Назарбоев “терроризм”га қарши кураш ҳақида янги қонун лойиҳасини тасдиқлади

485
0

Назарбоев “терроризм”га қарши кураш ҳақида янги қонун лойиҳасини тасдиқлади

Қозоғистонда “терроризм”га қарши кураш ҳақида қонун қабул қилинди. Президент Нурсултон Назарбоев “терроризм” ва “радикализм”га қарши чора-тадбирларни кучайтириш кўзда тутилган янги қонун лоиҳасини тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, сўнгги пайтларда Қозоғистонда рўй берган ҳужумлар ортидан – давлат тили билан айтганда – террорга қарши чора тадбирларни кучайтириш назарда тутилган қоидалар қонунийлаштирилган. Президент матбуот идораси Назарбоевнинг бундан аввал парламентда қабул қилинган ҳамда терроризм ва радикализмга қарши курашда чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган қонунни тасдиқлаганлигини маълум қилди.

Президент Назарбоевнинг кўрсатмаларига биноан, терроризм ва радикализмга қарши кураш қонунига киритилган ўзгаришлар терроризмнинг асосий молиялаштирувчи каналлари ҳисобланган ноқонуний наркотик моддалар савдоси, қурол-яроғ савдоси ва миграция масалалари бўйича қаттиқ чора-тадбирлар қўллашни ўз ичига олади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ёрдамчиси Марат Колкобайев парламентда мазкур чора-тадбирлар ҳақида маълумот берар экан, фойдаланиш учун тайёр қуроллар сотилиши тақиқланишини билдирди.

“Кўрилган чора тадбирлар Актобедаги каби террор ҳодисаларнинг такрорланмаслиги таъминлайди”, деди Колкобайев.

Ҳукуматнинг даъвосига кўра, Июн ойида Актобеда “террорчилар” аввал қурол дўконига, ундан сўнгра ҳарбий қисмга қуролли ҳужум уштиришлари натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Туркистон:

Назарбаев тасдиқлаётган қонун лоиҳаси Актюбеда уюштирилган қўпорув ҳаракатларинг меваси десак, тўғри бўлади. Бу ифлос система асосидаги барча ҳукуматлар худди шу услуб билан иш олиб боришади. Аввал мақсадларига мувофиқ чора-тадбирлар ёки ўзлари учун керакли қонун дастурлари белгиланиб олинади. Сўнг, фуқоролар ёки дунё ҳамжамиятини раъйини ўз мақсадлари томон буриш мақсадида, мусулмонлар номидан қўпорув амалиётлари уюштиришади. АҚШдаги 11 сентябр воқеаси, Ўзбекистондаги Андижон воқеаси, Россиядаги 1999 йилги қатор порлатишлар… ва ҳоказо шунга ўхшаш қўпорув амалиётларининг деярли ҳаммаси, ҳукумат органлари томонидан атайин уюштирилган. Улар ҳам худди Назарбаев режими сингари муайян мақсадларига эришиш мақсадида, қўпорув амалиётларини амалга оширишган эди. АҚШ 11 сентябр воқеасидан фойдаланиб, Ироқ ва Афғонистонга бостириб кирди. Каримов Андижон воқеъасидан фойдаланиб, мусулмонларга репрессив муомиласини давом эттирди ва ғарбпараст ташкилотларни юртидан қувиб чиқарди. Путин эса, қўпорув ишларидан фойдаланиб ҳокимиятни эгаллади сўнг Чеченистонни босиб олди.

Назарбаев ва бошқа исломий юрт етакчиларининг барчаси шу услуб билан ўз режимларини кучайтиришга уринишади. Мусулмонлар эса, ҳеч қандай жиноий ҳаракатлар қилмаган ҳолларида “террорист, экстремист” каби куфр атамалари билан жиноий жавобгарликка тортилаверишади. Сўнг бу золим ҳукуматлар “нега мужоҳидлар пайдо бўляпти” деб ваҳима кўтаришади. Уларнинг мусулмонларга нисбатан ноҳақ бўҳтон асосидаги айибловларидан жабрланавериб, жонларидан тўйиб кетган баъзи мусулмонлар амалда қасос олишга ҳаракат қилишга ўта бошлашади. Куфр системаси бу аламзада мусулмонларни дастаклаш учун тайёр турган бўлади. Натижада куфрнинг стротегик манфаати рўёбга чиққан бўлиб, мусулмонларни бир бири билан уруштира бошлайди. Буни биз Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа исломий юртларда гувоҳи бўлиб келяпмиз. Мусулмонлар бир бирларини қирғин қиладиган уруш гирдобига кириб қолишади! Бу оламий системанинг ифлос тактикасини Назарбаев ва бошқа исломий юрт етакчилари жуда яхши билишади. Бу сиёсатчилар ўз креслоларини сақлаб қолиш учунгина мусулмонларни қурбон қилишяпти! Оқибатда нималар юз бериши бу амалпарастларни қизиқтирмайди!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here