Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланди
23-24 январ кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия инқирози бўйича Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Музокараларда Россия, Эрон, Туркия, АҚШ вакиллари ва БМТ бош котибининг Суриядаги махсус вакили Стаффан де Мистура иштирок этмоқда.
Сурия мухолифати ва инқилобий кучлари миллий коалицияси раҳбари ўринбосари Абдул Ҳаким Башарнинг “ТАСС” агентлиги мухбири билан бўлган суҳбатда маълум қилишича, Сурия ҳукумати делегацияси ва мухолифат вакиллари Остонада бир даврада ўтиради ва воситачи иштирокида музокараларни бошлайди.
“Ҳа, бу тўғридан-тўғри музокаралар бўлади”, – деган агентлик суҳбатдоши. Бунда мухолифат делегацияси аъзоси воситачи ким эканига ойдинлик киритмаган. Унинг айтишича, бу Россия, Туркия ёки БМТ бўлиши ҳам мумкин.
Мухолифат делегациясининг яна бир вакили Усома Абу Зайднинг журналистларга маълум қилишича, Сурия мухолифати музокараларда сулҳга эътибор қаратади, ҳозирча, сиёсий йўл билан инқирозга барҳам бериш масаласини кўриб чиқмайди.
“Ҳар қандай музокараларда, агар сулҳга риоя қилинмас экан, муаммони ҳал этиш борасида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ўт очишни тўхтатиш тартиби – музокаралардаги муваффақиятнинг бош омилидир”,- деди Усома Абу Зайд.
Унинг қайд этишича, Сурия мухолифати Дамашқ яқинидаги Барад водийсида сулҳ масаласини кун тартибига чиқаради. Уларнинг фикрича, бу ҳудуддаги сулҳни Эрон назоратидаги “Ҳизболлоҳ” жангарилари бузмоқда.
Унинг фикрича, “бу шунчаки сулҳ тартибини бузиш эмас, балки ҳудудни эгаллаб олишга уринишдир”.
“Биз бу маълумотни кафолат берган мамлакатларга тақдим этдик ва таъсир ўтказишни талаб қилдик”, – деб қўшимча қилган мухолифат вакили.
Туркистон:
Куфр ва Исломни бирлаштириб бўлмайди. Ҳар қандай қориштиришнинг оқибати куфр бўлиб чиқаверади. Худди ҳалол сувга нажосат аралаштирилгандан кейинги сувнинг ҳукми сингари.
Оламий куфр системаси билан ҳамкорлик қилиш унинг бошқарув механизмига рози бўлишни англатади. Энди ўзларини ҳали ҳам исломий ташкилот, деб ҳисоблаб келаётган бу амирлар куфрдан “ҳизбуллоҳни” тийиб беришини, Асадга бир оғиз насаҳат қилиб қўйишларини, ўзига бироз қурол аслаҳа бериб туришларини илтимос қилиш билан кун кўришади. Чунки улар куфр системаси карвонига қўшилишди. Ундан ҳам ёмони, миллионга яқин бу исломий жангарилар билан бирга борган оддий халқ вакилларини қатли омм қилган гуруҳлар билан шартнома тузишга рози бўлишди! Энди бу Ислом эмас!