Туркия Сурия масаласида Россия ва Эроннинг позициясини қабул қилди

659
0

Туркия Сурия масаласида Россия ва Эроннинг позициясини қабул қилди

Россия пойтахти Москвада Туркия-Россия-Эрон давлатларининг ташқи ишлар вазирлари тарафидан Сурия масаласи муҳокама қилинди. Уч тарафлама муҳокамадан сўнг қўшма декларацияни эълон қилинди. Шундай қилиб, Туркия ҳам Сурия масаласида Россия ва Эрон юрган йўлдан юрадиган бўлди.

Сурия масаласига бурнини тиққан давлатлар очиқчасига АҚШнинг режаси бўйича иш тутсаларда, аммо Туркия доимо ўзининг бу ҳолатини яширишга уриниб келаётган эди. Турк ҳукумати АҚШ ва коалиция кучлари билан ҳар соҳада ҳамкорлик қилишига қарамай, шу вақтгача гўё ўзини Сурия халқи ва инқилобчилар тарафдори қилиб кўрсатиб келди.

Бироқ, Москвада бўлиб ўтган сўнги учрашувда Туркия ўзининг шу вақтгача даъво қилиб келган сиёсатидан расман воз кечди. Сурия халқининг қотиллари билан келишиб, қўшма декларацияга имзо чекди ва Асад режимининг Сурия ўтиш даврига раҳбарлик қилишига розилик билдирди.

Эрон республикаси, Россия федерацияси ва Туркия жумҳурияти ташқи ишлар вазирлари 2016 йил 20 декабр куни Москва шаҳрида учрашиб, қуйидаги моддалар устида келишиб олдилар.

1- Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурия араб республикасининг кўп миллатли, кўп динли, мазҳабпараст бўлмаган демократик ва илмоний давлат тушунчасига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига нисбатан ҳурматларини яна бир бор изҳор қиладилар.

2- Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурия муаммоси учун ҳарбий ечим йўқлигига қаноат ҳосил қилдилар. Томонлар қочқинлар бўйича БМТ олий комиссиясининг 2254 сонли қарорига мувофиқ, бу масалани ечимида кўрсатган муҳим ролни тан оладилар. Вазирлар “Халқаро Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳи”нинг қарорларини ҳам ҳисобга оладилар. Ушбу ҳужжатда кўрсатилган моддаларни амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларини яхши ният билан ҳамкорлик қилишларини талаб қиладилар.

3- Эрон, Россия ва Туркия давлатлари шарқий Ҳалабда тинч аҳолининг ихтиёрий равишда эвакуация қилинишини ва қуролли мухолифатнинг тартибли шаклда у ердан чиқишларига рухсат берилишига нисбатан муштарак ҳаракатларни мамнуният билан қабул қилади. Вазирлар айниқса, Фуа, Кефрейй, Зебадани ва Мадаядан тинч аҳолининг қисман эвакуация қилинишини ҳам маъқуллайди. Томонлар бу жараённинг узлуксиз ва хавфсиз тарзда якунланишини таъминлаш учун масъулдирлар. Вазирлар эвакуацияни амалга оширишда ёрдам кўрсатганлиги учун Қизил Хоч ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилларига ташаккур билдиради.

4- Вазирлар оташкесим, тўсиқсиз гуманитар ёрдам ва тинч аҳолининг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатини ривожлантириш муҳимлиги хусусида келишиб олдилар.

5- Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурия ҳукумати билан мухолифат ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган музокаралар шартларини енгиллаштиришга ва бунга кафил бўлишга тайёр эканлигини билдирдилар. Буни амалга ошириш учун бошқа мамлакатларни вазиятга таъсир ўтказишга чақиришди.

6- Ушбу шартнома БМТ хавфсизлик кенгашининг 2254 сонли қарорига мувофиқ Суриядаги сиёсий жараённи давом эттириш учун зарурий шароитларни яратадиган бир восита бўлишига қаттиқ ишонмоқдалар.

7- Вазирлар Қозоғистон президентининг Остонадаги учрашувларга мезбонлик қилиш ҳақидаги нозик таклифини белгилаб ўтишди.

8- Эрон, Россия ва Туркия давлатлари ИШИД ва ал-Нусрага қарши муштарак кураш олиб бориш ва қуролли мухолиф гуруҳлардан воз кечиш борасида қарорлари қатъий эканликларини такрорлашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here