Лейен: Исломга қарши курашда Исломий ўлкаларнинг ўзини жалб қилиш лозим

0
556

Лейен: Исломга қарши курашда Исломий ўлкаларнинг ўзини жалб қилиш лозим

Германиянинг Мюнхен шаҳрида Хавфсизлик масаласи бўйича ташкил қилинган анжуманда терроризмга (Исломга) қарши курашда Исломий ўлкаларнинг ўзларини кўпроқ жалб қилиш масаласи кўтарилди. Ушбу анжуманда АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Маттис ҳам иштирок этди.

Анжуманнинг очилишида нутқ сўзлаган Немис мудофаа вазири Урсула вон дер Лейен терроризмга (Исломга) қарши олиб борилаётган кураш Исломга қарши жанг сифатида кўрсатилмаслиги лозимлигига урғу берди. Шу билан бирга Немис вазири ўз нутқида терроризмга (Исломга) қарши курашда кўпроқ Исломий ўлкаларнинг ўзларини жалб қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Унга кўра, бу боради Туркия билан тузилган битим ўта муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек бу маслада АҚШнинг роли ҳақида тўхталган Урсула вон дер Лейен “Дунё глобал кучли таъсирга эга ва бу борада масъул бўлган Америкага муҳтождир. Европаликлар сифатида Қўшма Штатлар бизнинг хавфсизлигимиз ва эркинлигимизга эътибор қаратаётганлигини юқори баҳолаймиз. Биз яна ҳам мутаносиб Трансатлантик хавфсизлик бўйича ҳамкорлик тарафдоримиз”, дея қўшимча қилди.

Германия канцлери Ангела Меркел ҳам АҚШ вице-президенти Майк Пенcе билан учрашуви пайтида бу масаланинг аҳамиятига тўхталди. Меркелнинг таъкидлашича, терроризмга (Исломга) қарши урушда муайян Ислом ўлкаларининг иштирок этиши Америка Қўшма Штатларининг иштирок этиши билан бир хил даражада аҳамиятга моликдир.

“Агар АҚШ бўлмаганда эди, у ҳолда террорга қарши уруш юкининг аксар қисми Европанинг зиммасига тушарди. Биз Американинг ҳарбий қувватига муҳтожмиз”, дея қўшимча қилди Меркел.

NO COMMENTS