Даъватдан қайтаётган даъватчилар автоҳалокатга учраб, бир киши ҳалок бўлди

624
0

Даъватдан қайтаётган даъватчилар автоҳалокатга учраб, бир киши ҳалок бўлди 

“Turmush” нашрининг хабар қилишича, Бишкек-Ўш автойўлининг 335-чақиримида содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган фуқароларнинг шахси аниқланди.

ФВВ матбуот хизматининг хабарига кўра, автоҳалокат 10 феврал тунги соат 2лар чамасида Қоракўл шаҳрининг Кетме-Тоо қишлоғида содир бўлган. “Мерседес” русумли машина хайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган. Машинада Ўш вилояти Аравон туманининг турғунлари бўлиб, улар Бишкекдан даъватдан қайтиб келишаётган бўлган.

 Автоҳалокат натижасида 1931-йилда туғилган Босканбаев Абдираим ҳалок бўлди.

 Жароҳатланганлар:

 1.Тешебаев Акунжан, 1996-йили туғилган, хайдовчи:

 2.Халилов Муҳаммаджон, 1996-йили туғилган:

 3.Жабаров Санжарбек, 1972-йили туғилган:

 4.Қобулов Мўйдинжон, 1962-йили туғилган.

 Жароҳат олганлар Учтерак қишлоғидаги шифохонага ётқизилган.

 Туркистон:

رَاجِعونَ إِلَيْهِ وَإِنَّا لِلّهِ إِنَّا

 “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”

  Аллоҳнинг синов дунёсига келган ҳар бир жон бир кун келиб ўлим таъмини тотиб кўриши муқаррар. Кимдир ўзи учун белгиланган муддат (ажал) етиб келгунга қадар ўз имкониятини ўткинчи дунё матоҳларини қўлга киритиш учун сарфласа, яна кимдир бу муддатдан фойдаланиб ўзидан илм, садақаи жория, яхши ном ва солиҳ фарзандлар ва талабалар қолдиришга интилиш орқали Охирати учун заҳира тўплаш ғамида ўтказади.

 Бугун тунда автоҳалокатга учраган биродарларимиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида аҳли оиласи, фарзандларини Ўзига омонат қилиб ташлаб чиқиб, Ислом динини одамларга етказиш мақсадида сафарга чиқишган ва ўз зиммаларидаги вазифани баҳоли қудрат бажариб ортга қайтишаётган бўлган.

 Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сиз кимларни шаҳид, деб ҳисоблайсиз?” деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули, кимки Аллоҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир”, дейишди. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ундай бўлса, менинг умматимда шаҳидлар оз экан-да!” дедилар. Саҳобалар: “Унда шаҳидлар ким, Эй Аллоҳнинг расули?” дейишди. Шунда Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса, у шаҳиддир. Ким Аллоҳ йўлида вафот этса, у шаҳиддир. Ким вабога чалиниб ўлса, у шаҳиддир. Ким қорин оғриғи билан ўлса, у шаҳиддир. Ким чўкиб ўлса, у ҳам шаҳиддир, дедилар. Имом Муслим ривояти.

 Биз, Аллоҳнинг қазои қадарига иймон келтирган ҳолда Ўзининг йўлида сафарга чиқиб вафот этган Босканбаев Абдираим аканинг гуноҳларини мағфират қилишини, қилган солеҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилиб, жаннат кенгликлари билан ризқлантиришини сўраймиз.

 Унинг оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни изҳор қилиб, уларга Аллоҳдан чиройли сабр ва бу сабр ортидан бўладиган улкан ажрлар тилаб қоламиз.

 Автоҳалокатда жабрланганларни тез кунларда шифо топиб оилалари бағрига қайтишини ва Аллоҳнинг розилиги йўлида қилаётган даъватларини давом эттиришларини, бу йўлда хормай-толмай ҳаракат қилишларини тилаймиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here