Европа Иттифоқи таълим дастурини ривожлантириш учун 10 миллион евро ажратди

517
0

Европа Иттифоқи таълим дастурини ривожлантириш учун 10 миллион евро ажратди

 Қирғизистон молия вазирирлиги матбуот котиби Гулмира Туголбаеванинг хабар қилишича, Европа Иттифоқи ажратган маблағ таълим сифатини яхшилаш, мактабларга ўқув қуроллари ва ускуналар сотиб олишга сарфланади. Хабарга кўра, маблағ таълим ва фан вазирлигига грант сифатида тақдим қилинган.

 Туркистон:

Маълумки мустамлакачи давлатлар ўзларича номлаб олган “учунчи олам давлатларига” ажратадиган маблағлар асосан қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, ободонлаштириш, сув таъминотини яхшилаш ва таълим соҳаларига сарфлаш учунгина қарз беришади. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон ривожланиб келаётган ёки учунчи олам давлатларига оғир саноат, ҳарбий саноат ёки машинасозликни ривожлантириш учун маблағ ажиратмайди. Чунки бу соҳалар улкан даромад келтирувчи манба бўлиб, бу соҳага сарфланган ҳар қанча маблағ ҳеч қанча вақт ўтмай ўзини оқлайди ва сарфлангинадн кўра бир неча бор кўпроқ фойда келтиради. Етакчи давлатлар учун эса ўз таъсири остидаги давлатлар ҳарбий ёки оғир саноатига эга бўлишидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Қолаверса шу давлатлар манфаатига хизмат қилиш учун ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) ҳам мустамлака остидаги давлатларда оғир саноатни ривожланишига йўл қўймаслик учун тузилган халқаро қонун ва меъёрлар билан бу давлатларни назорат қилиб келади.

 Етакчи давлатлар томонидан қарзга пул ажиратиладиган қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва бошқа соҳаларга эса қанча маблағ сарфланишидан қатъий назар ўзини оқламайди. Аксинча давлатларни фақат қарз ботқоғига ботириш учунгина хизмат қилади. Мустамлакачи давлатлар ажратадиган қарз ёки грантлардан энг хатарлиси таълим соҳасига ажратилган маблағдир. Чунки, бу давлатлар таълим соҳасига қарз ажратар экан, қарз олаётган давлатдан таълим дастурини қандай тузиш, ўсиб келаётган ёш авлодга қайси фандан қандай сабоқ бериш йўл-йўриқларини ҳам тузиб беради. Ҳатто бу соҳанинг икр-чикиригача киришиб, ўқувчилар қандай кийиниши кераклигигача аралашади.

 Иқтисодий заиф, давлат бюджети ташқаридан олинадиган қарзга суяниб қолган давлатнинг эса бу нарса қизиқтирмайди. Бунинг натижасида эса барча ишларини соф моддий манфаат устига барпо этадиган ва берадиган таълимида ҳам шу жиҳатни устун қўядиган Ғарб сақофати касофатидан ота ва фарзанд, ака ва ука ўртасидаги меҳр оқибат кўтарилиб кетади. Етимхоналар ва қариялар уйи эса яқинлари воз кечган болалар ва қариялар билан тўлиб кетади. Буларнинг барчаси фақатгина шу дунёда яхши яшаб қолиш тушунчаси асосида шакиллаштирилган таълим дастурининг натижасидир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here