Бири Англияча услуб бўлса, иккинчиси Америкача услубдир

609
0

Бири Англияча услуб бўлса, иккинчиси Америкача услубдир

Туркияда бошқарув тизимини референдум орқали парламент бошқарувидан президент бошқарувига ўзгартириш ҳақида тортишувлар давом этмоқда. Олий мажлисда ур-йиқит ва жанжаллар ортидан қабул қилинган “конституцияга ўзгартириш киритиш” ҳақидаги қонун президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафидан тасдиқланди. Мазкур ўзгаришлар бўйича референдум 16 апрел кунига белгиланди.

Референдум жараёнида мусулмон ҳалқ “ҳа” ёки “йўқ”дан бирини танлашлари лозим. Радио ва телевидения орқали “ҳа”, дейишга ташвиқотлар жадал суратда олиб борилмоқда. Агар ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт партияси референдумда ютиб чиқадиган бўлса, давлат бошқарув тизими парламент бошқарувидан президент бошқарувига ўтади. Шунингдек, янги таҳрирдаги конституция президентга беш йиллик муддатга икки марта сайланиш ҳуқуқини ҳам беради. Яъни, Эрдўғоннинг 2019 йилда ниҳоясига етадиган президентлик даври ҳисобга олинмаслиги ва у яна икки марта сайланиши ҳам мумкин бўлади.

Мазкур ҳолатга нисбатан Исломий ақидадан келиб чиқиб баҳо берган Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятига кўра, Туркияни юксалтирадиган тизим парламент бошқаруви ҳам, президент бошқаруви ҳам эмас, балки фақат Исломий Халифаликдир.

“Йўқ, дея ҳимоя қилишга ҳаракат қилинаётган ҳозирги бошқарув Англияча услуб ҳисобланган парламент тизимидир. Ҳа, дея ўзгартиришга ҳаракат қилинаётган бошқарув эса Америкача услуб ҳисобланган президентлик тизимидир. Парламент тизими бир неча йиллардан буён халқнинг ўрнига инглизларга қандай хизмат қилиб келган бўлса, янги тизим ҳам халққа эмас Америкага хизмат қилади. Зеро олиб келишга ҳаракат қилинаётган бу тизим Мусулмон халқнинг эътиқоди, манфаатлари ва қадриятларини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки АҚШнинг нуфузи ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлангандир. Расмийлар айтаётган ёлғонларга зид равишда янги тизим на террор ҳодисаларига чек қўя олади, на иқтисодий муаммоларни ҳал қила олади ва на ижтимоий қолоқликни бартараф қила олади. Чунки бу тизимларнинг иккиси ҳам капитализм мафкурасидан келиб чиққан бошқарув тизимидир”, дейилади Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан чиқарилган банотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here