بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Гамбиядаги сиёсий вазият
Савол: Ҳизбнинг бошқа мусулмонлар масалаларига аҳамият бергандек Африкадаги мусулмонлар масалаларига ҳам аҳамият қаратишини илтимос қиламиз. Чунки бошқа мусулмонлар юртларида бирон ҳодиса юз берди дегунча у ҳақда бир кун ёки икки кундан кейин баёнот чиқади… Лекин масалан Гамбия ҳақида шу бугунгача ҳеч нарса чиққани йўқ. Ҳолбуки бу мамлакатдаги ҳодисалар икки ойга яқин вақт давом этди. Шунинг учун юз берган воқеалар жараёнига ойдинлик киритиб беришни илтимос қиламиз. Нега Ғарбий Африка давлатлари янги президент Адама Бэрроуни қўллаб-қувватлади? Нега бу давлатлар собиқ президентга – у ҳокимиятдан кетиши учун – кучли босим ўтказди? Халқаро суддан чиқиб кетгани учунми ёки Гамбияни Гамбия Ислом республикаси деб аталгани учунми? Буларнинг бирон алоқаси борми? Хусусан янги президент 2017 йил 28 январда пойтахт Банжулда ўтказган матбуот конференциясида ўзининг «ваъдасини бажаришини ва ўз мамлакатининг халқаро суддан чиқиб кетиши ҳақида собиқ президент Яҳё Жомиъ қабул қилган қарорни бекор қилишини» айтди. (Ал-Жазира, 2017 йил 29 январ).
Жавоб: Ҳизб ут-Таҳрир бир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаси Исломдир. Мусулмонларнинг барча масалалари унинг масалаларидир. У энг бирламчи масалаларга эътибор қаратади. Бири ҳақида баёнот ва нашра чиқарса, бошқаси ҳақида кейинроқ чиқаради. Бу аҳамият қаратмасликни англатмайди. Бу аниқ тушунарли бўлишини умид қилиб қоламан. Ҳизбнинг ўз фикрати ва тариқати бўйича ҳаракати буни айтиб турибди. Аллоҳ Ёрдамчидир. Энди Аллоҳ тавфиқи билан саволга жавоб бераман:
Жавоб Гамбиянинг бу юртга Ислом кириб келганидан бошлаб унинг теварагидаги халқаро курашгача бўлган сиёсий воқесини кўриб-ўрганиб чиқишни тақозо қилади. Бу қуйидагича бўлади:
- Гамбия бир Исломий юртдир. Чунки унинг аҳолиси Исломга кирган. Бу юрт аҳолиси сони 2 миллионга яқин бўлиб, мусулмонлар аҳолининг 95 %ини ташкил қилади. Гамбия Британия томонидан мустамлака қилинган. Британия унга 1965 йилда мустақиллик бериб, Британ Ҳамдўстлиги Давлатлари сафига қўшди… Британия Довуд Жаварани британ тожига тобе монархия-подшоҳлик низоми шароитида бош вазир қилиб ўрнатиб қўйди ва унга 1970 йилда республикани эълон қилишни буюрди. Довуд Жавара республиканинг биринчи президенти бўлди. Бу даврга келиб Америка мустамлакачи Европага тобе бўлган Африка давлатларига, хусусан подшоҳлик низоми ўрнатилган давлатларга ҳужум бошлаган эди. Британия Ливияда ҳам – бу мамлакатга Америка подшоҳлик даврида ҳужумларини кучайтирган пайтда – худди шундай иш тутди. Чунки Британия 1969 йилда ўзининг малайи подшоҳга қарши 26 ёшли Қаззофий каби танилмаган бир зобитнинг тўнтариш ясаб жумҳуриятни эълон қилишига йўл қилиб берди. Британия Американинг Ливиядаги подшоҳлик низомига қарши тўнтариш ясаш учун бўлган кучли уринишларига йўлни кесиб қўйиш учун шундай иш тутди. Шундай қилиб, демак Британия учун бошқарув низомининг шакли ўзгариши муҳим эмас, аксинча ўз нуфузининг ва мустамлакасининг сақлаб қолишини таъминлайдиган мазмуннинг сақланиб қолиши муҳимдир.
- Гамбия ўтган асрнинг охирида Американинг тобора кучайган босимлари ва ҳужумлари остида қолди. Ана шу пайтда Британия танилмаган ва ёши 29дан ошмаган ҳарбий зобит Яҳё Жомиъни олиб келиб уни 1994 йил 22 июлда ўзининг малайи, мамлакатнинг биринчи президенти Довуд Жаварага қарши – унинг президентлиги 30 йил давом этди – тўнтариш ясашга мажбур қилди. Британиянинг бундан мақсади ўзининг бу мамлакатдаги нуфузини сақлаб қолиш эди. Ливия Қаззофий даврида Гамбия аскарларини машқдан ўтказиб турар эди. Чунки Британия ўзининг малайи Қаззофийни ўзининг Африкадаги малайларини ҳимоя қилиш учун ишга солар эди. Қаззофий озодлик ҳақидаги баёнотлар билан ҳам чиқа бошлади. Бу баёнотларга баъзи исломий калималарни ва мустамлакачиликка қарши арабизм деган сўзларни аралаштирар эди. Айни вақтда у Британия режаларини амалга оширар ва Исломни татбиқ этишдан бутунлай йироқ эди. Яҳё Жомиъ кўрган чоралар худди шундай бўлди. Чунки у 2013 йилда Гамбиянинг Британ Ҳамдўстлиги Давлатлари иттифоқидан чиқишини эълон қилди. У бу иттифоқни «янги мустамлакачиликни янада чуқурлаштириш ташкилоти» деб атаб бу ташкилот «оламдаги барча ривожланувчи давлатлар устидан Ғарб ҳукмронлигини ўрнатиш режаларига хизмат қилади» деди. Яҳё Жомиъ инглиз тилининг мамлакатнинг расмий тили сифатидаги статусини бекор қилиб араб тилини расмий тил қилиб қўйди. У бундай деди: «300 йил давом этган мустамлакачилик даврида Британия бизга «Худо қироличани сақласин» деган гимнни қандай куйлаш кераклигидан бошқа нарсани ўргатмади». У 2015 йилда Гамбия республикасини исломий давлат деб эълон қилди. У 2015 йил 11 декабрда мамлакатининг расмий телевидениесида чиқиб ўзининг «ўзлик ва диний қийматлар билан уйғун-ҳамоҳанг бўлиш учун Гамбияни «исломий давлат» деб эълон қилганини» айтди… У бунда «мусулмонларнинг мамлакат аҳолисининг энг кўп қисмини ташкил қилишларини» ҳисобга олганлигини, «Гамбия конституциясида низом мамлакат устидан юзлаб йиллар давомида ҳукмрон бўлиб келган ва уни мустамлакага айлантирган инглиз мустамлакачиси мамлакат учун ўрнатиб қўйган илмоний низом эканлиги кўрсатилгани учун мустамлакачилик мероси давом этиб келганини, мамлакат энди бу мероснинг давом этишига чидай олмаслигини» айтди. Бу билан эса мамлакат исми Гамбия Исломий республикаси бўлиб қолди. Фақат номигина ўзгарди, мазмун эса ўзгармай ўша эски ҳолича қолди. Ислом амалда татбиқ этилмади. Гамбия ҳам қўшни Мавритания каби бўлиб қолди. Чунки Мавритания ҳам исломий республика деб аталади. Ваҳоланки у Исломни татбиқ қилмайди. Аксинча Европа мустамлакачилигига тобедир. Яҳё Жомиъ ташлаган бу қадамдан мақсад ўзининг бошқаруви танқидларга учраётган бир шароитда ва Америка уни қулатиб унинг ўрнига ўз малайини олиб келишга уринаётган бир пайтда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва халқ орасида ўз рейтингини янада кўтариш эди. Аҳолининг ўз фарзандларини инглизлар мактабларига юборишдан – бу мактабларни ўзлигидан маҳрум этилиб мустамлакачига тобе бўлган авлодларни етиштириб чиқаради деб ҳисоблаб – бош тортганлиги одамларнинг Исломга бўлган муҳаббатининг бир далили эди. Шунинг учун одамлар дарслар араб тилида бўлишини ва дарс программаларига исломий тарбия дарслиги киритилишини шарт қилиб қўйдилар. Шуларга қарамай Британия нуфузи – унга ҳеч бир зарар етмай – сақланиб қолаверди ва Британия ишлар жиловини бевосита ёки парда ортидан туриб ўзининг мамлакатдаги малайлари воситасида ўз чангалида ушлаб туришда давом этаверди. Британия Ислом номининг республикага қўшилишининг – модомики у маъносиз бир қуруқ лафз бўлиб қолаверар экан, яъни Ислом татбиқ қилинмас экан ва модомики Британия Америка босими қаршисида ўз малайининг рейтингини сақлаб қолаверар экан – ҳеч бир таъсири бўлмаслигини кўрди.
- 2014 йил 30 декабрда Яҳё Жомиъга қарши тўнтариш уриниши юз берди. У бу вақтда мамлакат ташқарисида эди. Исёнчилар уни қулатиш умидида унинг президентлик саройига ҳужум қилишди. Бу уриниш ортида Америка турди. Чунки уни Американинг Техас штатида яшовчи Черно Нжие ҳамда Америкада яшаётган бошқа уч шахс бошқарганлиги аниқланди. Тўнтаришга уриниш барбод бўлганидан кейин ана шу тўрт шахс Америкада енгил жазоларга ҳукм қилинди. Чунки Черно Нжие бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Прокурор Эндрю Люгер «Бу тўрт киши мамлакатимиз ташқи сиёсатини ва Қўшма Штатлар ичкариси ва ташқарисидаги барча америкаликларни ҳимоя қилишга оид мавжуд қонунларни бузишди» деди. (Рейтер, 2016 йил 13 май). Демак Америка – гўё ана шу уринишни билмагандек – ҳақиқатни яшириш учун ўзининг асл келиб чиқиши гамбиялик бўлган фуқароларини суд қилди. Агар тўнтаришга уриниш муваффақиятли чиққанида эди Америка уни албатта қўллаб-қувватлаган бўларди. Лекин бу уриниш барбод бўлгани учун Америка ана шу шахсларни енгил жазолар бериш билан суд қилиб ана шу спектаклни уюштирди.
- Шундай қилиб, демак Американинг Европа, жумладан Британиянинг Ғарбий Африка минтақасидаги нуфузига ҳужуми тобора кучайди. Буни бошқа минтақаларда ҳам кузатиш мумкин. Америка бунда бу ёки анави давлатда инсон ҳуқуқлари ёмон аҳволда деган нарсани баҳона қилди. Аслида эса бу мустамлакачилар учун инсон ҳуқуқининг ҳеч бир қиймати ва вазни йўқ! Америка бу баҳонани Гамбиядаги Яҳё Жомиъга қарши зўр бериб ишлатди. Американинг бундан мақсади уни ўзгартириш ва Британия нуфузини сиқиб чиқариб унинг ўрнига ўз нуфузини киритиш эди. Ана шу ҳужум шу даражада шиддатли бўлдики, Европа Америкага йўлни кесиб қўйиш учун бу ҳужум билан ёнма-ён қадам ташлади… Масалан Европа Иттифоқи ўзининг Гамбияга ёрдамларини худди ўша баҳонанинг ўзи билан, яъни «Бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида ёмон кўрсаткичлар қайд этилди» деган баҳона билан вақтинча тўхтатиб қўйди. Британия малайларни Америка қарши чиқолмайдиган тарзда алмаштириш мақсадини кўзлади. Чунки бу алмаштириш демократия номи билан бўлди. Бу воситадан Ғарб давлатлари бир-бирининг нуфузини сиқиб чиқариш учун фойдаланади ёки уни аралашиш учун бир баҳона сифатида ишга солади. Маълумки Гамбия конституцияси ҳар беш йилда сайловлар ўтказилишини тақозо қилади. Довуд Жавара ҳамда унинг Гамбия сиёсатига, яъни Гамбиядаги инглизпараст сиёсий доирага ҳукмрон бўлиб келган халқ тараққиёт партияси сайловларда доимо ғалаба қозониб келди. Яҳё Жомиънинг 22 йиллик даврида ҳам худди шундай бўлди, у ҳам доимо ўзининг ғалаба қозонганини эълон қилиб келди. Шундай қилиб ўтган йилнинг охирида, 2016 йил 2 декабрдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унинг рақиби Адама Бэрроунинг ғалаба қозонгани эълон қилинди. Адама Лондондаги савдо дўконларидан бирида хавфсизлик соқчиси бўлиб ишлаётган эди. У 2006 йилда ўз мамлакатига қайтиб кўчмас мулклар ширкатини таъсис этди ва уни ўзи доим бошқариб келди. Демак у бошидан охиригача инглизлар билан боғланиб келди.
- Яҳё Жомиъ мағлубиятни тан олиб расмий телевидениеда «Гамбияликлар менинг кетишимга қарор бериб, мамлакатни бошқариш учун бошқа шахсни ёқлаб овоз беришди» деб билдирди. У ўз рақиби билан телефон орқали боғланиб «Сен Гамбиянинг сайланган президентисан, сенга янада муваффақият тилайман» деди. Лекин у узил-кесил ғалабани қайта кўриб чиқиш кенгаши икки рақиб ўртасидаги фарқ 60 мингдан 20 мингдан камроққа қисқарганини эълон қилган пайтда ўз сўзидан қайтди ва «Баъзи фуқаролар овоз бериш имконига эга бўлолмаганини, айни пайтда нотўғри маълумотлар бошқаларнинг овоз беришига тўсиқ бўлганини» айтди. У бундай деди: «Сайлов қутиларига яна қайтамиз, чунки мен бутун Гамбия бетараф ва мустақил бўлган, ҳеч қандай ажнабий таъсирга бўйсунмайдиган сайлов комиссияси назорати остида овоз бераётганига ишонч ҳосил қилмоқчиман». Бу ерда унинг ҳокимиятдан кетиши ва янги малай фойдасига президентлик мансабидан воз кечиши тўғрисида у билан тузилган бир келишув борга ўхшайди. Лекин у ўзининг ҳокимиятда яна бир неча йиллар қолишига Британияни кўндириши мумкин деб ўйлаган кўринади! Бироқ европаликлар, хусусан Британия бу малайининг эндиликда ҳокимиятда қолиши имкони қолмади деган фикрга келди. Европа Американинг бу мамлакатга ҳукмрон бўлиб олиб уни Британиядан тортиб олиши мумкинлигидан хавф қилиб қолди. Айниқса Америка ўз ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Марк Тонер орқали 2016 йил 10 декабрда Гамбия президентининг сайлов натижаларини рад этганини қоралаганидан кейин Европа шундай хавотирга тушиб қолди. Америка расмий вакили бундай деди: «Жомиънинг позицияси ўз мамлакати Гамбия халқи ишончини қўпол тарзда менсимасликдир. У гамбия халқининг ҳақиқий сайлов процессига бўлган ишончига путур етказишга бўлган бир шармандали уринишдир. Жомиънинг мақсади ҳокимиятда ғайриқонуний тарзда қолишдир». Бу эса Американинг аралашуви учун бир кучли ҳужжат-баҳонадир. Шунинг учун Британия Жомиънинг ҳокимиятда қолишини рад этди ва бу мавзуни Ғарбий Африка давлатлари (ЭКОВАС)нинг аралашув ҳақидаги қарори билан ҳал қилди. У аслида Европа, хусусан бу минтақадаги нуфуз эгалари Британия ва Франция фойдасига бўлган амалиётдир. Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси Сенегал 2017 йил 19 январда Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Британия ва Франциянинг қўллаб-қувватлови билан бўладиган аралашувга рухсат берилиши учун ана шу қарор лойиҳасини Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилди. Яҳё Жомиъ режимига қарши оппозицияни бошқараётган ва аралашиш учун баҳоналар қидираётган Америка бунга йўқ деёлмайди. Шу сабабли Хавфсизлик Кенгаши 2017 йил 19 январда бу қарор лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Чунки Хавфсизлик Кенгаши ўзининг «Бир гуруҳ Ғарбий Африка давлатларининг Гамбиядаги халқ истак-хоҳишини энг аввало сиёсий воситалар орқали ҳурматлашни кафолатлашга қаттиқ амал қилаётганини тўлиқ қўллаб-қувватлашини» билдирди. Яъни бу воситалар барбод бўлган пайтда ғайрисиёсий воситаларни ишга солиш мумкин бўлади. Натижада бу давлатлар ҳарбий воситаларни ишга солишга ўтади.
- Шундай қилиб бу масала ҳал бўлди… 2016 йил 15 декабрдан бошлаб Сенегалда яшаётган Адама Бэрроу ўз мамлакатининг Сенегалдаги элчихонасида 2017 йил 19 январда қасамёд қилди… Шундан кейин Сенегал, Нигерия ва Гана қуруқлик кучларини Гамбия чегаралари сари юборди. Бу билан бир вақтда Жомиъни ҳокимиятдан кетишга ва мамлакатни тарк этишга мажбур қилиш учун воситачиликлар амалга оширилди. Ғарбий Африка давлатлари Яҳё Жомиъга фурсат берди, охири у 2017 йил 20 январда чиқиб ҳокимиятдан кетишини ва мамлакатни тарк этишини билдирди. Бу давлатларнинг бошлиқлари Яҳё Жомиъга – уни мамлакатга аллақачон етиб келишга улгурган регионал ҳарбий кучлар ағдариб ташлашидан олдин – ҳокимиятни тинч йўл билан топширишига охирги фурсатни бериш учун Гамбия пойтахтига келишди… Ўша куннинг ўзида, яъни 2017 йил 20 январда Гамбия армияси қўмондони «янги президент Адама Бэрроуни олий қўмондон деб тан олишини ва муддати тугаган президент Яҳё Жомиъни ағдариб ташлашга тайёрланаётган регионал кучларга қарши асло жанг қилмаслигини» эълон қилди… Натижада Яҳё Жомиъ 2017 йил 21 январда ҳокимиятдан кетиш ва мамлакатни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Чунки уни мамлакат ичкарисида ва хорижда ҳимоя қиладиган бирон куч қолмаган эди… Ана шундан кейин БМТ, Африка Иттифоқи ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий гуруҳи Гамбияда ҳарбий ҳаракат тўхтатилишини ҳамда Яҳё Жомиънинг – у ҳокимиятдан кетишини ва мамлакатни тарк этишини эълон қилганидан кейин – ўз мамлакатига қайтиш ҳуқуқи кафолатланишини эълон қилди. Экваториал Гвинея ҳукумати расмий вакили Агустин Нзе 2017 йил 24 январда ўзининг мамлакати Гамбия президенти Яҳё Жомиъга – Гамбияда ҳар қандай қуролли тўқнашувнинг олдини олиш учун – сиёсий бошпана ҳуқуқини беришини таъкидлади. (АФП 2017 йил 25 январ). Бу билан эса Гамбияда олти ҳафта давом этган сиёсий кризис якунига етди. Шундай қилиб Яҳё Жомиънинг 22 йил давом этган бошқарув даври ёпилди. Бу Европа нуфузини сақлаб қолиш учун бир малай ўрнига бошқа малайни олиб келиш билан амалга оширилди.
- Хулоса: Гамбияда ўзгариш Яҳё Жомиъ халқаро суддан чиқиб кетгани учун бўлгани йўқ. Чунки бу ерда халқаро судга кирмаган кўпгина давлатлар, жумладан Америка бор… Яҳё Жомиъ давлат номига «исломий» деган сўзни қўйгани учун ҳам ҳокимиятдан кетгани йўқ. Чунки шу номдаги бир неча давлатлар бор. Чунки Ғарбни қўрқувга соладиган нарса Исломнинг Ислом давлатида татбиқ этилишидир. Аммо маъносиз қуруқ лафзнинг ўзи мустамлакачиларни қўрқувга солмайди… Аксинча юз берган бу ўзгариш халқаро кураш сирасига киради. Чунки Америка европаликларни уларнинг Африкадаги мустамлакаларида таъқиб қилмоқда. Америка қулай фурсат топган пайтда бу мустамлакаларга чанг солиб уларни европаликлардан тортиб олмоқчи. Америка бундай фурсатни Яҳё Жомиъ бошқаруви остидаги Гамбияда «инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши» деган баҳона билан топганга ўхшайди. Шунинг учун Европа (Британия) тўлқинга миниб олиш ва бир малай ўрнига бошқа малайни олиб келиш зарур, деган фикрга келди. Чунки шунда Европа Америкага йўлни кесиб қўяди ва ана шундан кейин Британиянинг Гамбиядаги нуфузини бир мунча пайтгача бўлса ҳам давом этишини сақлаб қолган бўлади…
Гамбия аҳли ҳам бошқа мусулмонлар каби Ислом бошқарувига муштоқлик билан интилмоқдалар. Улар ўзларини мустамлака сиртмоғидан ва куфр бошқарувидан халос қиладиган кишини интизор бўлиб кутмоқдалар. Бу халос қилиш даъватни Росулуллоҳ A кўтариб чиққанидек ва Росулуллоҳ Aнинг саҳобалари – улардан Аллоҳ рози бўлсин – Пайғамбаримиз йўлини тутганларидек кўтариб чиқишда ва рошид Халифаликни тиклашда бутун кучини сарфлашга қодир бўлган ҳар бир мусулмоннинг масъулиятидир. Натижада Халифаликда ҳаёт кечирган очиқ-ойдин ҳужжат билан ҳаёт кечиради ва ҳалок бўлган ҳам очиқ-ойдин ҳужжат билан ҳалок бўлади:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
3 жумодул-аввал 1438ҳ
31 январ 2017м