Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари Қирғизистонда изғиб юришибди

0
600

Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари Қирғизистонда изғиб юришибди

Шу кунларда Ўш вилоятига Дўстлик чегара постидан Ўзбек расмий мулозимлари ўтиб келишди. Меҳмонларни Ўш губернатори ва бир қатор вазирлар кутиб олишгани кузатилган. Бир неча ўн кундан бери Ўш ва Бишкек шаҳарларида ўзбек хавфсизлик хизмат ходимлари изғиб юришганлари ҳақида хабарлар кела бошлади. Сўнги олинган баъзи бир махфий хабарларга кўра, Ўзбек ва Қирғиз хавфсизлик кучлари ҳамкорликда қўпорув амалиёти уюштириши ҳақида совуқ маълумот тарқай бошлаган.

Икки давлат махсус орган ходимлари Қирғизистонда ҳамкорликда ҳаракат олиб боришяпти. Ҳамкорликдан кўзланган мақсад иқтисодиётимизни ривожлантириш ҳақида эмас албатта. Илгари ҳам, яъни 2006 йили Ж. Бакиев бошчилигида шу сингари ҳамкорлик амалиёти уюштирилиб, бунинг оқибатида Ўрта Осиёда таниқли имом Рофиқ Камолов отиб ўлдирилган эди. Бу галги ҳамкорликдан ҳам яхши оқибатлар кўзланмагани аниқ. Бу махсус куч тизимлари албатта йирик давлатлар етакчиларининг кўрсатмаси билан иш олиб боришади. Мақсадлари нима? Мақсадга етиш учун улар нималарга қодир ва амалда нима қила олишлари мумкин?

Улар Қирғизистонда ҳам, 1999 йил 16 февралда Тошкентда уюштирилган қўпорув амалиёти сингари бирор даҳшатли ишни амалга оширишга таёрланишяпти. Мақсадлари, Ислом ва мусулмонларга бўҳтон қилиб бўлса ҳам, ҳокимиятни мусулмонларга қарши янада кучлироқ репрессив харакатларга ундашдир. Қ. Маликовнинг берган таҳлилига кўра, бу қўпорувчилар энди давлат ходимларини ва давлат админстратив биноларини ёки орган ходимларини нишонга олишади.

Бу максадли ҳаракатларни кучайиб бориши, аслида Ўзбекистон режимининг иккига бўлиниб бораётган сиёсий келишмовчиликларига ҳам алоқадордир. Яъни Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев билан Р. Инаятовнинг хавфсизлик режимини янгилаш ёки аввалгисини сақлаб қолиш масаласида келиша олмаётганиларига алоқадор кўриняпти.

Мирзиёев Атамбаев билан учрашиб, икки давлат ўртасида иқтисодий шароитларни ривожлантириш ҳақида маслаҳатлашиб олишган эди. Лекин бу маслаҳат ва иқтисодий ривожланиш томон бораётган Мирзиёевнинг ҳаракатлари Инаятовга ёқмаяпти. Чунки, Атамбаев илгарироқ Каримов билан учрашиб, Қирғизистонда авторитар режим ўрнатиш ҳақида ва шу йўлда Ўзбекистон уни қўллаб бориши ҳақида ваъдалашган эди. Каримовнинг ўлими бу келишимларни йўққа чиқарди.

 Инаятов ўзи билан маслаҳатлашилмаган юқоридаги келишувларни йўққа чиқариш мақсадида, Ғарбдаги Ўзбек-Қирғиз ҳамкорлигига қарши турган кучлар билан тил бириктириб, Қирғизистонни пароканда ҳолатига олиб келмоқчи.  Мақсади, Ўзбек ҳокимиятини ўзига (хавфсизлик тизими устиворлиги асосидаги режимга) бўлган эҳтиёжини кучайтириш, яъни Каримовнинг режимини сақлаб қолишдир. Бунинг учун у энг яқин қўшниси, сиёсий тарқоқ ва заиф ҳолатда турган Қирғизистонда Ўзбекистон учун қалбаки хавф яратиб олмоқчи. Ўзбекистон хавфсизлик кучлари бу ифлос ишга шу мақсадда кўшилмоқчи деб ўйлаймиз.

Яқин кунлардаги Туркияда содир этилган қўпорув ишларида Қирғизистон ва Ўзбекистонга бўҳтон қилингани, унинг ортидан Байсаловнинг фовқулодда чиқишлари ва ваҳима пайдо қилиш ҳаракатлари, ҳозирда Қирғизистонда таёрланиб бораётган қўпорув амалиётлари шу ифлос ташқи учинчи куч вакиллари томонидан уюштирилмоқчи эканига далолат қиляпти.

Хитой ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи бўлган Қирғизистон эса, ўзининг манфаатли ҳаракатларига қарши кучли оламий системанинг эътиборига тушиб қолди. АҚШ бошчилигидаги Ғарб системаси Хитой ва Ўзбекистонга Қирғизистон орқали зарба бермоқчи. Улар Қирғиз орган ходимларини мусулмонларга қарши нафрат билан йўналтириш мақсадида, айнан куч тизимларига алоқадор манфаатларга зарба беришни қасд қилишяпти.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон номидан: Ҳизб ҳеч қачон халқ манфаатига қарши моддий ҳаракат олиб бормайди! Моддий фаолият унинг тариқатида ҳам табиатида ҳам мавжуд эмас! Чунки Ҳизб халқ манфаатини ҳимоя қилиш учун пайдо бўлган. У – халқ манфаатини фақат Исломда деб билади. Ислом фақат мусулмонларнинг манфаати учун қайғурибгина қолмай, балки бутун инсониятни яъни ғайридинларни ҳам фаровонликка олиб чиқиш учун Аллоҳ томонидан юборилган диндир, деб эътиқод қилади. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон халқ манфаатига қарши бормайди.

Қирғизистонда Исломий хавф йўқ. Мусулмонлар ҳам бир бирларига ёки ҳокимиятга қарши агрессив ҳолатида эмас. Ҳар қандай Исломий ваҳималар фақат куфр кучлари томонидан атайин пайдо қилиняпти. Мамлакатимизда қўпорув амалиёти уюштирилиши мумкин бўлиб турибди. Қирғизистон фуқороларига мурожаат қилиб шуни айтамизки, ҳеч ишонманглар! Куфр мусулмонлар номидан қўпорув амалиётини уюштириши кутиляпти. 11 сентябрь ҳодисасини ўзлари уюштириб Ироқ ва Афғонистонни босиб олишганида бунинг каттароғига гувоҳ бўлдик. Россия чеченистонни босиб олиш мақсадида бир қатор қўпорув амалиётларини уюштирганлигига гувоҳ бўлганмиз. Ва ҳоказо… мисоллар жуда кўп. Тарих буларни ҳаммасини бирин кетин очиб беряптику!

Қирғиз орган ходимлари ҳам хавотирда қолишди. Халқаро куфр системаси уларга босим беряпти. Шунинг учун халқ ўз қувватини куфр системаси томонидан келаётган фитналарга қарши йўналтириш вақти келди. Байсаловчиларга қарши ўз муносабатимизни билдириб, “Қирғизистонда сизлар айтаётган ваҳима йўқ! Биз ўз ички сиёсатимиздаги муаммоларимизни сизларсиз ечиб оламиз. Аралашманглар, овора бўлиб мусулмонлар номидан портлатманглар” , деб ўз муносабатимизни билдириш вақти келди. Акс ҳолда портлатиш ишларини бошлаб юборишлари мумкин!!!

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

16.01.2017.

NO COMMENTS