بسـم الله الرحمن الرحيم
Фалокатда ҳалок бўлганлар учун Ислом ечими
16 январ куни Манас аэропорти яқинида фатокат юз берди. Бунинг ортидан бир неча инсонлар нобуд бўлди. Марҳумларнинг яқинлари ва у жойдаги аҳоли жабрланди. Лекин бунга нисбатан демократия қандай чора кўриши кераклиги тўғрисида ёки ҳукумат нима ишлар қилаётганлиги ҳақида етарлича ахборотлар тарқалмоқда. Лекин Исломнинг унга бўлган ечими на муфтиётдан ва на бошқалардан баён қилинмади. Шанинг учун бундай Исломнинг ҳолатга берадиган ечимини қисқача сизларга етказишга ҳаракат қиламан:
Хато қилиб, билмай ўлдириб қўйганда, ўликнинг меросхўрлари қотилнинг қариндошларидан товон олишга ҳақли бўладилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ушбуни ривоят қилган:
«اِقْتَتَلَتْ اِمْرَأَتَانِ مِنْ هُذَيْلَ فَرَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى بِحَجَرٍ فَقَتَلَتْهَا وَمَا فِى بَطْنِهَا فَاخْتَصَمُوا إِلَى النَّبِىَّ r فَقَضَى أَنَّ دِيَةً جَنِينَهَا غُرَّةٌ عَبْدٌ أَوْ وَلِيدَةٌ، وَقَضَى أَنَّ دِيَةَ الْمَرْأَةِ عَلَى عَاقِلَتِهَا»
«Ҳузайл қабилалик икки аёл уришиб, бири тош отиб иккинчисини ва қорнидаги ҳомиласини ўлдириб қўйди. Расулуллоҳ(с.а.в)га бу можарони олиб келганларида у зот ўлган аёлнинг ҳомиласига бир қул тўлаш, товонини эса оқиласига (яъни қариндошларига) юклатиб ҳукм чиқариб бердилар».
Оқила деб ақлни тўловчиларни айтилади, «ақл», деб бу ерда товонни айтилади. Оқила деб, барча ота томондан бўлган қариндошлар айтилиб, бунга қотилнинг отаси, ўғиллари, ака-укалари, амакилари ва амакиларининг ўғиллари киради. Шунинг учун айбдор аниқланиб, унга товон юклатилиши ва давлат ундан ундириб бериши керак. Агар қотилнинг оқиласи бўлмаса товон байтулмолдан олинади, чунки Расулуллоҳ(с.а.в) Ҳайбарда одам ўлдириб қўйган ансорийга байтулмолдан тўлаб юборганлар. Умарнинг даврида бир киши тиқилинчда ўлиб, қотили топилмади. Шунда, Али Умарга: Эй амирул-мўминин, мусулмон кишининг қон ҳақи бекор қилинмайди, унинг товонини байтулмолдан адо этинг, деган эди.
أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَعْمَرٍ قَالَ حَدَّثَنَا رَوْحُ بْنُ عُبَادَةَ قَالَ حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ الْأَخْنَسِ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ ” أَنَّ ابْنَ مُحَيِّصَةَ الْأَصْغَرَ أَصْبَحَ قَتِيلًا عَلَى أَبْوَابِ خَيْبَرَ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَقِمْ شَاهِدَيْنِ عَلَى مَنْ قَتَلَهُ أَدْفَعْهُ إِلَيْكُمْ بِرُمَّتِهِ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمِنْ أَيْنَ أُصِيبُ شَاهِدَيْنِ وَإِنَّمَا أَصْبَحَ قَتِيلًا عَلَى أَبْوَابِهِمْ قَالَ فَتَحْلِفُ خَمْسِينَ قَسَامَةً قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ أَحْلِفُ عَلَى مَا لَا أَعْلَمُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَسْتَحْلِفُ مِنْهُمْ خَمْسِينَ قَسَامَةً فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ نَسْتَحْلِفُهُمْ وَهُمْ الْيَهُودُ فَقَسَمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دِيَتَهُ عَلَيْهِمْ وَأَعَانَهُمْ بِنِصْفِهَا “. النسائي
“Албатта, Муҳаййасанинг кичик ўғли Ҳайбар қабиласига киришда ўлик ҳолда топилди. Бас Росулуллоҳ(с.а.в) уни ким ўлдирганлигига икки гувоҳни топ, шунда қотилни сизларга бутунлай топшираман(яъни нима қилсанлар иҳтиёрингларда, хоҳласанглар ўлдирасизлар, хоҳласанглар дия оласизлар ёки кечириб юборасизлар) – дедилар. Ё Росулуллоҳ, қандай гувоҳ топаман, ваҳоланки у тонгда уларнинг қабиласига кираверишида ўлик ҳолда эди?- деди. Унда эллик марта қасам ичасан. Ё Росулулоҳ, билмаган нарсамга қандай қасам ичаман? – деди. У ҳолда улардан эллик марта қасам ичишлигини талаб қиламиз, – дедилар. Ё Росулуллоҳ, қандай улардан талаб қиламиз, ваҳоланки, улар яҳудийлар бўлса(яъни ишончсиз)?! – деди. Бас, Русулуллоҳ(с.а.в) диясини уларга тақсимлаб тўлаттирди ва ярмига ўзи ёрдам берди”. Нисоий ривояти.
Насоий Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Яман аҳлига мактуб ёзиб, уни Амр ибн Ҳазмдан жўнатганларини, унда
«وَإِنَّ فِى النَّفْسِ الدِّيَةُ مَائِةٌ مِنَ الْإِبِلِ»
«Жон учун юзта туя товон тўланади», деган жойи борлигини ривоят қилган.
Товон(дия)ни (қасд қилмасдан одам ўлдирган киши ўлган кишининг яқинларига тўлайдиган тўлов) фарз қилган вақтда Ислом дияда тилла ва кумуш бериладиган қилди ва дия учун тилладан муайян миқдор – 1000 динор(бир динор 4.25г = 4,25 кг тилла) ва кумушдан муайян миқдор – 12000 дирҳам(бир дирҳам 2,975г = 35,7 кг кумуш)ни таъйин қилди. Ибн Аббосдан ривоят қилинди: «Бану Адий қабиласидан бир киши ўлдирилди. Набий (с.а.в) унинг диясини 12000 дирҳам қилиб белгиладилар». Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Хазм отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилади. «Расулуллоҳ(с.а.в) Яман аҳлига мактуб ёздилар. Мактубларида шундай сўзлар бор эди: «Мўмин нафсда 100та туя дия бор, тилла эгаларига 1000 динор». Бу ҳадисни Насрий ривоят қилди;
Бу товон пули конҳўр АҚШ 1971йили тиллани муомиладан умуман чиқариб юбориб, ўрнига долларни киритгани боис, таҳминан 200 000 $ дан марҳумнинг яқинларига ҳар бир жон боши учун тўланиши керак. Агар ҳомиладор аёл бўлса, ўзи учун алоҳида ва боласи учун алоҳида қилиб, икки баробар берилиши керак. Аммо уйлари ёки ундаги жиҳозлар, мол-қўйлари ўз ҳолига келтириб берилиши товондан ташқари иш. Нарсаларни яроқсиз ҳолга келтиргани учун алоҳида тўланади.
Бу пул анчагина бўлганига қарамасдан, мусибатланган инсонларга йўқотган яқинларини қайтариб ҳам беролмайди ёки ўрнини ҳам боса олмайди. Лекин у иложсиз бўлганидан, лоақал оз бўлсада юпатиш учун Аллоҳ Таоло бизга раҳмат қилиб юборган ҳукмларда нав ғаризаси жароҳотланган қалбларга бақо ғаризасини қондириш билан овинтиришни ҳукм қилган. Чунки Меҳрибон ва Раҳимли Яратгувчимиз инсон қалбини жуда яхши билади.
عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو:” أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللَّهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ ” الترمذي
Абдуллоҳ ибн Умар(р.а) ривоят қилади: албатта Росулуллоҳ(с.а.в); “Аллоҳ Таолога, Дунёни йўқ бўлиб кетиши бир мусулмоннинг ўлимидан енгилроқдир” деди. Термизий ривояти.
Муттақий.
Аллох рози бўлсин.Хечдан кўра кеч бўлса хам жуда ўринлик мақола бўлибди. Хар сафар шу каби ёки давлат ёки шахсий абтомабиллар ёки шунга ўхшаш нарсаларда.Табий офат ёки турмаларда ёки ментлар уриб ўлдирган қотилликларни эълон қилишда хам Шарий хукмини ва шу каби тўловларии қўшалоқ қилиб мақола чиқарсаларинг.Одамлар ўқиб шарий хукимдан ва куфир хукмларидан хабардор бўлишар ва солиштириб хам кўришар эди.Бу ўлчов Аллохни ўлчови деб қўшиб қўйилса. Одамлар орасида Шарий хукимлар хақидаги малумотлар хам айланиб қолар эди.Аллох билгувчи яна биродарларим !!!