Чуй ва Боткен имомлари ўқув курсида қайта тайёрланмоқда

583
0

Чуй ва Боткен имомлари ўқув курсида қайта тайёрланмоқда

 “Иймон” фонди томонидан уюштирилган ўқув курсига Чуй вилоятидан 118, Боткен вилоятидан 134 имом қатнашяпти. Фонд раҳбари Нуржигит Қодирбековнинг “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, ўқув курслари Ўш ва Бишкек шаҳарларида ўтказилмоқда.

 “Мазкур ўқув курси имомларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва илм даражасини яхшилаш лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. ЎшДУнинг теология факультетида Боткендан келган имомлар ўқишяпти, уларга Ўш вилоятидан 10 имом қўшилган. Бишкекда эса Чуй вилояти имомлари бир ҳафталик ўқув курсига келишди. Ўқув курсининг ўзига хослиги шундаки, биз имомларга диний дарслардан ташқари, дунёвий сабоқлар ҳам беряпмиз”,- деди Қодирбеков.

 Хабарда айтилишича, Қирғизистондаги масжид имомлари учун жорий йилда иккинчи марта ўқув курси ташкил этилди. Бу иш-чоралар  2014- 2020 йилларга мўлжалланган диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида белгилаб қўйилган. Чуй ва Баткен имомларининг ўқув курслари 8 январ куни тугайди.

 Туркистон:

“Иймон” фонди томонидан олиб борилаётган фаолиятлар Қирғизистон мусулмонларини бир неча бўлакларга бўлиб юбориш асосига қурилган. Улар ҳокимиятни ўз лоиҳаларидан таъсирлантиришга муваффақ бўлишди. Бу билан улар орган ходимлари ҳомийлиги остига кириб олиб, улар билан бирга расмий имомларни жиловлаб олиш учун кенг имкониятларга эга бўлишди. Мақсадлари илмоний исломий гуруҳни пайдо қилишдир. Бу қатламга улар “мўътадил исломчилар” деб ном беришмоқчи.

Ҳар қандай фикрий етакчилик жамиятга кириб бориши учун умматни (халқни) ўз фикрий етакчилиги билан таъсирлантириши керак. Шунинг учун “иймон” фонди, “мўътадил”чиларини жамиятда фаол ҳаракатга келтириши керак. Бунинг учун “иймон” фонди аввал имомларимизни ўзлари Ғарбдан олиб келишаётган, исломни ниқоб қилиб олган теологик, илмоний ва куфр фикрларидан тасирлантира олишлари керак бўлади. Бу иш ҳаракатни худди, фоҳишалар маблағи ва фикрлари асосида динни ривожлантириш учун фаолият олиб бориш мақсадида тузулаётган гуруҳга қиёслаш мумкин. Чунки бу гуруҳнинг мақсади исломий муҳитни ва мусулмонларни фоҳишахоналар, ароқ савдоси, қиморхона ва судхўрликка асосланган илмоний куфр системасини ҳимоячиларига айлантириб беришдан иборатдир. Имом, олим ва уламоларимизни, Оллоҳнинг ҳукми оёқ ости бўлишида ўзини заррача гуноҳкор деб ҳис қилмайдиган манқуртларга айлантириб олишмоқчи. Ҳалаб сингари мусулмонлар оммавий қатлиом қилинганида, бир четда сукут қилиб туришадиган, ундан ҳам ёмони, куфрни тарафини олиш учун, қуронни тескари таъвил қилиб, уларга итоат қилиб бораверишимиз учун шаръий йўллар излаб топишга ҳаракат қиладиган фатвочи уламолар қилиб олишмоқчи. Буни улар “мўътадил ислом” деб номлаб олишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here