Трампнинг халқаро сиёсатидаги айрим кўринишлар

586
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Трампнинг халқаро сиёсатидаги айрим кўринишлар

Савол: Собиқ Америка маъмуриятининг Суриядаги ютуғи, аниқроғи Ҳалабни Сурия режимига топширилишида намоён бўлган муҳим ютуғи бу маъмуриятнинг Оқ уйдан кетишига яқин қолган вақтга тўғри келди. Бу маъмурият шундай бир режа бўйича ҳаракат қилдики, бу режа шу идоранинг тугаётган вақтида «мевалар» бера бошлади… Ҳозир эса янги президент Трамп 2017 йил 20 январда Оқ уйга келганидан кейин Трампнинг Сурия борасида ана шу «мевалар»га асосланишдаги кутилаётган сиёсати нимадан иборат? Россия, Хитой ва Европа Иттифоқи, хусусан Британияга нисбатан Трамп халқаро сиёсатининг ташқи кўринишини қандай тасаввур қилиш мумкин? Қолаверса, Трампнинг Ислом ва мусулмонларга қарши тобора юзсизларча қўпол оҳангда гапираётганини қандай изоҳлаймиз? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб: Трампнинг Қўшма Штатлар президенти бўлиб сайланганига ҳеч қанча вақт ўтгани йўқ. Шунинг учун, бу вақт ичида унинг сиёсатини аниқ билиб олиш имконсиздир. Сайлов кампанияси чоғида айтган гаплари ҳам унинг ижроий сиёсати ҳақида тўлиқ тасаввур беролмайди. Лекин шунга қарамай президент бўлиб сайланганидан бери ўтган бир неча кунлар орасида берган баёнотлари ва қилган ишлари унинг сиёсати ҳақида қайсидир даражада тасаввур беради. Ана шу баёнотлар ва ишларни ҳисобга олиб ҳамда Америка сиёсатини бир неча муассасалар идора қилишини тушунган ҳолда – бу муассасалар президент билан кўпам таъсирланмайди, фақат услублар турлича бўлади, холос – биз саволда келган сўровларга қуйидагича жавоб берамиз:

Биринчи: Трампнинг Сурия кризисида Обама маъмурияти эришган «мевалар»га асосланишдаги сиёсати:

  • Ҳа, тўғри, собиқ Америка маъмурияти режаси бу маъмурият бошқаруви тугашига яқин қолганида «мевалар»ни берди. Бу Туркиянинг қуролли гуруҳларга босим ўтказишидаги муваффақиятидан аниқ кўриниб турибди. Чунки Туркия қўзғолон йиллари давомида Сурия оппозицияси калитларининг кўпига эга бўлиб келди. Лекин кўпгина сабаблар Вашингтоннинг ана шу калитлардан фойдаланишига монелик қилди. Америка президенти Обама 2016 йил 1 апрелда Туркия президенти Эрдоган билан учрашди ва турк президенти Америка талабларига бўйсунди. Шундан кейин Туркия ўзининг Сурия кризисига нисбатан тутган позициясида айланма ҳаракат қила бошлади, Европага орқа ўгириб, Россия билан ярашди. Бунинг ортидан Сурияда 2016 йил 24 августда «Фурот қалқони» деган нарса пайдо бўлди. Бу амалиёт босим остида Туркияга малай қуролли оппозицияни бошқа фронтга жалб қилишнинг биринчи нуқтаси бўлди. Ундан мақсад бу қуролли гуруҳларни Ҳалаб ва бошқа жойларда Башар армиясига қарши жанг қилишдан йироқлатиш эди. Шундан кейин Туркиянинг ана шу гуруҳларга босим ўтказиши янада шиддатли суратда давом этди. Шу даражадаки, бу гуруҳлар ўзларини Туркия қўллаб-қувватлагани учун тўлов тўлашлари керак бўлган қийин лаҳза келганини кўрди. Натижада бу қуролли гуруҳлар Туркияга бўйин эгди ва Ҳалабни топшириб ундан 2016 йил 14 декабрда чиқиб кетди. Туркиянинг бу гуруҳларга босим ўтказиши тўхтамади. Туркия уларни жиноятчи руслар билан Анқарада музокара олиб боришга қаттиқ мажбурлади. Охир-оқибат бу гуруҳлар Анқарада рус президенти Путин 2016 йил 29 декабрда Москвадан туриб эълон қилган ўт очишни тўхтатиш битимини имзолашди. Шундан кейин Қозоғистон пойтахти Остонада 2017 йил 23 январда бўладиган музокараларга тайёргарлик бошланди.
  • Бу ишлар Америка режаси ўз меваларини бера бошлаганини аниқ кўрсатиб турибди. Чунки Америка узоқ йиллар тўсиқ бўлиб келган қуролли гуруҳлар деган қийин муаммони ҳал қилиш йўлини топди. Бу ҳал қилиш музокаралар боришига йўл очишни амалга ошириш сифатидаги ечим бўлди. Бундан олдин Америка бу гуруҳлар калитлари Эрдоган чангалида тўпланиб қолганини кўрди. Туркия Американинг қуролли гуруҳлар борасидаги мақсадларини амалга ошириш учун мисли кўрилмаган садоқат кўрсатди. Чунки Туркия қўллаб-қувватловчидан воситачига сўнгра босим ўтказувчи ва ёрдамсиз ташлаб қўювчига айланиб ўзининг қуролли гуруҳларга нисбатан айланиш ролини мукаммал бажарди. Охири бу гуруҳларни Қозоғистондаги Остона сари думалатди. Туркия бу ролни бажаришни ҳатто Трампнинг ғалаба қозонгани 2016 йил 9 ноябрда эълон қилинганидан кейин ҳам бир садоқатли тобе сифатида давом эттираверди. Туркия Трампнинг 2017 йил 20 январда ўз мансаби вазифаларига киришганидан кейин эҳтимол тутилаётган ўзгаришларнинг ҳеч қайсиниси ҳақида ҳатто шунчаки фикрлаб ҳам кўрмади.
  • Трамп маъмурияти Суриядаги қуролли оппозиция томонига Обама маъмурияти экиб кетган нарсанинг «мева»ларини териб ола бошлади. Яъни Америка Туркиянинг қуролли гуруҳлар вазиятини ўз чангалида яхшилаб ушлаб турганига, уруш ва тинчлик калитлари Туркия қўлида эканлигига ишонч ҳосил қилиб хотиржам бўлди. Остонада иштирок этаётган жамоатлар билан буни, яъни иштирок этишни рад этаётган гуруҳлар ўртасида (Америка бу гуруҳларни «террорчи ташкилотлар» синфига киритади) жанг аланга олиши ҳам Америка истаётган ишдир. Чунки бундай жанг режимга қарши жанг қилаётган фронтни заифлаштиради ва режимга йўлни янада осонлаштиради… Айниқса Туркия гуруҳларни «террорчи» ва «террорчи эмас» деб синфларга ажрата бошлагани учун шундай бўлади. Ҳатто Туркия илгари «террорчи» синфга киритмаган баъзи гуруҳларни Туркия 2017 йил 23 январдаги Остона йиғинидан кейин «террорчи» синфга киритадиган бўлиб қолди. Шундан кейин мана шу синфга киритиш бўйича «террорчи» бўлган гуруҳлар билан «террорчи» бўлмаган гуруҳлар ўртасида жанг аланга оладиган бўлди!! Рейтер 2017 йил 26 январда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги бир манбага таяниб қуйидагини келтирди: Туркия Жабҳату Фатҳиш Шом (Жабҳатун нусра)ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритадиган бўлди. Ҳолбуки Остонадаги йиғиндан олдин Туркия бу жамоатни террорчи синфга киритмас эди. Оқибатда гуруҳлар ичкарисида, улар террорчи ва террорчи эмас деб аташаётган жамоатлар ўртасида ўзаро жанг вужудга келди. Бу эса Туркиянинг Америкага кўрсатган садоқати сабабли Америка Сурияда «мева»ларни териб ола бошлаганини кўрсатиб турибди!

Иккинчи: Энди Трампнинг Россияга нисбатан қандай йўл тутиши ҳақида айтадиган бўлсак, у юмшоқ сўз билан алдаб-аврашдир. Лекин шу билан бирга Россияни Америка манфаатларини амалга оширишга мажбурлайдиган аниқ амалий таҳдид ҳам бўлади. Россия – унга кучли ташаббус тизгини берилмасдан – Америка ортидан юраверади. Америка Россияга парда ортидан туриб туртки бераверади. Обама худди шундай қилган эди. Демак Трамп билан Обаманинг мақсади бир хил, яъни Америка манфаатларига хизмат қилишдир. Лекин Трамп услуби Обама услубидан фарқ қилади. Чунки Трамп Россияни юмшоқ сўз билан илинтиради, натижада Россия унга яқинлашади. Айни вақтда Россия Трамп томонидан ўтказиладиган оғир босимни ҳам ҳис қилади. Натижада Россия Трамп сиёсатини, айниқса Хитойга қарши сиёсатини бажарадиган бўлади. Яъни Трамп Сурия бўйича Россия билан бўладиган музокараларда Америка ўрнига Туркияни Россия рўпарасига қўйиб Россия мартабасини тушириш билангина кифояланмайди. Балки Трамп рус раҳбарияти асабига тегадиган таъсирли позицияларни эгаллай бошлайди… Буни кўрсатиб турган позициялар кўрила ва эшитила бошлади! Улардан баъзиларини қуйида айтиб ўтамиз:

  • Трампнинг ўз сайлов кампаниясида Россияга нисбатан юмшоқлик кўрсатганини кўриб Россия Остона конференцияси вақтини Трампнинг президентликка киришиши маросимидан кейинга белгиланса Америка бу конференцияга юқори мартабали расмийларни юбориб бу конференция даражасини кўтаради деб ўйлади. Шунинг учун Россия Трампнинг ўз мансабига киришишини сабрсизлик билан кутди. Чунки Россия Трампнинг ташқи ишлар вазири конференцияга келади деб умид қилди. Шунинг учун Россия Остона конференциясининг Сурия оппозицияси билан Башар ҳукумати ўртасидаги тўлиқ тинчлик ўрнатиш музокаралари учун Трамп қўллаб-қувватлови билан бошланғич нуқта бўлишига зўр бериб интиладиган бўлди. Буни Би-Би-Си 2016 йил 30 декабрда келтирган Лавровнинг сўзлари тасдиқлаб турибди: «Ўз навбатида рус ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг вазирлиги Сурия кризисини ҳал қилиш учун Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган йиғинга тайёргарлик кўра бошлаганини айтди». Бу Россиянинг – Трамп Россияни қўллаб-қувватлайди деб хаёл қилишдаги – сиёсий аҳмоқлиги натижасидир! Шундай қилиб Россия Вашингтонга конференцияга қатнашиш тўғрисида таклиф йўллади ва олий даражадаги делегация келишини кута бошлади. Шунда Вашингтон – Трампнинг Остона музокараларида Американинг Остонадаги элчисини кузатувчи сифатида юбориш билан иштирок этиши Россия юзига туширилган тарсаки бўлди! Шундай қилиб Остона музокаралари 2017 йил 23 январда бошланиб 2017 йил 24 январда якунланди, ўт очишни тўхтатишга нисбатан ҳеч қандай муҳим натижасиз якунланди. Аксинча Барада водийсида ўт очиш янада кучайди! Табиийки музокаралар ҳеч қандай сиёсий ечимсиз якунланди… Шу тарзда Остона музокаралари Россия истаган даражадан анча қуйига тушди ва музокаралар ўт очишни тўхтатиш квадрати теварагида депсиниб туриб қолиш билан якунланди!
  • Олдингисидан ҳам кўра каттароқ тарсаки Трампнинг: «Сурияда зўравонликдан қочаётган кишиларни ҳимоя қилиш учун «тинч минтақаларни албатта вужудга келтириши» ҳақида» эълон қилиши бўлди. (Рейтер, 2017 йил 26 январ). Трамп буни Россия билан маслаҳатлашмай эълон қилди. «Кремл Америка президенти Дональд Трамп баёнотига раддия билдирди. Трамп унда Сурияда тинч минтақаларни пайдо қилиш зарурлигини таъкидлаб, бу қадам хусусида Оқ уй билан Москва ўртасида олдиндан келишиб олиш бўлмаганини билдирган эди. Кремл Трампни бу қарорнинг «эҳтимол тутилган оқибатлари»ни ўрганиб чиқишга чақирди. Рус президентининг матбуот вакили Дмитрий Песков пайшанба куни икки томон ўртасида олдиндан келишув бўлганми ёки йўқми деган саволга жавоб бериб: «Йўқ, америкалик шерикларимиз биз билан маслаҳат қилишгани йўқ. Бу уларнинг мустақил қарори. Муҳими у қочоқлар вазиятининг ёмонлашишига олиб бормаса бўлди. Шунинг учун эҳтимол тутиладиган оқибатларнинг барча қирраларини ўрганиб чиқиш фойдадан холи бўлмаслиги кўриниб турибди», деди». (CNN арабий, 2017 йил 26 январ). Америка Россиянинг қандайдир таъсирли акс муносабат билдиришига қудрати етмаслигига аниқ ишонгани учун шундай иш тутмоқда. Чунки Америка Россияни Сурия ботқоғига бутунлай ботирди. Шунинг учун Россиянинг Суриядан чиқиши қийин иш, балки Кремлнинг бир орзуси бўлиб қолди… Россия бу ботқоқдан чиқиш йўлини топиши учун Америкага муҳтождир!
  • Россиянинг Суриядаги роли кичайтирилиши… Чунки Американинг Трамп тинч минтақаларни пайдо қилиш ҳақида эълон қилганига ўхшаш сиёсатлари русларнинг Суриядаги ролини емиради ва Россиянинг Сурия кризиси орқали эришган «буюклик» ютуқларига таҳдид туғдиради! Трампнинг Сурия борасида Россияга нисбатан юргизадиган сиёсатларининг биринчи белгиси шу бўлдики, у Россиядан ИШИД ташкилотига қарши уруш қилишни талаб қила бошлади. Бу эса Россия ролини чеклаб қўйиш билан таҳдид қилади. Ҳатто Россияга бирон рол берилган тақдирда ҳам у Америка режаларига тобе бўладиган иккинчи даражали рол бўлади… Айни вақтда Америка ташаббус жиловини – Россия позицияси ортида яширинишга ҳожат сезмай – бевосита ўз чангалига олишга тайёрланади. Баъзи хабарлар шуни кўрсатиб турибди. Масалан Русиял Явм 2017 йил 27 январда қуйидагиларни келтирди: «Нью-Йорк Таймс газетасининг ёзишича Америка президенти Дональд Трамп Пентагондан 3 ой ичида ДОИШ ташкилотига қарши уруш олиб бориш учун янада каттароқ ҳужум режасини ҳамда «тинч минтақалар» хусусида яна бир режани тайёрлашни талаб қилмоқчи. Газетанинг президент маъмуриятидаги баъзи расмийларга таяниб хабар тарқатишича Трамп мудофаа вазирига Сурия бўйича бир ҳаракат режасини тайёрлаш вазифасини юкламоқчи. Бу режа бўйича Сурияда Америка артиллериясини жойлаштириш ёки Раққа шаҳридаги ИШИД позициясига бўладиган қуруқлик ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун Америка қирувчи вертолётларини ишга солиб ҳужумлар уюштириш кўзда тутилади. Расмийларнинг айтишича Трамп Пентагондан 30 кун ичида янги режани тақдим қилишини талаб қилмоқчи… Газета кўрсатиб ўтган эҳтимол тутилган вариантлардан бири Америка махсус амалиётлар кучларини ишга солиш доирасини кенгайтириш ва Ироқ билан Сурияда жойлаштирилган Америка ҳарбийлари сонини кўпайтиришдир. Қарор қабул қилиш амалиётини тезлаштириш учун Пентагонга ва майдон қўмондонларига қўшимча салоҳиятлар ҳам берилди». Бу сиёсат эса Россиянинг Суриядаги ролини қисқартиришни ва Сурия хусусида Америка-руслар ўртасида бўладиган янги келишув бир неча халқаро бандлардан бири бўлишини талаб қилади. Бу бандлар бўйича келишув ва савдолашиш бўлади. Бу бандлардан энг муҳими Украинадир ва Хитойга қарши Америкага хизмат қилишдир. Американинг Россия хусусидаги бу йўналишларини президент Трампнинг Россиядан жазо чораларини олиб ташлашга шошилмаётгани тасдиқлаб турибди «Америка президенти Россияга қарши жорий қилинган жазо чораларини олиб ташлаш ҳақида сўз юритишга ҳали жуда эрта эканини айтди». (Ал-Жазира нет, 2017 йил 28 январ). Трампнинг Россия билан алоқалар яхшиланишига қатъий ишонч ҳосил қилмаётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. «Трамп Қўшма Штатлар билан Россия ва Хитой ўртасидаги алоқаларни яхшилаш бир ижобий қадам бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Лекин Американинг янги президенти бунинг юз бермаслиги эҳтимоли борлигини ҳам тан олди. У ҳозир ўз мамлакати билан Россия ўртасидаги алоқалар «яхши ёки ёмон бўлишини ёки мутлақо бўлмаслигини» билмаслигини кўрсатиб ўтди». (Русиял Явм, 2017 йил 27 январ).

Учинчи: Трампнинг Европа Иттифоқига, хусусан Британияга нисбатан тутадиган кутилаётган йўли:

  • Трамп Американинг Европа Иттифоқини бўлиб, парчалаб ташлаш ҳақидаги орзуларини кўтариб юрибди. У бунда дипломатияга муҳтождир. У буни яшириб ўтирмаяпти. У ҳатто сайловларда ғалаба қозонишидан олдин Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини олқишлаб, бошқа давлатларни ҳам Брюсселдан ажралишда Британия изидан боришга ва унга эргашишга чақирди. Американинг Европа Иттифоқини парчалашга интилишлари эски бўлса-да лекин Трамп сиёсатидаги янгилик бунга ҳеч қандай дипломатик ниқобсиз чақиришдир. Бу нарса француз президенти Олландни 2017 йил 27 январда, Америка президенти Трамп Европа Иттифоқи қаршисидаги энг катта таҳдид, деб ҳисоблашга мажбур қилди. «Европа Иттифоқи давлатлари ва Ўрта ер денгизи ҳавзаси мамлакатлари саммитидан ташқарида сўзлаган нутқида Олланд: «Европа ҳақида Қўшма Штатлар президенти томонидан берилаётган баёнотларни эшитар эканмиз ва у Бриксит (Британиянинг Европа Иттифоқини тарк қилиши) ҳақида уни бошқа Европа давлатлари учун бир намуна деб ҳисоблаб сўз юритар экан, мен унга раддия беришимиз лозим, деб биламан» деди». (Русиял Явм, 2017 йил 28 январ).
  • Трамп Британияга қойил қолаётганини яширмаяпти. «Америка президенти Дональд Трамп ўз мамлакати билан Британия ўртасидаги «жуда ўзига хос алоқа»ни мақтаб олқишлади. У Британия бош вазираси Тереза Мэйни кутиб олиш чоғида «Эркин, мустақил Британия олам учун бир неъматдир» деб таъкидлади». (Ал-Жазира нет, 2017 йил 28 январ). Бундан олдин Британия мустақиллиги партияси етакчиси Найжел Фараж Черчилнинг Обама олиб ташлаган ҳайкалини Оқ уйга қайтаришни ваъда қилган эди. У ҳақиқатдан ҳам ҳайкални қайтарди. Мазкур Британия партияси етакчиси сайланган президент ўзининг ғалабаси эълон қилинганидан кейин Трамп-тауэр (Трамп минораси)да қарши олган биринчи ажнабий масъул бўлди.

Американинг Британияга нисбатан тутаётган бу йўлининг тасдиғи сифатида Трамп бош вазира Тереза Мэй билан бирга ўтказган матбуот конференциясида қуйидагиларни айтди: «Тарихда энг буюк кучлардан бири бўлган икки мамлакат ўртасидаги ўзига хос алоқа адолат ва тинчлик ўрнатиш учундир. Бугун Қўшма Штатлар ўзининг Британия билан – ҳарбий соҳада бўладими ёки молия соҳасида бўладими ёки сақофий ва сиёсий соҳада бўладими – бўлган мустаҳкам ва чуқур алоқаларини янгиламоқда. Биз бу жуда ўзига хос алоқани доимо қўллаб-қувватлаш ҳақида ваъда берамиз». (Би-Би-Си, 2017 йил 28 январ).

  • Британиянинг Брикситдан ва Трамп ғалабасидан кейинги янги сиёсатини умумий тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: Британия Европа Иттифоқидан чиқиш тўғрисида 2016 йил 23 июнда ўтказилган референдумдан кейин Европа Иттифоқидан озод бўлган ҳолда ўзини янги йўналишларга ҳозирламоқда. У шу мақсадда барча йўналишлар бўйича изланиб Британиянинг халқаро сиёсатини жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Америкадаги Трамп 2016 йил 8 ноябрда ғалаба қозонгач Британия унга ўзи учун бир буюк фурсат сифатида қаради. Бунда Британия Трампнинг сиёсий тажрибаси камлиги, унинг ўзгариш ҳақидаги ваъдалари ва шиорлари томонидан ёндашди. Британия бош вазираси Тереза Мэйнинг янги президент Трамп билан Вашингтонда 2017 йил 27 январда учрашган биринчи етакчи бўлганлиги сабабини ва Трампга тавсиялар беришга, хусусан рус томонига қарши тавсиялар беришга шошилганини мана шу позиция изоҳлаб турибди. Тереза Мэй Сурияда ИШИДга қарши биргаликда уруш қилиш битимини ҳам таклиф қилди, яъни Британияни халқаро майдонда Америка билан яна ёнма-ён қўйишни таклиф қилди.
  • Британиядаги янги йўналишлар Трамп маъмурияти йўналишлари билан мос келиб қолганлиги сабабли, демак Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини эргашиладиган бир намунага айлантириш Американинг олий манфаатларидан бирига айланди. Бу йўналишнинг эса ўз талаблари бор. Бу талаблар Британия билан муҳим тижорий келишувларни имзолашдан тортиб – бундай келишувлар Европа Иттифоқидаги Британияга ўхшаган давлатлар сўлагини оқизади – Британиянинг халқаро ролини бўрттириб кўрсатишгача бўлган талаблардир. Бу Британия учун – агар у Европа Иттифоқини парчалаб ташлашга олиб келадиган тугунга айланса – бир мукофот бўлади. Буни ҳар икки тараф, яъни Британия-Америка йўналишларида кузатиш мумкин. «Трамп Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини яна таъкидлади. Мей эса Трампнинг Бриксит таъсирларини енгиллатиш бўйича Вашингтон билан тезда бир тижорий келишувга эришишга ҳисса қўшиши ҳақида умид билдирди». (Ал-Жазира нет, 2017 йил 28 январ).

Тўртинчи: энди Трампнинг Ислом ва мусулмонларга қарши юзсизларча зўравон ҳужумининг тобора авж олаётганини қандай тушунамиз деган саволга келсак, бу ҳақда қуйидаги ишларни айтиб ўтамиз:

  • Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужум биргина Трамп томонидангина бўлаётгани йўқ. Аксинча у Ғарбнинг барча ҳокимлари томонидан бўлаётган ҳужумдир. Лекин уларнинг бундаги услублари турличадир. Улардан баъзилари заҳарни бир оз ёғ билан ўраб беради…. Масалан Обама ўз президентлиги даврининг бошида исломий юртлар (Индонезия, Миср ва Туркия) пойтахтларига борди ва мусулмонларга нисбатан юмшоқлик услубини кўрсатди. Лекин унинг мусулмонлар юртларига қайта-қайта тажовуз қилишлари, жуда кўп тинч фуқарони қириб ташлаши, айниқса мусулмонлар юртларига бостириб кирган учувчисиз самолётлар билан тинч аҳолини қириши бошқа ҳокимлар томонидан амалга оширилган жиноятлардан кўп баравар ошиб кетадиган бўлиши мумкин. Трамп эса ўз президентлиги даврининг бошидаёқ, балки ҳали даври бошланмасдан туриб очиқ зўравонлик ҳужумини кўрсатди. Бунда у заҳарни ёғ билан ўраб ўтирмади… Шундай қилиб демак Ислом ва мусулмонларга қарши кек-адоватга тўла салибчилик қараши Америкада ва бутун Ғарбда мавжуддир.
  • Америка ва Ғарб мусулмонларнинг – уларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарадиган ва Ислом ва мусулмонларга тажовуз қилаётган ана шу босқинчи давлатлардан ҳар бир мусулмон учун қасос оладиган – давлатлари йўқлигини кўриб турибди. Бу давлатлар мусулмонлар юртларидаги ҳокимларнинг мустамлакачи кофирларга садоқат кўрсатишганчалик Исломга содиқ эмасликларини ҳам кўриб турибди. Яъни бу ҳокимларнинг Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш учун Америка ва Ғарбга қарши турмаслигини, аксинча бу ҳокимларнинг кўп ҳолларда Исломга мустамлакачи кофирларнинг Исломга душманлигига яқин бўлган адоват билан душманлик қилишаётганини бу давлатлар кўриб, билиб турибди. Шунинг учун ҳам Ғарб ва Америка мустамлакачилари Ислом ва мусулмонларга зўравонлик билан ҳужумлар қилишган пайтда ўзларини тийиб қўядиган нарсани кўришмаяпти. Мана шу аҳвол бу мустамлакачиларни мусулмонларга адоват билан тажовуз қилишга журъатлантиряпти. Бунинг қаршисида улар ҳисоблашадиган ҳеч нарса йўқ.
  • Мусулмонларнинг ўз давлатлари бор пайтда – Аллоҳ изни ила бу давлат яна бўлади – улар ҳақиқатда бутунлай ҳисоблашиладиган бир куч-қудрат бўлган эдилар. Ўша даврда золимлар ва тоғутлар Ислом ва мусулмонларга тажовуз қилишга журъат қилишолмас эди. Чунки агар адашиб кетиб Ислом ва мусулмонларга тажовуз қилишадиган бўлса дарҳол кучли жавоб зарбасига учрашар, бу зарба уларнинг ортидаги душманлар капалагини ҳам учириб юборар эди. Тарих воқеалари буни айтиб турибди. Мустамлакачи кофирлар бу воқеаларни жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам улар мусулмонларнинг давлати рошид Халифаликнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик борасида бор кучларини сарфлашяпти. Чунки Халифалик ҳақнинг ҳақлигини ва ботилнинг ботиллигини рўйи рост кўрсатиб беради. Бу исбот қилинган иш бўлиб, уни кўз ва басират (қалб кўзи) соҳиби инкор қилмайди. Масалан мусулмонлар юртлари атрофидаги бир румлик бир муслима аёлга зулм қилишга журъат қилган пайтда аёл «эй Мўтасим қаердасиз» деб нидо қилди. Аёлнинг бу нидоси халифа Мўътасимни қўшинга шахсан ўзи бошчи бўлиб сафарга отлантирди. Халифа бу армияга ўзидан бошқаси қўмондонлик қилишига рухсат бермади. Халифа ўша румликнинг туғилган жойига елиб бориб ундан ва унинг ватанидан қасос олди, ана шу юртни фатҳ қилиб у ерда яхшиликни ёйди ва у ердан ёмонликни йўқотди… Яна масалан Синд ҳокими ҳам муслималар тушган кемага ҳужум қилиб ўша муслималарни асира қилиб олди. Шунда халифа ўз волийсига чопар юбориб, ана шу золим ҳокимдан қасос олишни буюрди. Шундан сўнг Муҳаммад Қосим қўшинга қўмондон бўлиб ўша муслималарни қутқазди, ана шу тоғут ҳокимдан қасос олди ва Синд юртини фатҳ қилди… Яна бир мисол. Росулуллоҳ A ҳақида ёмон гап-сўзлар бор бир пьеса муаллифи уни Британия театрлари саҳналаридан бирида намойиш қилишга уринганида ўша пайтда буюк давлат бўлган Британия Усмоний давлатнинг Лондондаги элчихонасидан расмий тарзда узр сўради… Мусулмонлар ўз давлатлари бор пайтда шундай азиз бўлган эдилар. Бу давлат ҳозир мавжуд бўлганида эди Трампга ўхшаганлар ва бошқа тоғутлар Ислом ва мусулмонларга қарши кекирдагини чўзиб ёмон сўзларни айтишга ёки бирон ёмонликка қадам қўйишга асло журъат қила олмаган бўларди. Акс ҳолда тиллари кесилиб, оёқлари синдириларди…

Бугун Қуръони Карим ва Росул A шаънига тажовуз қилинмоқда. Мусулмонлар юртларига тажовуз қилинмоқда. Бу тажовузни қайтарадиган ҳеч ким йўқ! Бунга сабаб фақат имомнинг, рошид халифанинг йўқлигидир, холос. Росулуллоҳ Aнинг Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисидаги ушбу сўзлари Аллоҳ изни ила халифа қўлида албатта рўёбга чиқажак:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ، وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бир қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас. Кунлар алмашиниб турувчидир.

وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ

«Бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз» [Оли Имрон 140]

Зеро Исломнинг Аллоҳга берган аҳдларига содиқ бўлган ҳақиқий эр ўғлонлари бор. Уларнинг қатъияти асло заифлашмайди, иродалари асло букилмайди. Охир-оқибат Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси уларнинг қўлларида албатта амалга ошади. Натижада улар мана бу зўравон бошқарувдан кейин рошид Халифаликни тиклайдилар. Аҳмад ва Таёлисий чиқарган саҳиҳ ҳадисда қуйидагилар келган. Лафз Таёлисийники: Ҳузайфа деди: Росулуллоҳ A шундай дедилар:

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золимўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Аллоҳ Азиз, Ҳаким Зотдир.

8 жумодул-аввал 1438ҳ

5 феврал 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here