Адил Жубайр: Сурияда АҚШ билан ёнма-ён жанг қиламиз
Саудия Арабистони терроризмга (Исломга) қарши Америка Қўшма Штатлари билан ёнма-ён жанг қилиш учун Сурияга махсус ҳарбий кучларни юборишга тайёр. Бу ҳақида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адил Жубайр Германиянинг машҳур “Süddeutsche Zeitung” газетасига берган интервюсида маълум қилди.
“Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатлари махсус ҳарбий кучларини сафарбар қилишга ва АҚШ билан бир сафда туришга тайёр эканлигини эълон қилган. Хусусан “Ислом коалицияси” таркибидаги баъзи давлатлар ҳам терроризм ва радикализмга қарши кураш учун ҳарбий куч юборишга тайёрдир”, деди Жубайр ўзининг интервьюсида.
Адил Жубайр терроризмга (Исломга) қарши тузилган режанинг моҳияти ва қандай амалга оширилиши борасида АҚШ билан келишиб олганлигини ҳам айтиб ўтди. Жубайрнинг таъкидлашича, тез кунларда мазкур режанинг тайёр бўлиши кутилмоқда.
Бошқа бир тарафдан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Россия ва Америка Қўшма Штатлари ҳамкорликда Сурияда ҳарбий амалиёт олиб бориши лозимлигини билдирди. Шойгуга кўра Россия самарали ҳамкорлик учун барча зарурий имкониятларга эгадир.
“Бизнинг миссиямиз саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборат. Бунга имконимиз бор. Бизнинг фақат битта муштарак душманимиз бор, у ҳам бўлса халқаро терроризмдир. Биз ҳам, америкаликлар ҳам уни душман сифатида кўрамиз. Дунёга таҳдид солишни бас қилиб, АҚШ билан 5-7 йил олдин бўлган конструктив ҳамкорлигимизни яна йўлга қўйишимиз керак. Бу ҳаракатни бошлаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Биз бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Лекин бунинг учун улар бизга қулоқ солишлари ва бизни тушинишлари керак. Бу ҳақида АҚШ билан яхшилаб гаплашиб олишимиз зарур”, деди Шойгу.
Туркистон:
Нима учун Сурияга бунчалик қаттиқ эътибор қаратилмоқда? Чунки Сурия қўзғолони бошқа ўлкалардаги малай ҳокимларга қарши кўтарилган барча қўзғолонлардан ўзгача бўлди. У куфрнинг ҳийла найрангларига алданмаслик ва Исломий бошқарувдан бошқасини қабул қилмаслик билан Тунис, Ливия, Миср ва Яманда юз берган қўзғолонлардан ажралиб турипти. Шу кунгача Сурия аҳолисининг бошига тушмаган мусибат қолмади. Шундай бўлса ҳам сабр матонатни маҳкам тутиб, Исломий Шариатдан бошқасини қабул қилмаяпти ва ушбу позицияда мустаҳкам турибди. Американинг режаларини ҳамда Женева конференцияларида келишилган битимларни қатъиян рад этиб келяпти. Ғарбнинг Сурия борасидаги сиёсий ечимлари бирин кетин пучга чиқиб бормоқда. Бу кетишда Халифалик давлати тикланиб кетишидан қаттиқ хавфсирашаётган Америка ва Ғарб давлатлари соросимага тушиб қолди. Ҳатто буни ўзлари ҳам яширишмаяпти. Чунки бу улар учун ҳалокатнинг ўзгинасидир. Шунинг учун барча келишмовчиликларни бир четга суриб қўйиб, Исломий Халифаликнинг қайта дунёга келишига тиш тирноғи билан кураш олиб боришга интилишмоқда.