Биродарлик ҳаққини адо қиляпмизми!?
Қирғизистон ҳукумати ҳам бошқа қўшни давлатлар изидан бориб Ислом ва мусумонларга қарши курашни авжига чикариб келяпти. Мусулмонларга террорист ва экстремист тамғаси ёпиштириб, ёлғиз Роббим Аллоҳ дегани учун қамоққа ташланган мусулмон биродарларимиз учун алоҳида турма қурдирди ва диний айбловлар билан қамалган мусулмон биродарларимизни шу турмага жойлаштиряпти.
Турмадаги шарт шароит эса ҳаммага маълум. У ерда оддий бир инсондек яшаш учун шарт-шароитни йўқ бўлгани етмаганидек, қамоқдаги яқинлари ва турмуш ўртоқлари учун фарзандлари ризқидан қисиб-қимтиб, тўплаб олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларидан қамоқхона ходимлари уриб қолиши ортиқча.
Бундан ташқари, мазлум мусулмонларга қамоқхона маъмурияти томонидан қилинаётган ноинсоний муомилалар, жазо турини қонунга зид равишда ўзгартирилиши қамоқдаги ака-укаларимизни очлик эълон қилишга мажбур қилди. Бугунги кунда Чуй вилоятида жойлашган 47- ва 27- сонли қамоқхоналардаги биродарларимиз 2017йил 1-январдан бери нон-туз тотмай оч ўтиришипти. Яна бир қамоқхона Покровкадаги мусулмон биродарлар ҳам очлик эълон килишди. Чунки, уларда ҳам юқоридагига ўхшаш шароит бир хил.
Қирғизистон ҳукумати эса ўз фуқароларига эътибор қаратиш ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Ҳолбуки, очлик эълон қилган биродарларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ таъминланишини талаб қилишяпти. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлари эса ўзлари даъво қилган инсон эркинликларини таъминлаш йўлида бирор бир сас-нидо ҳам чиқаришгани йўқ.
Агар озодликда юрган инсон бир кун, йўқ ярим кун оч қолса унинг силласи қуриб, қандай аҳволга тушади. Шундай экан 15 кун оч ҳолатда ўз норозилигини билдираётган, бунинг устига озодликдан ҳам маҳрум қилинган инсоннинг аҳволини кўз олдингизга келтириб кўринг. Уларнинг бор-йўқ норозилиги қамоқхона шароитини асли унинг шароити қандай бўлиши керак бўлса, шундай яратиб беришни талаб қилишяпти холос.
Қонунан тўғри талабни эса ҳукумат хал қилиб беришдан ожизлик қиляпти. Қамоқхоналарда оддий инсоний шарт-шароитни таъминлаб беришга қодир эмас экан, ҳукуматга ҳеч қандай зиёни бўлмаган мусулмонларни қамаб нима қилади!?
Эй, Қирғизистон мусулмонлари!
Бундай ҳолат бугун даъватчи мусулмонлар бошига тушиб турипти. Улардаги сабот ҳар бир мусулмонни бефарқ қолдирмаслиги керак. Агар шу ҳолат давом этаверса уларни бирин-кетин йўқотишимиз аниқ. Бутун оламлар Роббиси ҳузурида уларнинг ҳам устидан жавоб беришимиз бор. Уларнинг оилалари, ота-онаси, аҳли аёли, ўғил-қизлари Қиёмат кунида бизларга даъво қилишлари аниқ.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин-мусулмонларни:
“Мўминлар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар”, деб таърифлаган. (Тавба,71).
Бизлар биродарлик ҳаққини адо қиляпмизми?
Муслима синглингиз