Франция ҳамон Африкани қулга айлантириш ниятида

612
0

Франция ҳамон Африкани қулга айлантириш ниятида

2017 йил 14-15 январда Мали пойтахти Бомакода Африка-француз саммити бўлиб ўтди. Унда 35 Африка давлати бошлиқлари ва мустамлакачи Франция президенти Франсуа Олланд қатнашди. У йигирма еттинчи саммитдир. Франция тинкаси қуриган, талон-тарож қилинаётган бой қитъа Африка устидан ўз ҳукмронлигини таъкидлаш учун бу саммитни зўр бериб ўтказиб туради. Бу тўғрида Франциянинг Африкадаги жирканч башарасини ва бу қитъани қул қилиш даражасигача етган доимий талон-тарож қилишини эслатиб ўтиш зарур.

Кўпчилик одамлар, балки ҳатто сиёсий иш билан аҳамият бериб шуғулланувчилар ҳам билмайдиган нарса шуки, Франция ўзининг мустамлака қилишига бўйсуниб келган давлатларни 1961 йилдаги «мустақиллик» келишувидан бери ўзига улкан маблағларни тўлашга мажбурлаб келмоқда. Улар қуйидаги ўн тўрт давлатдир: Бенин, Буркина-Фасо, Гвинея-Бисау, Фил Суяги Қирғоғи, Мали, Нигер, Сенегал, Того, Камерун, Марказий Африка республикаси, Чад, Конго республикаси, Экваториал Гвинея ва Габон. Чунки ана шу келишув бу давлатларнинг чет эл валютасидан иборат эҳтиёт заҳирасининг 85 %ини француз молия назорати вазири назорати остида француз марказий банкига омонат қўйиш мажбуриятини юклайди. Американинг «Бломберг» агентлиги тарқатган хабарга кўра бу маблағлардан Франция ҳар йили фойда кўрадиган киримлар йилига 500 миллиард франкка етади…

Франция Африкада ўзи мустамлака қилган мамлакатларга юзаки мустақиллик берар экан бир нуфуз тармоғи бўлишини таъминлаб қўйганлиги ҳеч кимга сир эмас. Франция шу тармоқ орқали ўзининг эски мустамлакалари устидан ўз ҳукмронлигини ёйиб келмоқда. Бу тармоқ муҳандиси собиқ француз президенти Шарл де Голлнинг шахсий маслаҳатчиси Жак Фокардир. У Елисей саройида «Африка хўжайини» деган лақаб олган. Бу тармоқнинг вазифаларидан бири Францияга бутунлай малайлик билан танилган шахсларнинг ҳокимият тепасига келишига ёрдам бериш ва бу ҳукмронликка монелик ва қаршилик қиладиган ҳар қандай кишини жисмонан йўқ қилишдир…

Ўтган эллик йил мобайнида 26 Африка давлатида 67 ҳарбий тўнтариш юз берганини билишимизнинг ўзи кифоядир. Бу тўнтаришлардан 61 %и француз тилида сўзлашувчи Африка давлатларида рўй берди. Ташқи ва ички маълумотлар бу тўнтаришлар ортида Франция у ёки бу шаклда турганини тасдиқлаб турибди… Бу тўнтаришларнинг энг машҳури Фил суяги Қирғоғида рўй берган тўнтариш бўлса керак. Ўшанда бу мамлакат президенти Лоран Гбагбо Франциянинг бу мамлакатни зулукдек сўришига барҳам беришга уринган эди. Бу хавфни сезган Франция дарҳол ўзининг танклари, самолётлари ва махсус кучлари билан аралашди… Того президенти Олимпио француз франкидан воз кечишга уринган ва ўз пул бирлигини чиқарган пайтда эса Франция томонидан қўллаб-қувватланган махсус аскарлар гуруҳи бу сайланган президентни ўлдирди…

Бундай тақдир Малининг сайланган президенти бошига ҳам тушди. Чунки у ҳам француз валютасидан халос бўлишга қарор қилган эди. Шунинг учун у ажнабий француз дивизияси кичик зобитларидан бири бўлган Мусо Траоре бошчилик қилган тўнтариш қурбони бўлди…

Бойликларни ташиб олиб чиқиб кетиш ва уларга хўжайинлик қилишга келсак бу иш янада даҳшатлидир. У мустамлакачининг, аниқроғи Франция мустамлакачилигининг жирканч башарасини аниқ кўрсатиб турибди. Бунга мисол қилиб Франция Марказий Африкада нима қилганини келтириш мумкин. Париж Марказий Африкада уран қазиб олишни 2032 йилгача музлатиб қўйишини эълон қилган эди. Ана шундан кейин бу мамлакатнинг собиқ президенти Франсуа Бозизе бу маъданни қазиб олиш учун бошқа ажнабий ширкатлардан ёрдам олишини билдирди. Натижада унга қарши тўнтариш юз берди…

Франциянинг шу бугунгача давом этиб келаётган жинояткорона жирканч мустамлакачилик башараси мана шудир… Африка бойликларини талаб-ташиб кетиш, ундаги давлатлар бошлиқлари жонига суиқасд қилиш, уларга қарши тўнтариш ясаш ва ички урушларни келтириб чиқариш ҳисобига фаровонликдан баҳраманд бўлаётган Франциянинг асл башараси мана шу…

Бу ҳақиқатни собиқ француз президенти Франсуа Миттераннинг ўзи ҳам тан олган эди. у 1957 йилда: «Африка қитъасисиз француз давлатининг йигирма биринчи асрда ҳеч қандай тарихи бўлмайди» деган эди.

Жак Ширак ҳам бу маънони ярим асрдан кейин, 2008 йилда таъкидлаб қуйидагиларни айтди: «Африка қитъасисиз Франция учинчи дунё давлатлари сафига тушиб қолади. Шунинг учун банкларимиздаги маблағларнинг энг катта қисми қора қитъани сўриб ётганимиздан келаётганини очиқ айтиб тан олишимиз керак».

Албатта у ирқчи демократик низомнинг бир қисми бўлган жирканч мустамлакачиликдир… Бу низом ўзининг жиноятчи эканига қайта-қайта гувоҳ бўлмоқда. Оммавий ахборот ва сиёсий шов-шувни қўзғаган бир янги китобда Франсуа Олландга нисбат берилган нарсалар биз учун далил сифатида кифоядир. Унда Олланд шундай дейди: «Мен ҳақиқатдан ҳам Франциянинг олий манфаати учун тўртта суиқасдни амалга оширишга рухсат бердим».

Оламдаги барча шарафли кишилар Африканинг озод бўлишини ҳамон кутишмоқда. Бу талон-тарож қилинган ва эзилган гигантнинг озод бўлиб ундаги бойликлар ўз аҳлига ва бутун оламга тўлиб-тошиб оқишини кутишмоқда… Зеро у Аллоҳ Таоло ҳисобсиз бойликларни ато этган ва географик жиҳатдан ўзига тортувчи, бой бир қитаъдир…

Бу озодлик эса фақат либерал демократик капитализм мабдасидан бошқа ўз мабдаси билан юксалувчи бир халқаро куч томонидан бўлади… У Ислом давлати, Аллоҳ изни билан яқинда кириб келувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик кучидир. Халифалик инсоният тарихидаги энг катта ўғирлик ва қул қилиш шармандалигини амалий тарзда фош қилиб ташлайди ва мустамлакачи кишанларини парча-парча қилиб ташлайди… Ўша кунда Африка янги порлоқ сиёсий таваллуд билан шодликка тўлади…

 781

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here