукм суриб келяпти. Бу элита вакиллари ҳанузгача қамоқхоналар режимларини “ўғри идеяси” вакиллари билан ҳамкорликда, тўғрироғи улар воситасида бошқариб келишяпти. Бу сиёсий доира вакиллари ҳам худди Сталин каби, яна ўғриларни сиёсий маҳбусларга қарши йўналтирмоқчи. Россияда юз бераётган, мусулмонлар билан ўғрилар ўртасидаги тўқнашувнинг бутун МДҲ давлатларига таъсири бўлиши мумкин. Чунки бу гуруҳлар ўртасидаги тўқнашув эмас, балки бу – ўғри идеяси вакилларини маълум дунёқараш ёки муайян эътиқод ва сиёсий кўзқараш соҳибларига қарши йўналтириш учун уюштирилган атайин ҳаракатдир.
Қирғизистон билан Россиянинг ҳолати бир бирига ўхшаб боряпти. Тўғрироғи, Қирғизистон жиноятчиликка муносабат билдиришда ва мусулмонларга қарши кураш олиб боришда Россия билан изма из боряпти. Қамоқхоналардаги ҳолат ҳам, уларни бошқариш системаси ҳам деярли бир хил. Демак муаммолари ҳам бир бирига яқин. Шунинг учун Қирғиз қамоқхоналарида мусулмонларни алоҳида ёпиқ режимда қамай бошлади. Мақсади, ўғри идеяси воситасида бораётган бошқарув системасини исломийлашиб кетишидан сақлаб қолишдир.
“Ўғри идеяси” ҳар қанча кучли ва таъсирли бўлмасин, у мафкура эмас. Демакки, у Ислом мафкураси билан тўқнаша олмайди. Чунки уни ўз ҳаётида кўтариб юрган шахслар ҳам ўзларини бирор дин вакиллари деб ҳисоблашади. Масалан, Қирғизистонда “ўғри идеяси”нинг вакиллари асосан мусулмонлардир. Улар ўғри идеясини Ислом дини билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилишади. Лекин бунинг иложи йўқ эканини ақлан ҳис қилишгач, икки робитадан бирини танлашга мажбур бўлишади. Яъни, бири вақтинчалик манфаат устига қурилган ясама робита бўлса, иккинчиси дунё ва охират ҳаётидаги ўрнини ва бахтини белгилаб берадиган мабдаий Исломий робитадир.
Қирғизистон ҳукумати буни англаб етди ёки рус етакчиларининг маслаҳатига биноан, Ислом мафкураси билан қуролланган мусулмонларни, жиноятчилардан алоҳида ушлаш керак, деган хулосага келди. Чунки Қирғизистон Россиядан фарқли ўлароқ исломий юрт ҳисобланади. Унинг 90% да ортиқ фуқароси мусулмонлардан иборат. Қамоқхонадаги маҳбусларнинг ҳам худди шу фоизини мусулмонлар ташкил этади. Демак, Россия мусулмонлар билан “ўғри идеяси” вакиллари ўртасида уруш пайдо қилишни аввалдан режалаштирган. Қирғизистонни эса, бу урушнинг таъсиридан эҳтиёт қилиш мақсадида, мусулмон маҳбусларни бошқалардан изоляция қила бошлаган бўлиши мумкин.
Бу тўқнашув ортидан кутилаётган урушга нисбатан Мусулмонларнинг муносабати қандай бўлиши керак? Албатта мусулмоннинг ҳар бир иши, яъни унинг кураши, сиёсати, даъвати, жиҳоди ва ҳоқазо, барча-барча амаллари шаръий ҳукм асосида амалга оширилиши керак. Мусулмон Аллоҳ томонидан бир ишга буюрилар экан, у ишни адо этиш тариқати ҳам Аллоҳ томонидан юборилган бўлади. Ислом динининг мукаммал дин эканининг далили шу муносабат билан тасдиқланади. Яъни ҳар бир ишнинг ижросини ҳам, ёки ўша фикратнинг муҳофаза қиладиган тариқат (йўли)ини ҳам исломий нусуслардан истинбот қилиб олиш вожиб. Исломни барпо қилиш куфр йўлларини табанний қилиш билан амалга оширилиши ҳаромдир. Ислом йўлидан ташқаридаги барча ҳатти-ҳаракатлар куфр йўллари деб, эътибор қилинади.
Шунинг учун “ўғри идеяси” вакилларига қарши уруш очишда эҳтиёт бўлиб муомила қилиш керак. Куфр давлати биздан ҳам, худди Сталин ўғрилардан фойдалангани сингари фойдаланиб олишга ҳаракат қилади. Яъни мусулмонларнинг қўли билан ўзлари учун нокулай бўлган кучларни заифлаштирмоқчи бўлишлари мумкин. Ёки оламий куфр система вакиллари бир бирларига қарши олиб боришаётган “манфаат талашиш” курашларида биздан фойдаланишмоқчи бўлишади. Масалан Россияга муаммо пайдо қилиш учун Чечен миллатчилигидан ёки исломий туйғуларимиздан фойдаланиб, ўзларининг муайян манфаатларини қўлга киритмоқчи бўлишади. Ёки Россиянинг ўзи бу муаммони кучайтириш билан, мусулмонларга қарши олиб бораётган репрессив ҳаракатларининг бежиз эмаслигини исботламоқчи ва бу репрессиясини янада кучайтириб боришига йўл очмоқчи бўлади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам, “ўғри идеяси” мусулмонларнинг чалғита оладиган қувват эмас. “Ўғри робитаси” га қарши кураш мусулмонларни чалғитувчи йўналишдир. Россия мусулмонларга қарши курашаётиб, жиноятчилар оламини ҳам бизларга қарши йўналтирмоқчи бўляпти. Бу ифлос пропоганда мусулмонларга қарши раъйи омни кучайтириб юборишидан умид қиляпти.
Ха албатта бу куфр хиласилиги аник, оллох бизларни динимизга зийон келвдиган фитнадан сакласин.