Тереза Мэй: АҚШ билан биргаликда дунёни бошқаришимиз мумкин

0
507

Тереза Мэй: АҚШ билан биргаликда дунёни бошқаришимиз мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун Қўшма Штатларга келган Британия Бош вазири Тереза Мэй учрашувдан олдин Оқ уйда нутқ сўзлади. У ўз нутқида Республикачилар партиясига мурожаат қилиб, Британия ва АҚШ ўртасида ташкил қилинадиган янги муносабатлар ёрдамида дунёни биргаликда янгидан бошқариш мумкинлигини билдирди. Мэй ўзи каби консерватив бўлган дўстларига мурожаат қилаётганлигига урғу берар экан, икки давлат ўртасида ўтган асрдаги муносабатлар ҳамда биринчи ва иккинчи жаҳон урушидаги ҳамкорликлар ҳақида мисоллар келтирди, янги иттифоқ ва муштарак сиёсат орқали яна ҳам кучлироқ таъсирга эга бўлишларини даъво қилиб, “Дунёни АҚШ билан биргаликда бошқаришимиз мумкин”, деди.

Тереза Мэй Трампнинг сиёсатини қўллаб-қувватлашини ҳам маълум қилди. У янги АҚШ, дея Трампнинг сиёсатига ва янги Британия, дея Брекситга (Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралиб чиқишига) ишора қилиб, “жаҳон саҳнасида янги АҚШнинг янги Британия билан бирга пайдо бўлиши икки давлат учун ҳам фойдали бўлади”, дея илова қилди.

Мэй Трампнинг ютуқларини олқишлар экан, АҚШ билан дунёни янгидан шакллантириш истаги борлигини ва жаҳон фақат Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан иборат эмаслигини ҳамда ҳар бир давлат билан янги шартномалар тузиш орқали яна ҳам кучлироқ иттифоқ яратиш мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, у Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолигига нуқта қўйиши, эски дўстлари билан кучли муносабатлар ўрнатиши ва янги муносабатлар билан икки давлат биргаликда янгидан дунёга ҳоким бўлишларини олға сурди.

АҚШ маъмуриятига “Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз сиз билан биргамиз” дея мурожаат қилган ва барча халқаро ташкилотларни, шу жумладан НАТОни ҳам яна бир бор кўздан кечириб чиқилиши лозимлигини таъкидлаган Мэй янги АҚШ ва Британиянинг дунёга раҳбар бўлиши дунё учун ҳам фойдали бўлишини қўшимча қилди.

Мэй Яқин Шарқ масаласига ҳам тўхталди, Исроилга очиқ кўмак беришини айтиб, дўстларига қилинган ҳужумга қарши ҳатто ҳарбий аралашувга ҳам тайёрлигини таъкидлади. “Радикал Ислом”га қарши қаттиқ чора тадбирлар билан кураш олиб боришларини ҳам эътибордан четда қолдирмади.

Тереза Мэй АҚШ сафаридан сўнг Туркияга йўл олди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган ва бош вазир Бинали Йилдирим билан учрашди. Британия бош вазирлиги офисидан билдирилган баёнотга кўра, Британия ва Туркия раҳбарлари ўртасида стротегик ҳавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Туркистон: 

Тарих яна илгаригидан деярли ўзгармаган ҳолида қайталанаётгандек. Ёдингизда бўлса Тони Блеер Британия бош вазири бўлиб турган вақтида, кичик Буш ҳокимиятга келган эди. Блеер худди ҳозирги Тереза Мей сингари АҚШни агрессив ҳаракатларида унинг қаноти остига кириб олиб, 11 сентябр воқеасини уюштиришида ва унинг баҳонасида Ироқ ва Афгонистонга бостириб кириб олишида унга ҳамкор ва шерик бўлиб олган эди. Сўнг, АҚШ Афғонистонда сиёсий ва ҳарбий инқироз ботқоғига ботиб қолиши учун Британия бор имкониятларини ишга солгани тарихдан маълум. АҚШ Афғонистонда урушга кириб, минглаган қурбонлар бера бошлаганида, Англия мужоҳидларга муайян моддий тўловлар тўлаб туриш орқали ўзларига ҳужум қилинмаслигини таъминлаб турган эди. Ўшанда унинг мақсади фақат АҚШни мусулмонларга қарши уруш ботқоғига олиб кириб, халқаро сиёсатда бироз ҳовуридан тушириб қўйиш эди.   

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий қарашлар китобининг 4 бетида, “Аввало шуни билиб қўйиш лозимки, инглиз халқи кичик халқ ва Англия мамлакати кичик мамлакат. Шуниг учун у мана шу жиҳатдан, табиийки, буюк давлат бўлишга ҳам, эътиборга лойиқ давлат бўлишга ҳам муносиб эмас. Лекин бу инглиз халқи икки хусусияти билан, яъни ақл-заковати ва ҳийлакорлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Шу икки хусусияти билан Англия буюк давлат бўла олди ҳамда умуман бутун оламга ва хусусан Ислом Давлатига хатар сола олди.” дейилади.

Яъни Англия етакчи давлатлар ўртасида мувозанат сақлаб туришга интилади. Мақсади мавжуд оламий системани сақлаб туришдир. Бунинг учун Англия етакчи давлатлар ўртасидаги мувозанатни сақлаб туришни ўзи учун ҳаётий масала қилиб олди. Чунки мувозанат бузилса, Англия яна ҳозирги мавқеига етиш учун жуда катта куч сарфлаши керак бўлади. Шунинг учун у, БМТнинг хавфсизлик қўмитасида доимий аъзо бўлиб туриш ва вето ҳуқуқига эга бўлган беш давлатнинг бири бўлиш мавқеини сақлаб қолиш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилади.

NO COMMENTS