Қодир Маликов: Қирғизистонда жамияти ҳукуматдан чарчади
“Бугун Қирғизистонда жамиятнинг ҳукуматдан қандайдир чарчагани кузатилмоқда, бунга сайловларда сайловчиларни қатнаш даражаси пасайиб бораётгани далолат қилмоқда. Бундай вазиятда радикал диний қараш тарафдорлари одамларни ўзларига жалб қилишлари мумкин”,- деди “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” таҳлилий марказ директори Қодир Маликов “Дунёвий Қирғизистонда Исломнинг роли” номи остида бўлиб ўтган давра суҳбатида.
Унинг сўзларига кўра, расмий демократик меъёрларга амал қилувчи, аслида эса авторитар режим ўрнатилган мамлакатларда ижтимоий адолатсизликлар туфайли тўқнашувлар келиб чиқади.
“Бу давлатлар аста-секин коррупциялашган тизимга айланади. Қирғизистонда биз бу ҳақида очиқ гапираяпмиз ва бунга қарши ошкора курашяпмиз, яъни муаммолар тўғрисида гапириш имконига эгамиз. Улар қандай ҳал қилиниши эса бошқа масала”,- деди Қодир Маликов.
Унинг таъкидлашича, биз миллий дунёвий давлатда яшаймиз, шунинг учун турли миллат ва диндаги одамларни бирлаштирувчи нуқтани топиш зарур. Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилувчи дунёвий бошқарувдаги мамлакатларда ҳам шу мавзуда мунозаралар давом этмоқда.
Туркистон:
Қодир Маликов ва бошқа демократия тарафдорлари бўлган сиёсий, диний ва ижтимоий ҳаракат вакиллари жамоатчиликни чалғитишга ҳаракат қилишяпти. Улар демократик ақидага асосланган капиталистик мабда (система)нинг мафкуравий инқирозини яширишга уринишяпти. Яъни, шу кунда мамлакатимизда кузатилаётган бетайинлик, қашшоқлик, сиёсий ва иқтисодий бўҳронлар, жамиятдаги ахлоқий бузуқликларнинг барчасига, “демократияга асосланган ҳозирги бошқарув системасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу беқарорликлар фақат ўзимизнинг ахлоқсизлигимиздан, авторитар режимлар пайдо қилиб келаётганимиздан ёки динимизни тўлиғича маҳкам ушлаб бораётганимиздан юзага келмоқда”, деб бизни ишонтирмоқчи бўлишяпти. (улар буни исломий радикаллар деб аташади).
Аслида, жамиятимиздаги бузуқчиликларнинг барчаси айнан соф демократик мафкуравий мабдани татбиқ қилиб бораётганимиздан келиб чиқмоқда! Масала шундаки, фуқоролар исломийлашиб боряпти. Мусулмонлар ўзоро алоқа ва муносабатларини Ислом асосига куриб боришяпти. Бу эса, куфр мафкураси жамиятдаги ўз позицияларини бирин кетин исломий мафкуравий ечимлар асосидаги бошқарув ҳукмларига бўшатиб бераётганини англатади. Бу вазият куфр оламини даҳшатга сола бошлади. Ўз навбатида оламий система илмонийликни ривожлантириш эвазига дастаклаб келаётган барча шахс ёки жамоатлардан ҳисобот талаб қила бошлади. Улар охирги вақтларда бор кучлари билан жамиятни бетаинликка қараб тортишга қаттиқ аҳамият бера бошлашди. Эдил Байсалов жамиятни очиқ демократик ислоҳотлар томон тортаётган бўлса, Қодир Маликов исломий ниқоб кийиб олиш билан мусулмонларни чалғитиш керак, демоқчи бўляпти. Аслида икковининг ҳам ҳаракатлари ўртасида деярли фарқ йўқ. Яъни бири куфрга очиқ чақириб, исломий мафкурани инкор қилаётган бўлса, иккинчиси исломий мафкурани бузиб юборишни ва бузуқ исломий мафкура ёрдамида соф Исломга зарба беришни таклиф қиляпти. Билмадим қайсиниси хавфлироқ!!!!!