Уйғурлар машиналарига кузатиш жиҳози ўрнатилади

507
0

Уйғурлар машиналарига кузатиш жиҳози ўрнатилади

 “БИ-би-си”нинг хабар қилишича,  Хитой ҳукумати терроризмга қарши кураши доирасида аксар аҳолиси мусулмон Шинжон уйғур ҳудудидаги барча машиналарга сателлит кузатиш жиҳозини ўрнатишни буюрди.

 Ҳукумат ҳудудда ўз таъбирида исломий жангарилар амалга ошираётган ҳужумларга шу йўл билан чек қўймоқчи. Полиция баёнотига кўра, машиналар террорчилар фойдаланадиган энг асосий ҳаракат воситасидир.

 Баянгул ҳудудидаги ҳайдовчиларга агар сателлит кузатиш жиҳозини ўрнатишмаса, уларга ёқилғи сотилмаслиги айтилган. Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Шинжонда онда-сонда юз бериб турадиган зўравонликлар Хитой ҳукуматининг уйғур маданияти ва тили устидан ўрнатган қаттиқ назоратига жавобдир.

 Машиналарни назорат қилиш дастури Хитойнинг ўзида ишлаб чиқилган Бейду сателлит кузатув тизимини қўллайди.

 Бейду тизими АҚШнинг GPS тизимининг ўрнини босиш учун тадбиқ этилган.

 Хитой ҳукуматининг Global Times газетаси ёзишича, бу тизим орқали террорчилар томонидан ўғирланган машиналарни топиш осонлашади.

 Ўтган ҳафта пичоқлар билан қуролланган уч ҳужумчи беш кишини ўлдириши ортидан Шинжонда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳужумчилар полиция томонидан отиб ўлдирилган.

 Шанба куни Шинжон пойтахти Урумчи кўчаларида ўтган ҳарбий парадда юзлаб қуролли аксил-террорчи аскарлар юриб ўтишди.

 Ўтган июнь ойида эса Шинжон полицияси паспорт олишни истаган уйғурлардан ДНК ва бошқа биологик кўрсаткичларини топширишни талаб қила бошлаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here