Сурияда мухолиф гуруҳлар яна бирлашди

0
704

Сурияда мухолиф гуруҳлар яна бирлашди

Ўтган ҳафта Остона учрашувига Сурия мухолифати номидан олти гуруҳ иштирок этиб, инқилоб душманлари билан музокаралар олиб борган эди. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас Сурияда бир нечта гуруҳлар душманга қарши бирлашаётгани ҳақида хабарлар кела бошлади. Хабарда айтилишича, йигирмадан ортиқ гуруҳлар кетма-кет “Таҳрир аш-Шам” номи остида бирлашганликларини эълон қилишган.

“Бирликни юзага келтириш ва инқилобнинг ютуқларини ҳимоя қилиш учун майдондаги барча гуруҳларни мазкур тузулмага қўшилишга чақирамиз. Ушбу лойиҳа инқилоб кучини бир жойга жамловчи ядрони ташкил қилиш, жиноятчи режимни қулатиш орқали кўзланган мақсадга етиш ва Шом аҳли Аллоҳнинг шариати асосида азиз ва мукаррам ҳаёт кечириши учун амалга оширилмоқда”, дейилади жумладан Таҳрир аш-Шам тарафидан берилган баёнотда.

Туркистон:

Аввал ҳам бу каби гуруҳлар ўртасида бир неча бор бирлашувлар бўлиб ўтган эди. Аммо муваффақиятга эришиш учун фақатгина бирлашишнинг ўзи кифоя қилмайди, бундан бошқа шартлар ҳам бажарилиши шарт. Авваламбор мухолиф гуруҳлар шуни билиб қўйишлари лозимки, улар ўз кучларини битта қўмондон остида бирлаштиргандан сўнг бошқа давлатлар тарафидан ўзларига таклиф қиланаётган маблағларни қабул қилишдан бош тортишлари лозим. Чунки сиёсий мақсадда берилган ҳар қандай маблағлар уларни ўша давлатга қарам қилиб қўяди. Натижада бу давлатлар оғзини ёғлаб қўйган гуруҳларни истаган пайтда жангдан тўсиши ёки бошқа фронтга жалб қилиши ёхуд музокара столига ўтирғизиши мумкин бўлиб қолади. Шунинг учун мухолиф гуруҳлар қайси давлатнинг ёрдамини қабул қилган бўлса, ўша давлатнинг лойиҳасига кўра ҳаракат олиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Бунга мисоллар жуда кўп. Саудиянинг босими билан Жайшул Ислом ва Аҳроруш Шомдагилар Риёз шаҳрида тоғут режим билан музокаралар ўтказишни қабул қилишди. Ҳалабнинг қулашида эса, жуда кўп жангчилар Туркиянинг босими билан “Фурот Қалқони” амалиёти доирасида турк кучларига ёрдам кўрсатиш учун Ҳалабдаги жанг фронтларини ташлаб кетди. Остона учрашувидан аввал Туркиянинг талабига биноан Жайшул Мужоҳидин, Файлақуш Шом, Жабҳатуш Шомия отрядлари Россия делегацияси билан Анқарада музокаралар ўтказди. Остонада бир неча мухолиф гуруҳларнинг вакиллари босқинчилар билан бир стол атрофида музокралар олиб боришди ва ҳоказо.

Маълумки Саудия ҳам, Туркия ҳам АҚШнинг малайидир. Улар мухолиф гуруҳларни турли ёрдамлар билан тузоққа илинтиргандан сўнг АҚШнинг лойиҳалари сари етаклаб кетмоқда.

Аммо бу борада Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сийратига қарайдиган бўлсак, Қурайш кофирлари Росулуллоҳ с.а.в.га даъватини тўхтатиши ёки ҳеч бўлмаса уларни безовта қилаётган ишлардан тийилиши эвазига бойлик таклиф қилишганда Росулуллоҳ с.а.в. буни сўзсиз рад этдилар, гапни айлантирмай кескин жавоб бердилар ва уларга сотилмадилар. Байроғининг шаклини кофирлар белгилаб беришига рози бўлмадилар. Бошқарув низоми Қурайш кенгаши хоҳлаганидек бўлишидан бош тортдилар… Росулуллоҳ с.а.в. улардан дирҳам ва динорга қул қилиб қўядиган бойликни қабул қилишдан бош тортдилар.

NO COMMENTS