Туркиядаги портлашлар ортида нима турибди?

659
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Туркиядаги портлашлар ортида нима турибди?

Савол: 2016 йил 17 декабр шанба куни яна бир портлаш юз берди… «турк қуролли кучлари баёнотига кўра шанба куни Туркия марказидаги Кайсери вилояти Эржиес университети яқинида портловчи моддалар тўлғазилган автомашина портлаши оқибатида 13 аскар ҳалок бўлди ва 48 тинч фуқаро яраланди…». (Си-Эн-Эн арабийя сайти, 2016 йил 17 декабр). Ўтган шанба тунда 2016 йил 10 декабрда ҳам Истанбул марказидаги Бешиктош клуби стадиони яқинида икки портлаш рўй бериб 38 киши (улардан 30 таси полициячи) ҳалок бўлган эди. Кейинчалик ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди. «Курдистон озодлиги лочинлари» ташкилоти бу икки портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олганини эълон қилди. Ҳозирги портлаш ортида ҳам шу ташкилот турибдими? Бу ташкилотнинг  саҳна ортидаги қандай яширин жиҳатлари бор? Бу портлашлар ортида қандай сабаблар бор? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб:

  • 2016 йил 10 декабрда Истанбулдаги портлаш ҳақида айтадиган бўлсак уни «Курдистон озодлиги лочинлари» ташкилоти ўз зиммасига олди. Буни ташкилот ўз эълонида билдирди:
    • «Курдистон Ишчилар партиясидан ажралиб чиққан Курдистон озодлиги лочинлари жамоати якшанба куни Истанбул шаҳридаги стадион ташқарисида рўй берган икки портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олганини эълон қилди. Ана шу икки портлаш оқибатида 38 киши ҳалок бўлди ва 155 киши яраланди… жамоат ўзининг электрон сайтида чиқарган баёнотда ҳозирги йилда Туркияда рўй берган бошқа портлашлар жавобгарлигини ҳам ўз зиммасига олишини, шанба тунда рўй берган икки ҳужумни ҳам ўзи амалга оширганини билдирди… Бу икки ҳужум барбод бўлган тўнтаришга уринишдан ва йил бошидан буён рўй берган бир неча портлашлардан ҳали ҳам ўзига келолмаган бу мамлакатда изтиробли вазиятни пайдо қилди… Шанба кунидаги ҳужумлар Бешиктош футбол командасининг Водафон стадиони яқинида, футбол ўйини тугаганидан тақрибан икки соат кейин рўй берди. Бу ҳужумларда полициячилар нишонга олингани кўриниб турибди…». (Анқара-Рейтер, 2016 йил 12 ноябр). Кейинчалик қурбонлар сони ортди: «Шанба тунида Истанбулда рўй берган икки портлашда қурбон бўлганлар сони 44 га етди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди ва турк ахборот воситалари хабар тарқатди. Соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Акдоғ Анқарада парламент олдида қуйидагиларни айтди: «Битта қонли ҳужумда полициямиздан 36 кишини ва саккиз фуқарони йўқотганимиз жуда аламлидир»…» (Лондон: «Шарқул Авсат онлайн» – 2016 йил 12 декабр).
  • 2016 йил 17 декабрдаги портлашни эса ҳеч қайси томон ўз зиммасига олмади. Лекин турк расмийлари ўзларининг баёнотларида бугунги портлаш ўтган шанба 2016 йил 10 декабрдаги портлашга ўхшайди, деб билдиришди: «Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Қуртулмуш: мамлакат марказидаги Кайсерида соқчиликдан қайтаётган аскарлар тушган автобусга миналанган автомашина билан қилинган ҳужумда қўлланган портловчи моддалар ўтган ҳафта Истанбулдаги икки портлашда қўлланган портловчи моддаларга ўхшашдир, деди. Қуртулмуш буни NTV телеканали билан бўлган мулоқотда билдирди. 13 киши ҳалок бўлган ва 55 киши яраланган бу ҳужум жавобгарлигини ҳеч қайси томон ўз зиммасига олмади…». (Арабийя нет, 2016 йил 17 декабр). «Ўз навбатида турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган, Курдистон Ишчилар партияси бу ҳужумдан жавобгардир, деди. Эрдоган бир баёнотда изоҳ бериб «сепаратчи террорчи ташкилот» бу ҳужумдан жавобгардир» деб айтар экан бундай ҳужумлар Ироқ ва Суриядаги воқеалар ривожига боғлиқлигини кўрсатиб ўтди. Турк президенти «сепаратчи террорчи ташкилот» иборасини бир неча марта қўллаб бу билан Курдистон Ишчилар партиясига ишора қилди. Маълумки бу партияни Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва Туркия террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган…». (Арабийя нет, 2016 йил 17 декабр).

Шунга кўра демак 2016 йил 17 декабрдаги портлашни амалга оширган 2016 йил 10 декабрдаги икки портлашни амалга оширганнинг ўзи эканлиги, яъни «ТАК» деб аталадиган «Курдистон озодлиги лочинлари» ташкилоти амалга оширгани эҳтимоли кучлироқдир.

  • Энди бу ташкилотнинг яширин жиҳатлари ва воқесига келсак, буни Курдистон Ишчилар партиясидаги – унинг асосчиси Ўжалон қамоққа олинганидан кейин – ўзгариш жараёнларини баён қилишдан кейин баён қиламиз:

а)   Ўжалон 1999 йилда Кения пойтахти Найробида қамоққа олинганидан кейин Курдистон Жамияти иттифоқи раҳбариятининг олтилик комиссияси ташкил этилди. Бу ташкилот Курдистоннинг қолган қисмларидаги курд партиялари билан солиштирганда жуда мураккаб тузилиш билан ажралиб туради. Чунки, бу ташкилот тўртта йирик партиядан иборат бўлиб, бу партиялар таркибида ўнлаб ёшлар, талабалар, аёллар ташкилотлари, ижтимоий ташкилотлар, маиший хизмат ва хавфсизлик қўмиталари бор… Бу партиялар қуйидагилардир: Туркиядаги Курдистон Ишчилар партияси (PKK), Суриядаги Демократик Иттифоқ партияси (PYD), Ироқдаги Демократик Ечим партияси (PÇDK), Эрондаги Озод Ҳаёт партияси (PJAK). Бу партиялардан ҳар бирининг ўз раҳбарияти ва махсус тузилмаси бор. Лекин бу партиялар Курдистон Жамияти иттифоқи таркибига киради. Бу ташкилотга 1999 йилдан буён Мурод Қорайилон бошчилик қилиб келмоқда.

б)   Курдистон Ишчилар партиясида Мурод Қорайилон бошчилиги даврида Туркияга нисбатан ўз позициясини юмшатиш ғолиб бўлди. Чунки Абдуллоҳ Ўжалон 1999 йилда қўлга олинганидан буён Курдистон Ишчилар партиясининг мақсадлари қисқариб, Курдистоннинг тўлиқ мустақил бўлишини талаб қилишдан сақофий ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлишни ва фақат курдлар билан туркларгагина тегишли бўлган автоном бошқарувнинг бир шаклини талаб қилиш даражасига тушди. Бу Америка режаси билан турк ҳукумати ва Ўжалон ўртасида тузилган келишувлардан кейин рўй берди. Шундан кейин Курдистон Ишчилар партияси билан турк ҳукумати ўртасида тинчлик ҳукм сурди.

в)   Курдистон Ишчилар партияси билан турк ҳукумати ўртасидаги алоқа Мурод Қорайилон даврида бир мунча юмшоқлик ва тинчлик билан давом этди. Бу турк ҳукумати билан курдлар ўртасида вазиятни юмшатиш қадамларига мувофиқ Америка чизиб берган режа бўйича амалга ошди. Америка режасидан кейин икки тараф ўртасидаги юмшатиш воситалари бир-бирига уланиб кетди. Айниқса 2012 йил охирларидан эътиборан шундай бўлди:

  • 2012 йил 16 декабр: Турк разведкаси бошлиғи Ҳоқон Фидон Имрали оролига бориб у ерда Абдуллоҳ Ўжалон билан учрашди.
  • 2012 йил 9 декабр: Ражаб Тоййиб Эрдоган ҳукуматга қарашли TRT каналида Ўжалон билан учрашувлар ўтказилганини билдирди.
  • 2013 йил 21 март: Абдуллоҳ Ўжалоннинг мурожаати наврўз байрамини нишонлаш учун тўпланган омма олдида ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда Ўжалон қурол-аслаҳани ташлаб сиёсий кураш бошлашга чақирган. Ўшанда Ўжалон бундай деган эди: «Қурол-аслаҳани ташлаш ва қуролли гуруҳ аъзоларининг Туркия ерларидан ташқарига чиқиб кетиш вақти келди. Бу курашнинг тугаганини англатмайди. Аксинча бошқа турдаги кураш бошланганини англатади».
  • «Қўшма Штатлар Курдистон Ишчилар партияси етакчиси Абдуллоҳ Ўжалоннинг кеча бу партияга мансуб исёнчиларни «қуролни ташлаш»га чақириб қилган мурожаатини олқишлади. Қўшма Штатлар бу чақириқни «ижобий қадам» деб баҳолади. Турк ҳукумати ҳам бу чақириқни олқишлади. Айни пайтда бу чақириқ турк миллатчиларининг норозилигини қўзғади… Америка ташқи ишлар вазирлиги расмий вакиласи Виктория Нуланд «Ўжалоннинг ўт очишни тўхтатишни эълон қилиши «Туркияда 30 йилдан кўпроқ даврдан буён давом этаётган фожиали зўравонликка» барҳам беришда ёрдам бериши мумкин» деди. Нуланд қўшимча қилиб «Қўшма Штатлар ҳам тинч йўл билан ечимга эришиш учун турк ҳукумати ва манфаатдор тарафлар сарфлаган дадил куч-ғайратларни олқишлайди, тинч йўл билан бўладиган ечим Туркияда демократияни мустаҳкамлайди» деди…». (Ал-Жазира нет, 2013 йил 22 март).
  • 2013 йил 4 апрел: 63 кишидан иборат ҳакамлар комиссияси тузилди. Комиссия аъзолари курд масаласини ўзаро келишиб ҳал қилиш бўйича диалог ўтказиш учун Туркиянинг турли томонларини айланиб чиқишга киришишди.
  • 2013 йил 25 апрел: Қандил тоғидаги етакчилардан бири Мурод Қорайилон юзлаб журналистлар олдида ташкилот 2013 йил 8 майдан бошлаб Туркия ерларидан чиқиб кетиш амалиётини бошлашини билдирди.

г)   Бу тинчлик ва юмшоқ позиция Мурод Қорайилон бошчилиги даврида давом этди. Кейинчалик Курдистон Ишчилар партиясининг тўққизинчи конференциясида Мурод ўрнига Жамил Байик сайланди. Ана шу вақтдан эътиборан ишлар шиддатли тус олиш (қаттиқлик) сари оға бошлади: «июн ва август ойларида Қандилда Курдистон Ишчилар партиясининг тўққизинчи конференцияси бўлиб ўтди. Унда 162 аъзо иштирок этди. Конференцияда партия раҳбарияти таркибида ўзгаришлар юз берди. Байик Қорайилон ўрнини эгаллади. Чунки у ошиқча уч овоз олиб Қорайилонни ортда қолдирди…». (Курдистон демократик партияси сайти, 2013 йил 6 ноябр).

Комиссия раислигигача етиб борган ўзгариш баъзи курд ва турк доиралари наздида олдинги босқичга қарши бир сиёсий инқилоб ясади. Чунки комиссия раҳбарияти бутунлай янгидан сайланди. У олти киши (учтаси эркак ва учтаси аёл)дан иборат бўлди. Унга таниқли етакчи Жамил Байик раис бўлди. Айтиш мумкинки, конференция чоғида партия раҳбариятида рўй берган ўзгариш партия стратегиясида бир янги бурилишни шакллантирди. Бутунлай янги раҳбариятни сайлаш даражасида бўлсин ёки келгуси босқичда юргизиш лозим бўладиган сиёсат даражасида бўлсин бу ўзгариш шундай берилишни шакллантирди. Кейинги ҳодисалар ана шу сиёсатга далолат қилиб турибди:

  • 2013 йил 5 июл: Курдистон Ишчилар партияси ташкилотининг Қандил тоғидаги ҳарбий етакчиларидан бири Жамил Байик ва у билан бирга Бесе Хозат Курдистон Жамияти иттифоқи (КСК) раҳбариятига сайланди.
  • 2013 йил 31 июл: Жамил Байик Би-Би-Сига берган интервьюсида ташкилот – агар турк ҳукумати келгуси йил июлигача сезиларли қадамларни ташламаса – чиқиб кетиш амалиётини тўхтатишини таъкидлади. У шу билангина кифояланмади, балки ташкилотнинг чиқиб кетган аъзоларининг турк ерларига яна қайтиши мазмунидаги огоҳлантирувни ҳам йўллади.
  • 2013 йил 19 август: Жамил Байик миллий ярашувнинг бориши барбод бўлган тақдирда Туркия ичкарисидаги хавфсизлик вазияти олдингидан ҳам кўра кўпроқ ёмонлашишини билдирди.
  • 2013 йил 9 сентябр: Курдистон Жамияти иттифоқи (КСК) Курдистон Ишчилар партияси ташкилоти аъзоларининг турк ерларидан чиқиб кетиши бутунлай тўхтатилганини эълон қилди.
  • 2013 йил 3 декабр: Жамил Байик Туркиядаги воқеаларни охирги жараёнлари хусусидаги мурожаат билан чиқиб қуйидагиларни айтди: «Агар вазият мана шу тарзда давом этаверадиган бўлса Туркияда уруш чиқиши муқаррар. Биз турк ҳукуматига муҳлат бериб, келгуси баҳоргача талабларимизни бажариш фурсатини бердик. Турк ҳукумати бу талабларни бажарса муаммо ярашув йўли билан ҳал бўлади. Агар шартларимиз қабул қилинмаса у ҳолда турклар билан бу шаклда муносабатни давом эттиришимиз имкони қолмайди».
  • 2014 йил 20 декабр: Жамил Байик: қуролни ташлаш курдлар учун ўлим билан баробардир – деди.
  • 2015 йил 12 июн: Халқ демократик партияси раиси Салоҳиддин Демиртош Курдистон Ишчилар партияси ташкилоти ташкилот етакчиси Абдуллоҳ Ўжалон чақириғига биноан қуролларини ташлаши мумкинлигини айтди. Унга Курдистон Жамияти иттифоқи бундай деб раддия билдирди: «Ҳамма қуйидаги ҳақиқатни англаб етиши лозим: турк давлатига қарши қуролли курашдан воз кечиш масаласини фақат биз ҳал қиламиз. Бу тўғрида ҳеч қайси шахснинг раъй билдиришга ҳаққи йўқ. Ҳамма шуни ҳам билиб қўйиши лозимки, Халқ демократик партияси бизнинг сиёсий қанотимиз ҳисобланмайди, бинобарин Халқ демократик партияси раҳбарияти қуролни ташлашимизни талаб қилолмайди. Биз етакчимиз Ўжалоннинг биздан ҳозирги шарт-шароитларда қуролни ташлашимизни талаб қилишига ишонмаймиз… Биз ҳаммага шуни ҳам билдириб қўймоқчимизки, бизнинг қуролни ташламаслик тўғрисидаги қароримиз Ўжалон талабларини рад этиш ҳисобланмайди ва биз Халқ демократик партиясининг сиёсий иш олиб боришига тўсиқ қўймоқчи ҳам эмасмиз».
  • 2015 йил 11 июлда Курдистон Жамияти иттифоқи (КСК) ўт очишни тўхтатиш ҳақида Туркия билан 2012 йилдан бошлаб тузилган битим ниҳоясига етганини билдириб буни «турк давлати ҳарбий блокпостларни ва позицияларни бино қилганлиги» билан изоҳлаб оқлади… Буни Курдистон Жамияти иттифоқи (КСК) ижроий кенгашининг муштарак раёсати чиқарган баёнотда билдирилди. Раёсат баёнотда: турк давлати ярашув шартларини бузди – деб билдирди… (ARA NEWS 2016 йил 12 июл).
  • 2015 йил 14 июлда Курдистон Жамияти иттифоқи бошлиқларидан бири Бесе Хозат «Келгуси босқич Туркияда қўзғолон кўтарадиган халқ амалга оширадиган уруш босқичидир» номли мақола ёзди. Бу мақола «Ўзгур Гундем» газетасида нашр этилди.

д)   Юқоридагилардан аён бўляптики, Курдистон Ишчилар партияси Мурод даврида бу партия билан турк ҳукумати ўртасидаги ярашувга оид  Америка келишувини бажаришда Америка режасига яқинроқ бўлган эди. Ана шу босқич иккала томон ўртасида 2013 йил мартда тинчлик келишувини тузиш билан якунланди… ана шу даврда баъзи курдлар томонидан билдирилган норозилик бўлинишларга ва эътирозларга олиб келди… Мурод Қорайилон давридаги (1999-2013) тинчлик муҳити баъзи курдларни ғазаблантирди. Чунки улар буни қайсидир даражада ён беришдир, деб билишарди… Мана шу вазиятда ТАК деб аталадиган Курдистон озодлиги лочинлари ташкилоти 2004 йилда Курдистон Ишчилар партиясидан ажралиб чиқди. Бу ташкилотга 1993 йилда Курдистон Ишчилар партияси билан боғлиқ ҳолда асос солинган эди. Ҳозир эса бу ташкилот – ўзининг билдиришича – мустақил равишда ҳаракат олиб боряпти. Бу ташкилот ўзларининг тузилмаси мустақил бўлиб, ўзларига ҳеч кимнинг алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Улар ўзларини структуравий жиҳатдан «фидоий кучлар» деб аташади. Уларнинг асосий мақсади турк армиясининг ҳарбий инфраструктурасига зарба бериш ва сайёҳлик секторини хароб қилишдир… «Лочин»лар (ТАК)нинг 2005 йилдаги биринчи амалиёти сайёҳлар тушган автобусни нишонга олиш бўлди. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва 20 киши яраланди. 2008 йилдан бошлаб «ТАК» ташкилоти Туркия каби Қўшма Штатлар ташқи ишлар вазирлиги томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинди ва «ажнабий террорчи ташкилотлар» рўйхатига кирди. Европа Иттифоқи ҳам уни террочи партия деб ҳисоблайди…

е)   Тўққизинчи конференция сайловларида юз берган ўзгаришдан кейин ва 2013 йил августда Жамил Байик раисликка келганидан кейин Ишчилар партияси инглизлар режасига мойил бўлиб Эрдоган ва унинг ҳукуматини портлашлар ва ўлдириб кетиш амалиётларидан иборат моддий ишлар билан нишонга ола бошлади…

Бу «Лочинлар» амалиётларида кучли кўзга ташланди. Айниқса шу йил кучли кўзга ташланди. Чунки вазият Курдистон озодлиги лочинлари ташкилотига турк хавфсизлик кучларига қарши ўз амалиётларини икки баравар кўпайтиришда қўл келди. Натижада «Лочинлар» амалиётлари мана шу даврда тобора кучайди. Ўтган йил охирларидан сўнг ҳозирги йилдан бошлаб – бу йилларда амалиётлар янада қайноқ тус олди, охирги амалиёт 2016 йил 17 декабрда юз берди – бу амалиётларга ёрқин назар ташласак бу ишни аниқ мулоҳаза қилишимиз мумкин бўлади:

  • 2015 йил декабр – Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчен ракеталар билан нишонга олинди, бу ҳужум бир ходима аёлнинг қурбон бўлишига олиб келди.
  • 2016 йил феврал – Анқарада портловчи моддалар жойланган автомашина портлади, бу ҳужум 28 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди, уларнинг кўпчилиги аскарлардир.
  • 2016 йил март – Анқарада портловчи моддалар жойланган автомашина портлатилди, бу ҳужум бир кишининг қурбон бўлишига ва ўнлаб кишиларнинг яраланишига олиб келди.
  • 2016 июн – Истанбулдаги Везнечилер районида портловчи модда жойланган автомашина портлатилиши оқибатида 11 киши ўлди ва 36 киши яраланди, уларнинг кўпчилиги полициячилардир.
  • 2016 йил октябр – Истанбулдаги Ени Босна маҳалласида мотоцикл портлатилиши оқибатида 10 киши яраланди.
  • 2016 йил ноябр – Туркия жанубидаги Адана вилоятидаги бир бино дарвозаси олдида портловчи модда жойланган автомашина портлатилиши оқибатида бир неча тинч фуқаро ҳалок бўлди ва ўнлаб кишилар яраланди.
  • 2016 йил 10 декабр – Бешиктош маҳалласида юз берган қўшалоқ портлашда 44 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги полициячилардир ва 200га яқин киши яраланди.
  • 2016 йил 17 декабр – «Туркия марказидаги Кайсери вилоятининг Эржиес университети яқинида портловчи модда жойланган автомашина портлаши оқибатида 13 аскар ҳалок бўлди ва 48 киши яраланди, уларнинг орасида тинч фуқаролар ҳам бор. Бу ҳақда турк қуролли кучлари томонидан чиқарилган баёнотда билдирилди… хавфсизлик манбаларига кўра «портловчи модда жойланган автомашина Эржиес университетига кираверишдаги яқин жойда, аскарларни олиб кетаётган автобус ёнида портлаган. Аскарлар ҳафта охирида дам олиш кунини ўтказишга чиқишган эди» айни вақтда полиция бўлинмалари ва тез ёрдам машиналари ҳодиса рўй берган жойга шошилинч етиб келди, яраланганларни вилоят шифохонасига олиб кетилди, хавфсизлик чоралари кучайтирилди…». (Си-Эн-Эн арабийя сайти, 2016 йил 17 декабр).

ё)   Юқорида ўтган барча фактларни ўрганиб чиқиш билан Курдистон озодлиги лочинларининг яширин сиёсий томони қуйидагича эканлиги бизга аён бўлади:

Жамил Байик 2014 йил 20 декабрда «Қуролни ташлаш курдлар учун ўлим билан баробар» деб билдирганидан кейин Байик бошчилигидаги Курдистон Ишчилар партияси вазиятни кескинлаштиришга киришди, бу кескинлик 2015 йил 12 июлда авж олди. Чунки Байик бошчилигидаги Курдистон Жамияти иттифоқи (КСК) Эрдоган ҳукумати билан тузилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим тўхтаганини эълон қилди… Бу билан бир қаторда лочинлар ташкилоти (ТАК) турк ҳукуматининг ҳаётий муҳим манфаатларига қарши, айниқса хавфсизлик кучларига қарши моддий амалиётларни авж олдирди, охири келиб 2016 йил 10 ва 17 декабр кунларидаги икки амалиёт рўй берди.

Бу эса Лочинлар ташкилотининг яширин томони ҳақидаги кучлироқ эҳтимол унинг ҳозирда Америка малайи Эрдоган ҳукуматига қарши Европа режасига, хусусан Британия режасига яқин турган Байик режаси билан ҳамоҳанг келмоқда деган эҳтимолдир.

ж)  Буни Курдистон Ишчилар партияси асосчиларидан бири Жамил Байик айтган сўзлар тасдиқлаб турибди. У 2016 йил 15 мартда Британиянинг «Таймс» газетасига берган интервьюсида бундай деди: «Биз Эрдоганни ва Адолат ва Тараққиёт партиясини қулатишни истаймиз. Чунки Эрдоган ва унинг партияси қулатилмас экан бу мамлакатда ҳеч қачон демократия бўлмайди». (Би-Би-Си, 2016 йил 15 март)…

Республикачи халқ партияси раиси, инглизлар малайи Қиличдорўғли ҳам турк савдо уйлари ва биржалари иттифоқи бош жамиятининг 72 конференциясида нутқ сўзлаб «Бу президентлик системаси нима ўзи? Битта шахс гапирса бутун Туркия жим турибди… Бу президентлик системасини бу мамлакатда татбиқ қилиш қон тўкмасдан мумкин бўлмайди» деди. (www.tna24.com 2016 йил 13 май).

з)   Буларнинг барчасидан аниқ кўриниб турибдики, Истанбулдаги охирги портлашлар ортида инглизлар турибди. Бунинг ортида турган омилга келсак, у қуйидаги ишлар доирасидан чиқмайди:

  • Инглизлар малайлари амалга оширган охирги тўнтариш уринишини давом эттириб Туркиядаги Америкага малай режим учун беқарорлик ҳолатини вужудга келтириш. Чунки инглизлар Туркиядаги бу режимни ўзгартириш осон эмаслигини яхши тушунишади. Чунки Эрдоган Америка учун Туркияда кучли таянчларни вужудга келтирди. Шунинг учун бу режимни ўзгартириш осон эмас. Лекин таъсир ўтказиб саросима ва беқарорликни келтириб чиқаришлари мумкин. Беқарорлик такрорланаверса режим таянчлари заифлашиши мумкин…
  • Бу масаланинг бир томони, бошқа томондан эса Туркиядаги парламент системасига Англия 1924 йилда Халифалик қулаганидан кейин ўзининг малайи Мустафо Камол қўли билан асос солган. Бу эса Туркиядаги парламент системасининг руҳий отаси Британия эканлигини англатади. Шунинг учун Эрдоган ва унинг ортида турган Америка парламент системасини президентлик системасига ўзгартириш ва жумҳурият президентига янада кўпроқ салоҳият-ҳуқуқлар бериш орқали бу эшикни абадул-абад беркитишни истамоқда. Британия эса бу президентлик системасини истамайди… Олдинроқ Республика халқ партияси раиси, инглизлар малайи Қиличдорўғли бу президентлик системасини бу мамлакатда қон тўкмасдан татбиқ қилиб бўлмайди, деган эди «Туркиянинг «Сабоҳ» газетаси ўзининг сарлавҳасида «У мажлисни, халқни ва сиёсатни ҳақоратламоқда» деб ёзди. Газета бу билан Руспублика халқ партияси раиси Қиличдорўғли «Сизлар президентлик системасини қон тўкмасдан татбиқ қилолмайсиз» деган сўзларига ишора қилди…». (Туркия пост, 2016 йил 13 май).

Хулоса: Британия ўзининг малайлари, жумладан Курдистон озодлиги лочинлари амалга ошираётган ўлдириш ва портлатиш амалиётлари орқали битта ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўляпти: Америкага малай турк режимида беқарорликни пайдо қилиш ва айни вақтда Эрдоганнинг парламент системаси ўрнига президентлик системасини эълон қилишга уринишига қарши куч билан қарши туриш. Аммо бу амалиётлар бир автоном бошқарув минтақасининг пайдо бўлишига олиб келади деган ўйга келсак, бу ишнинг яқин келажакда рўй бериши эҳтимолдан узоқдир.

  • Сўзим якунида шуни айтмоқчиманки, мусулмонларнинг қони Ислом учун ва Ислом Уммати учун эмас, мустамлакачи кофирлар манфаатлари учун тўкилаётгани ҳақиқатда жуда аламлидир… Шунга қарамай бу Уммат энг яхши умматдир. У узоқ давом этган уйқудан кейин Аллоҳ изни билан албатта оёққа туради. Бу Умматнинг тарихидаги ҳодисалар буни айтиб турибди. Чунки ахир салибчилар сўнгра мўғул-татарлар бу Умматга қарши уруш қилиб Халифалик пойтахти Бағдодни вайрон қилишганидан кейин ва Дажланинг ажойиб тиниқ, соф сувларини ўзлари тўккан қон ва дарёга ташлашган қўлёзмалар сиёҳлари билан аралашган қизил-қора рангга айлантиришганидан кейин Ислом Умматининг яна оёққа туришини  ва Қустантиния (ҳозирги Истанбул)ни фатҳ этишини ким кутган эди? Лекин Аллоҳга содиқ ҳақиқий эр ўғлонлар бор. Улар адолатсизликка индамай кўз юмиб ухлаб ётаверишмайди ва зулмга асло сукут қилиб тураверишмайди. Улар ишларни ҳаққоний равишда ўрни-ўрнига қўймагунларича ва рошид Халифаликни ўз асосларига қайтармагунларича курашаверадилар. Уларнинг ҳолатлари тили шундай демоқда:

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]

Бу ҳаққи ростдир:

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]

 

21 рабиул-аввал 1438ҳ

20 декабр 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here